Саиджаҳон Зайнабитдинов: САФДОШЛАРИМ БИЛАН ФАҲРЛАНАМАН

SAM_1365
Саиджаҳон Зайнабитдинов

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси янги қабул қилинган йиллари, бир куни ойнаи-жаҳон оркали, президент Ислом Каримов билан ёзувчи ва шоирларнинг учрашган кўрсатувда, замонаи шоиримиз Эркин ака Вохидов, Конституциямиз тўғрисида:

– Мен Конституциямизни дўст кўзи билан ҳам ўқиб чиқдим, душман кўзи билан ҳам ўқиб чиқдим. Унисидаям, бунисидаям мен Коституциямиздан бирон бир камчилик топа олмадим. – деган эдилар.

Дарҳақиқат, Конституциямизда бирон бир камчилик йўқ. Дунёнинг манаман деган демократик давлатларнинг конституциясидан бизнинг конституциямизнинг бирон бир уяладиган жойи йўқ. Инсон манфаатлари, турмуш, иқтисод, сиёсат, ҳуқуқ, хокимият – ҳаммаси инобатга олинган ва адолатли ифода қилинган. Вахоланки, ўша даврларда демократик тамоиллар бир мунча қорор топган эди.

Аммо бугунги кунда Эркин акамиз, Конституциямизни оддий фуқароларнинг кўзлари билан ҳам бир ўқиб чиқсалар, нима деган бўларди эканлар?  Конституциямизнинг бузилмаган жойи қолмади-ку! Буни тахлил қилиш учун, қайси бобини, қайси бандини айтайлик? Ўтиш даври деб, чидаб келяпмиз, чидаб келяпмиз. Ўтиш даврини охири борми ўзи?  

Майли, яна чидаймиз. Сабрли халқмиз. Тинчлик бўлсин! Ўтиш даври тугаб, чироқлар ўчмай, ёруғ ва иссиқ уйларимизда, фаровон яшайдиган кунлар ҳам келади, албатта. Руҳан тушмаслигимиз керак. Фақат ўша кунларга етишимиз учун, хукуматимиз бугунги кунданоқ Конституциямизни бузилишларига чек қўйсалар, бўлди – Ўзбекистон гуркираб, яшнаб кетади.

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ўтказган навбатдаги “Ош (Оммавий Шодлик) тадбири ҳусусида шуни айтмоқчиман-ки, бу галги ОШ тадбиримиз мен ўйлаганимдан ҳам мувоффақиятли ўтди, деб айта оламан.

Аввалига, бу галги тадбиримизда моддий рағбарлантишиш йўқлиги туфайли, ҳеч ким тадбирда қатнашмасмикин, деб чўчиган эдим. Лекин бири биридан жасур, бири биридан довюрак сафдошларимиз 5-8 декабрь кунлари ўзларини нималарга қодир эканликларини кўрсатиб қўйдилар. Ҳамма сафдошларим билан мен фаҳрланаман!

Тошкентдаги сафдошларимизнинг акцияларичалик бўлмаса-да, биз ҳам Андижонда қўлимиздан келганча ОШ тадбиримизни ўтказдик. 30дан зиёд кишига Конституция тарқатдик. Табиий газ, электр қуввати, ҳамда бошқа комунал ҳизматлар яхшиланиши тўғрисида, 50-дан ортик кишига имзо қўйдириб, маҳаллий хокимиятга топширдик.

Сўзимнинг якунида, барча бирдамликчи сафдошларим билан фаҳрланаман, деб яна бир бор таъкидлайман. Бор бўлинг Сафдошларим!

Ҳурмат ила С.Зайнабитдинов

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares