Мустақил ахборот воситалари халққа ва унинг сиёсий намоёндаларига, асосли қарорлар қабул қилишда кўмаклашади.
Мамлакатимизга апрель ойида ташриф буюрган, АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Майк Хаммер “Ҳукумат муассасалари фаолиятининг шаффофлиги” мавзусига бағишланган анжуманда сўзлар экан, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги ва ҳукумат фаолиятининг шаффофлиги Ўзбекистон халқи ва Ўзбекистон АҚШ ўртасидаги дўстона алоқаларни боғлаш учун жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Жаноб Майк Хаммер мавзу юзасидан ўз фикрини баён этар экан, ҳозирда Америкалик одам блог юритиб, ўз фикрини билдира олишини хамда, ҳукумат ва бошқа сиёсатларни танқид қилиш имкониятига эга эканлиги хақида маьлумот берди.
“Инсон эркин бўлмаган жамият, минтақа, давлат ёки хукуматда хақиқий мустақиллик бўлмайди!”
Васлав Хавел
Оммавий ахборот воситалари- хукумат назорати остида бўлган жамиятда эса, амалдорлар қўлидаги пропаганда воситасига айланади.
Ҳозирда, Матбуот эркинлигини таьминлаш, Ўзбекистон ҳукуматининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда, сўз ва матбуот эркинлиги конституцион ва қонуний жихатдан химояланган бўлса-да, афсуски, амалда бунинг аксини кўрмоқдамиз.
Эркин сўзни, ҳақиқатни нафақат қабул қилишмайди балки, бу хақда айтган ёки, ёзган журналистни қийнашади ва жазолашади.
Дилмурод Сайид, Солижон Абдураҳмонов, Хайрулла Ҳамидов, Мухаммад Бекжон, Юсуф Рузимуродов, Аъзам Фармонов, Нозим Исоқов, Ғайбулло Жалилов, Абдурасул Худойназаров ва Ғанихон Маматхонов каби журналистларимиз, афсуски, ўзларининг касбий фаолиятлари туфайли қамоқхоналарда жазо ўташмоқда.
Март ойида суд, мустақил журналистларнинг интернетдаги мақоласи туфайли, Елена Бондарни “нафрат уйғотганликда” ва Виктор Кримзаловни “тухмат қилганликда” айблади.
Гарчанд, мақола улар томонидан ёзилмаганлиги таъкидланган бўлса-да, Ҳамза ва Юнусобод туманлари судлари Бондарга 6.92 миллион сўм (3460 доллар) ва Кримзаловга 3.7 миллион сўм (1890 доллар) жарима солди.
4-март куни ФМ радиостансияларининг раҳбарларига, хорижий давлатлар элчихоналарининг матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш олдидан, расмий идораларни огоҳлантириш тўғрисида кўрсатма берилди.
Ҳокимият ўз қудратини оширишда хавфсизлик кучларига таянар экан, бундай сиёсат жамиятга ҳамиша соя солади.
Ички ишлар ва хавфсизлик хизматининг, ички сиёсатга аралашуви демократик бошқарувни хавф остига
қўяди.
Кўплаб ривожланаётган давлатларда, авторитар ҳукуматлар азалдандемократияга асосланган мафкуралар фуқаро тинчлигига раҳна солади дея баҳолаб, унга ҳамиша босим ўтказиб келишган.
Демократия ва адолатли бошқарувга асосланган давлатларда, оммавий ахборот воситалари халқ манфаати йўлида хизмат қилади ҳамда, маьлумотларни тўплаш, текшириш ва тарқатиш билан шуғулланади.
Ўзбекистонда Эркин матбуотга, амалдаги ҳукуматнинг муҳолиф сайтларига ва “Озод Европа” радиоси, “Озодлик” радиоси”, “Америка овози” ва Би-Би-Си Умумжаҳон хизмати радиолари сайтларига чекловлар қўйилган ва уларнинг мамлакат ичкарисида фаолият юритишига тўсқинлик қилинмоқда.
Ахборот эркинлиги-фуқаронинг билим савиясини оширади ва бошқарувни яхшилашга хизмат қилади.
АҚШда ҳам Ўзбекистондаги каби матбуот, ҳокимиятнинг 4-тармоғи ҳисобланади. АҚШда қонунлар ва инсон хақларининг устуворлиги, АҚШдаги матбуот шаффофлигини таьминламоқда ва АҚШ нинг энг кучли ҳамда, энг демократик давлат бўлишида хизмат қилмоқда.
Афсуски, Ўзбекистондаги матбуот эса-ҳукумат назорати остидаги пропаганда воситаси бўлиб қолмоқда. Давлат департаменти маҳаллий ва халқаро мухбирлар иштирокида, матбуот анжумани ўтказиб туради. Матбуот анжуманини нафақат АҚШ фуқаролари балким, бутун дунё аҳли суньий йўлдош антенаси ва интернет орқали кўриши ҳамда, ўқиши мумкин.
АҚШ ўзининг дунё аҳолиси олдида нақадар очиқлигини исботламоқда.
АҚШ қонунларига биноан, фуқаролар мурожаатларига ҳукумат ўз вақтида жавоб бериши талаб қилинган. Қўшма Штатларда федерал ҳукумат даражасида шаффофликка тааллуқли устувор қонун 1996 йилда қабул қилинган “Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун”дир.
Ушбу “Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун”га биноан, “Хукумат ихтиёрида бўлган ҳужжатларга эга бўлиш учун, фуқаро талабнома билан мурожаат қилса ва бундай маълумот миллий хавфсизликка таҳдид солмаса, ҳукумат ушбу талабга жавоб беришга мажбурдир”.
АҚШ ҳукумати вакиллари ҳамиша, Ўзбекистонда қабул қилинаётган демократик қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Лекин афсуски,
Ўзбекистон ушбу қонун лойиҳаларини амалга оширишда сусткашликка йўл қўймоқда ёки бузмоқда.
“Ҳар бир инсон фикр ва сўз эркинлигига эга. Жумладан, аралашувсиз мулоҳаза юритиш, маьлумот ва ғоялар излаш, олиш ва хар қандай ахборот воситаси орқали узатиш хуқуқига эга”
Инсон Хуқуқлари Умумжахон Деклорасиясининг 19-банди.
Муслимбек ХАМРАЕВ