“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқуловани таваллуд айёми билан чин дилдан табриклаймиз!
Малоҳат Эшонқулова йиллардан буён Ҳаракатимизнинг Ўзбекистон бўлимига етакчилик қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида М.Эшонқулова Ўзбекистон демократик мухолифати сафларида ўзининг фидокорона хизматлари билан кенг жамоатчилик орасида ҳурмат қозонди, жасур ва мард журналист ўлароқ эл шуҳратига сазовар бўлди.
Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон Телевидениесидаги ноҳақликларга қарши исён қилган Қаҳрамон журналистдир.
Малоҳат Эшонқулованинг “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати сафларида инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва Ўзбекистонда демократик ислоҳатларни жадаллаштириш йўлларида қилаётган хизматлари бебаҳо ва беқиёсдир.
Гўзал ва лобар ўзбек аёли, фарзандларининг севимли онаси, оиласининг суюкли ёри, моҳир қаламкаш, садоқатли дўст, иқтидорли жасур журналист, толмас курашчи ва бағрикенг ажойиб инсон бўлмиш сафдошимиз Малоҳат Эшонқуловага бугунги таваллуд айёмида узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахту саодат, заҳматли аммо шарафли ижодий фаолиятида улкан омадлар тилаб қоламиз!
Дунёдаги барча эзгу ва пок тилаклар сафдошимиз Малоҳат Эшонқуловага ҳамиша ёр бўлсин!
Қалбингиздаги барча орзу-умидларингиз рўёбга чиқишини Яратгандан тилаймиз!
Таваллуд аёмингиз муборак бўлсин, қадрли Малоҳат Эшонқулова!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Марказий Кенгаши
ва барча сафдошлар номидан “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси Баҳодир Чориев
25 декабрь, 2013 й.
АҚШ.