Каримов оилавий сабаб билан истеъфога чиқиши керак

Ислом Каримов мамлакатни 24 йилдан буён бошыаради; фото: Википедия
22.11.13 13:59
 
Ўзбекистон президенти оиласидаги жанжал, мамлакатни мафиявий оила эгаллагани, ҳатто уларнинг она ҳам бандит экани ҳақида ларзага солувчи ошкораликни намойиш қилди.

Галима Бухарбоева

Ислом Каримов, Ўзбекистоннинг 1989 йилдан буён ҳукмдори. Бугун бош оғриғи ортган. Ўзи тушган вазиятдан қандай чиқишини ўйлаши керак. Ўзи ва мамлакат учун энг яхши чора унинг истеъфоси бўлади.

Мамлакатни бундан буён у қандай бошқаришини тасаввур қили қийин.Одамларнинг кўзига қандай қарайди. Ҳатто ўз қўли остидагилар ва тансоқчилари кўзига.

Унинг энг яқин одами, ушбу яқинлик туфайли ҳаммадан кўпроқ айниган қизи, Гулнора Каримова, Ўзбекистон президенти ва унинг оиласи турқини бутун дунёга билдирмоқда.

Каримовнинг аҳволи ҳатто 2005 йилнинг майида Андижондаги отувдан кейин ҳам бу қадар аянч бўлмаган эди.

Бу ерда унинг ўзи,тезликда қонни ювиш, тирик қолганларни қўрқитиш ва оммавий қотилликка унча рўйхуш бермаган лидерларнинг ҳам қўлловини қозонишга муваффақ бўлган эди.

Бундайлар, афтидан кўпчилик бўлиб чиқишди, деярли ҳамма.

Бироқ ўз фарзандларидан ва хотинидан кечиш, унга андижонликлардан кечишга нисбатан қийинроқ бўлмоқда.

Бунинг устига, уларнинг бузуқилиги ва жиноятлари учун энг аввало сен жавобгарсан.

Уларга бутун мамлакатни топширган, уларнинг жазосизлиги ва жиловсизлиги учун шароит яратган отасиз – Татьяна, Гулнора ва Лола Каримовалар, шунингдек уларнинг бошқа қариндошлари бугун шунчаликка бора олмаган бўлишарди.

Уй бекаси қилиб кўрсатди

Кўранишидан, камтарин аёл, президентнинг кўримсиз рафиқаси, маълум бўлишича коррупция билан шуғулланган, стратегик давлат корхоналариниФарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНПЗ) ва бошқа муҳим объектларни назорат қилган.

Агар унинг қўйган одами, масалан синглисининг ўғли Акбарали Абдуллаев унинг ғазабини келтирса, у ерга тафтиш учун давлат назорат идораларини жўнатиши мумкин бўлган.

Бундан ташқари, бу уй бекаси одамларни қамаши мумкин бўлган! Ва улар ягона эмас. Панжара ортида қанча ва нима асосида ўтиришгани номаълум!

Абдуллаев шу йилнинг 10 октябридан қамоқда, унинг устидан суд жараёни ҳақида, унинг бўлгани ёки қачон бўлиши номаълум.

Ўз шахсий қизидан ғазабланиб, “биринчи хоним” уни йўқ қилиш билан таҳдид солмоқда ва ўз ваъдасини бажаришга киришмоқда, ҳар ҳолда Гулнора шундай дея тасдиқлади.

Наркоманка ва «қиморбоз»нинг келини

21 ноябр куни Твиттердаги ўз саҳифасида, Гулнора Каримова ўзининг ҳам синглиси Лола каби яхтада кокс билан серхашам ҳаёт кечириши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Яъни Лола — кокаин истеъмол қилувчи наркоманка?

Бошқа бир твитида Гулнора, Тимур Тиллаев, Лоланинг эри, “катала”нинг ўғли эканини ёзди. Яъни Каримовнинг қудаси ўғрилар дунёсидан! Каталалар қимор бизнесидан даромад кўрувчи жиноий элитага тааллуқли бўлишади.

Лола Каримова ва Тимур Тиллаевлар оиласини Гулнора миллиардерлар дея таърифлади ва ОАВда тарқалган, Беверли Хиллсдаги энг қимматбаҳо ва машҳур виллага эгалиги, уни 58 млн долларга сотувга қўйилганини тасдиқлади.

Ўз даромадлари ва бутун дунё бўйлаб жойлашган мулклари ҳақида Гулнора камтарлик билан сукут сақлади, бироқ Лола ва оиласининг бошқа аъзолари орасида унинг анча камсуқум ва камтарона ҳаёт кечириши маълум.

Тошкентда, бренд кийим дўконларининг ёпилишини, Гулнора унинг онаси мода либосларини ёқтирмаслиги, шунинг учун уларни ёптиргани билан изоҳлади.

Бошқа нарсалар ҳам ҳайратга солади. Маълум бўлишича, барча Тошкентдаги дўконлар, гарчи улар шундай катта шаҳар учун унчалик кўп эмас, унга тегишли бўлган! Ва бу 30-миллионлик мамлакатда.

Каримовлар оиласидаги жанжал ўз очиқлиги билан, мамлакатда кучишлатар идоралар атврорини яланғочлади.

Қандай осон ўзгалар бизнесини олиш, одамларни уриш, қийнашларини кўрсатди, ҳатто ёшлар ташкилоти, Гулноранинг лаганбардорларини ҳам террорда айблашларига сал қолди.

Истеъфога кетиш

Президент Ислом Каримовнинг фош бўлиши — дунёда мисли кўрилмаган бир ҳолатдир. Бирор лидерни бу қадар аянч аҳволда омма олдида ечинтирилмаган.

Ислом Абдуғаниевич нима қилади? У ҳеч нарса бўлмагандек, тағин экстремизм ва терроризм таҳдиди ва афғон зиддиятини барча томонлар, жумладан толибларни ҳам музокарага чорлашни таклиф қиладими?

Дунё кўриб турибди. Ўзбекистон яширинди ва кутмоқда. Каримов обрўсининг бу даражада тўкилишини мамлакат илгари кўрмаган. Бўлаётган воқеаларни қўшни Марказий Осиё мамлакатларида кузатишмоқда, айтиш жоиз мамнунлик билан.

Барибир, Ўзбекистон ажойиб мамлакат. Уни иштон ва юбка кийган мафиозлар бошқармаслиги лозим.

Ислом Каримов юзага келган вазиятдан тезроқ чиқиш қарорини кўриши керак. Гугушанинг психушкага ташлаш — бу чора эмас.

Каримов ҳукмронлик юкини ҳукуматнинг адекват аъзосига топшириши лозим, кейин у мамлакатни 2015 йилги ҳақиқий сайловларга тайёрлаши лозим.

Мамлакатни мафия бошқараётганини англаш, на ҳукумат тизимлари учун, на халқ учун, на дунё, на келажак учун, яхши эмас.

Эслайсизми, Ислом Абдуғаниевич, сиз келажак ҳақида нималардир дегандингиз?

Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares