Ўқитувчи, устоз мураббийлар ўзларининг байрамларини далада ўтказишган эди.
Бу ҳар йилги одат бўлганлиги учун ҳамма кўникиб қолган.
Аммо, милиция ва тиббиёт ходимлари ҳам ўз касб байрамларини далада ўтказишди.
Тошкентда ишловчи бу касб эгаларининг бахти бор. Пойтахт шаҳар бўлганлиги учун ҳам Тошкентда байрамлар ўтказилди.
Аммо Республикамизнинг вилоят, шаҳар ва туманларда бунга рухсат берилмади.
Пахта тугагач байрам ўтказишларини тушунтиришди.
10 ноябр куни ҳам тиббиёт ходимларининг байрамларини нишонлашга рухсат бермасдан, уларни ёппасига шу куни далага ҳайдашди.
Ҳамма нарсага кўниккан бюжет ходимлари жимликни сақлаб далада, гўза пайкалида чой-нон билан ўзлари ардоқлаган касб байрамларини нишонлашди.
Насиба МАЪМУР