Тошкентда милиция ОШ тадбири иштирокчиларини ушлади

Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган ОШ акцияс 2013 йил, сентябр; фото: ЎХА
06.12.13 01:19
 

5 декабр Тошкентнинг Олой бозори майдонида милиция, ўтганларга ЎзР Конституциясини тарқатаётган навбатдаги ОШ (Оммавий Шодлик) тадбири иштирокчиларини ушлади.

Майдонга йиғилган ҳуқуқ ҳимоячилари – Елена Урлаева, Малоҳат Эшонқулова, Шуҳрат Рустамов ва акциянинг тағин 11 иштирокчисини милиция машинасига ўтқазиб, яшаш жойи бўйича ТИИБлар бўйлаб олиб кетишди.

5 декабр куни «Бирдамлик» ҳаракати Ўзбекистонда декабрда нишонланадиган Конституция кунига бағишланган навбатдаги тинч акцияларини бошлади.

Ўз мурожаатида  «Бирдамлик» ватани ва халқини севувчи барчани, “тозалик, яхшилик, демократия ва режимга норозилик белгиси” сифатида 5 дан 8 декабргача фақат оқ либос кийишга чақирди.

«Бирдамлик» шу куни шикоят

Муҳими — Ўзбекистоннинг мазлум халқи билан бирдамлик»
Елена Урлаева

аризалари ёзишни таклиф этади, бу ҳам зўровонликсиз қаршилик кўрсатиш шаклларидан биридир.

«Ҳукумат, мансабдорлар Сизни, ўқитувчини дарслардан, жарроҳни – жарроҳлик столидан, ажратади ва пахта қуллари сифатида далага ҳайдайди. Сиз бу ҳақда шикоят ёздингизми? Ёзинг», – дейилади ҳаракат мурожаатида.

Мукофотлар бўлмайди, муҳими бирдамлик

Харакатнинг Ўзбекистондаги рахбари Малоҳат Эшонқулованинг билдиришича, бу сафар Олой бозори яқинидаги ОШ лотереяларсиз ва танловларсиз ўтади.

«Биз ҳамфикрларимиз билан мулоқот қилмоқчимиз», – дейди Эшонқулова.

У барча хоҳловчиларга Ўзбекистон Конституцияси матни нусхаларини тарқатмоқчи.

Бу сафар, оқ кийимда акс этган фотосуратлари билан қатнашувчилар учун мукофотли танловлар бўлмайди.

Эшонқулованинг ўзи уни бекор қилинишини сўраган, чунки айримлар бу акцияларда фақат пул ютуғи ундириш умидидагина иштирок этишмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон мустақиллиги кунига атаб 1 дан 10 сентябрга қадар ўтган фототанловда, 170 дан 3000 долларгача бўлган мукофотларни 31 одам олди, бу эса «Бирдамлика» мухолифларига “оқ акцияларда” иштирок этган моддий манфаатдор одамлар ҳақида иддао қилишлари учун баҳона бўлди.

Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери Елена Урлаева 5 дан 8 декабрга қадар Олой бозори олдидаги бозорга чиқишга жазм этган.

Урлаеванинг сўзларига кўра, унинг учун «пул мукофотининг бўлиш бўлмаслиги аҳамиятли эмас».

«Муҳими — Ўзбекистоннинг мазлум халқи билан бирдамлик», – дейди у.

Ошнинг ўтган акциялари ҳам ҳибсларсиз ўтгани йўқ. Янгисининг бошланишига қадар ҳам кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳукумат уларнинг Олой бозори олдидаги мулоқотларига йўл бермайди дея ҳадиксирашмоқда.

Uznews.net

Тэги: Бирдамлик
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares