Ҳа, ҳақиқатни қарор топтириш учун машаққатли манзилга отланган одам қаерда бўлмасин, ўз эътиқодида собит туриши лозим. Буни биз Баҳодир Чориев мисолида кўришимиз мумкин.
Баҳодир ҳамиша ўз халқини қўрқмасликка, журъатлироқ бўлишга ундаб келарди.
У ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ҳам бегона элда муҳожир бўлишига қарамасдан, дадил одамлади.
Нима бўлган тақдирда ҳам биз Баҳодир Чориевнинг очлик акциясини тўхтатганлигини қувватлаймиз.
Чунки қачонки киши ҳам руҳан, ҳам жисмонан тетик, саломат бўлсагина курашларнинг олд сафидан ўрин олади.
Баҳодир Чориев!
Сизнинг ўрнингиз ҳамиша олд қаторларда бўлиши тарафдоримиз.
Халқ хизматида толмаcлигингиз тилкадошимиз.
Шуни билингки, ана шундай эзгу истакда дўтлик қўлимиз доимо сиз томон узатилган.
Насиба МАЪМУР