![]() | |
Ўзбекистон қишлоқларидан бирининг фуқароси; фото: Uznews.net |
Андижонликлар электроэнергиянинг кескин танқислигини кечиришмоқда. Шаҳар микротуманлари аҳолиси айни дамларда, кунига 12 ва ундан зиёд вақт давомида электрсиз яшашмоқда.
Узилишлар боис давлат ва бошқа турдаги муассасалар ҳам ишламаяпти — банклар, нотариал идоралар, ҳатто сартарошхоналар ишламаяпти, светофорлар ўчирилган.
Бироқ “Права Востока” республика газетасида 22 ноябр куни босилган «Яркий свет вечернего наряда» (Кечани ёритган ёрқин чироқ) мақоласи, бошқа манзарани тасвирлайди.
“Кўчалар тунлари ҳам чароғон…”
“Кўп миқдордаги йўлчироқлар ёғдуси кечқурун Андижон проспектлари, кўчалари ва боғларини ёритган. Маъмурий ва туман марказлари, гавжум қишлоқлар, янги турар жой мавзелари нафақат ой ёруғидан ёришган”, – газета мухбири Нурмуҳаммад Ватаниярнинг материали шундай бошланади.
Кейин муаллиф, бўёқни аямай «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» Очиқ акциядорлик жамияти хизматчилари меҳнатини тавсифлашга киришади, улар туфайли «кўчалар, янги йўллар, айланма трассалар чароғон».
Сўзларининг ишончли бўлиши учун у жамият директори Тохиржон Йўлдошевнинг, тун қоронғусида шаҳар проспектлари, кўчалари, кўплаб мавзеларини 20 мингдан зиёд йўлчироқлари ёритаётгани ҳақидаги гапларини келтиради.
Андижонда шаҳарнинг турли бурчакларида жойлашган бешта йирик дам олиш масканлари
![]() | |
![]() | |
Бизнинг уйларимизга электр умумий ҳисоб билан ярим суткагина берилади, қолган вақтда биз чироқсиз ўтирамиз» | |
Андижонлик Равшанбек Абдумажитов | |
![]() |
тунги либоси тўлиқ янгиланган.
Барча 720 та трансформатор пунктлари, электроэнергия узатиш линиялари, изоляторлар, кичик, ўрта ва катта қувватли трансформаторлар, тўлиқ сутка аниқ режимда ишламоқда.
Тағин, кейинги икки йил давомида, вилоят ҳудудида жойлашган электр таъминоти объектларини тўлиқ таъминланиши ва модернизацияси учун 27,4 млрд. сўм сарфлангани айтилади.
Режадаги 163 ўрнига 193,6 км янги электр энергияси узатиш тармоқлари барпо этилди. 120 та янги тартибдаги трансформатор пунктлари барпо этилди».
“Ярим сутка чироқсиз…”
Андижоннинг Қўшариқ мавзейи фуқароси Равшанбек Абдумажитов, мақолани ўқиб чиқиб, мақола муаллифи, Андижонга келиб фақат вилоят марказининг марказий кўчасидан ўтган дея фикрга келди.
“Шу жой ҳақиқатан ҳам ёруғ. У ерда баъзан кундузи ҳам саноқсиз чироқлар порлаб туради, – дейди у. – Айни пайтда бизнинг уйларимизга электр умумий ҳисоб билан ярим суткагина берилади, қолган вақтда биз чироқсиз ўтирамиз”.
Ўз сўзининг тасдиғи учуг у Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг сўзларини келтиради, у яқинда маҳаллий телевидение кўрсатувида, вилоят керагидан анча кам ҳажмда электроэнергия олаётганини эътироф қилган.
Андижоннинг иккинчи микротуманида яшовчи Шаҳодатхон Раҳмонова, унинг оиласи уйлардаги электрни кундузи соат 11 дан 17 га қадар ва кечаси 12 эрталаб соат 6 қадар ўчиришларига кўникишганини айтади.
Ва бу ҳали совуқ тушмаган пайтда. Агар ҳарорат пасайса, аварияли узилишлар бошланади.
Аксарият Андижондаги уйларда 20 йилдан ортиқ вақтдан буён марказий иситиш тизими йўқ, табиий газ деярли берилмайди, ва одамлар электрдан ҳам овқат пишириш, ҳам уйларни иситишда фойдаланишади.
Умуаман, электроэнергия узатишдаги узилишлар андижонликларнинг ҳаётига ва маиший турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатади, балки шаҳар марказидан сал узоқда бўлган кўплаб корхона ва муассасалар ишини фалаж ҳолга келтиради.
Электр йўқлиги натижасида иш кунининг ярмидан кўп мобайнида банклар ва савдо муассасалари ҳеч қандай амалиётлар қила олмай қолади.
Сартарошхоналар, суратхона ва бошқа аҳолига маиший хизмат турлари ишламай қолади. Бу соатларда автотранспорт ҳаракати қийинлашади, чунки светофорлар ишламайди.
Ўз исми фамилиясини айтишни истамаган шаҳар нотариал идораларидан бирининг ходимаси, мижозларга хизмат кўрсатишга улгуриш учун у ишга бир соат олдин келади.
“Электр бўлмаса — бизнинг барча техникамиз – компьютер, принтер ва бошқа жиҳозлар, кераксиз темир терсак уюмига айланади. Асабийлашамиз, мижозлар ҳам асабий”, – дейди у.
Нимадан умид қилиш мумкин
Андижонликларнинг, жумладан Фарғона водийсининг бошқа вилоятлари аҳолисининг барча умиди, «Ўзбекэнерго» (ДАК) Наманган вилоятининг Тўрақўрғон 900 Мвт қувватлик иссиқлик электростанцияси (ТЭС)ни қуришга киришди.
Лойиха 450 Мвт йилига етти млрд. кВтч электроэнергия бериш қувватига эга иккита блокли буғ газ ускунали ТЭС қурилишини кўзда тутади. Қурилиш муддати – уч йилни ўз ичига олади.
$1 млрддан зиёд қийматдаги лойиҳани молияланиши халқаро молия иститутлари, Реконструкция ва ривожланиш жамғармаси кредитлари ҳамда «Ўзбекэнерго»нинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳозирча жон сақлаш ва юқоридаги мақолада «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» директори Тоҳиржон Йўлдошев “ишонч билан айтаманки қишда ҳаммаси керакли даражада” бўлади дея баён қилганидек умид қилиш мумкин.
Uznews.net