Маълумки, бугун, 6 декабр куни “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати мурожаатига кўра Оммавий Шодлик, Оммавий Шикоят – ОШ тадбирининг 2 куни.
“Бирдамлик” Ҳаракатининг чақириғига кўра Ўзбекистон аҳолиси Олой бозори олд майдонига Каримов режимига қарши ўз норозиликларини оқ либос кийиш орқали тинч, нозўравон йўл билан изҳор қилишга ошиқишди.
Бироқ ҳар гал Каримовнинг куч ишлатар тизимлари тинч йўлллар билан оқ либосларда Ошга отланган, Контитуция кунини кенг нишонлаш мақсадида Олой майдонига келган тадбир иштирокчиларига таҳдид солмоқда.
– Мен “Бирдамлик” чорлови асосида айрим маслакдошлари билан бугун ҳам Олойга ОШ тадбирига чиққандим. Мақсадим, куч ишлатар тизимларининг кечаги таҳдидан қўрқиб қолмаганлигимизни исботлаш эди, – дейди Альянс инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташклиоти етакчиси Елена Урлаева, – Минг афсуски, бугун ҳам Каримовнинг куч ишлатар тизими овчилари Олойда ОШ иштирокчиларини кутиб –писиб ўтиришган экан.
Олой майдонига келишимиз билан орган ходамлари кечагидек бизга ҳамла қилишди. Шерикларим уларнинг қутқусидан қочиб қутилишга муваффақ бўлишди. Бироқ мени тутиб олиб Олой бозори милиция таянч пункитига келтиришди. Ҳозир ИИБ бўлимидаман, тергов, сўроқ, савол бераяпман, – дейди Альянс етакчиси Елена Урлаева.
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати