ЎЗБЕК СИФАТИДА БИРДАММАН!

 

do'ppi

Ҳурматли Баҳодир ака  Чориев!

Сизнинг  «АҚШда чет эллик трок ҳайдовчилар дискриминация қилинмоқда» деган мақолангизни ўқидим.

Айниқса, очлик эълон қилганингиздан хабар топгач, жуда эзилдим.

Лекин, шу нарсага хурсанд бўлдимки, Ўзбекнинг ичидан ноҳакликга чидай олмай, ўз овозини билдиришга жазм қилган «Мангуберди»нинг отилиб чиққанига севиндим.

Баҳодир ака, бардам бўлинг! Масофа узок, лекин, ўзбек фарзанди сифатида Сиз билан биргаман!

Шу билан бирга бутун дунё ўзбекларини, у ҳоҳ мигрант ишчи бўлсин, ҳоҳ мигрант сиёсатчидир, ҳоҳ  миллионер мигрант ўзбек бўлсин, барча Ўзбекистонликларни  Баҳодир Чориев ҳимоясига отланишга чақираман.

Ўзбеклар, миллатдошларим, ватандошлар! Кўзингизни очинг, АҚШда,  дунёнинг нариги чеккасидаги бир нуқтада бир биродаримизни – ЎЗБЕКни таҳқирлашди.

Яна қаерда, инсон ҳуқуқлари ҳимояси юксак даражада бўлган давлатда – АҚШда!

Миллатимиз вакили, балким, бўлажак Ўзбекистон Президентидир, Баходир Чориевни қўллаб-қувватлайлик!

Бугун ўзбекнинг зиёли элитаси дунёнинг ҳар томонига сачраб кетди.

Ватандагиларига микрофон берилмайди. Каримов диктатурасининг кучли цензураси уларни гапиришга йўл бермайди.

Лекин, қўл қовуштириб ўтириш ярамайди.

Бизда бошқа имкониятлар мавжуд: Интернет, Озодлик, ББС, Америка овози радиолари ўзбек хизмати. Ва яна бошқа мухолифат кайфиятдаги  ўзбек тилидаги сайтлар!

Тўғри, юқорида айтилган радиоларда, сайтларда ҳам цензура бўлиши мумкин. Лекин, миллатдошларим, қўл қовуштириб ўтирадиган бўлсак, ҳеч қачон ҳеч нарса ўзгармайди.

Каримовнинг пора ва таъмага муккасидан кетган давлатининг килмишларига бошидан қаршилик қилмаганимиз, керак бўлса, лаганбардорлик қилганимиз, бугунги кунда миллатдошларимизни аянчли аҳволига солиб қўйди.

Имкон қадар матбот орқали, интернет сайтлари кўмагида Баҳодир акага килинган дискриминацияга нисбатадн ўз норозилиимизни билдиришимиз керак.

Миллатдошлар, балким Баҳодир ака дунёдаги энг ёмон инсондир, балким энг яхши одамдир! Масалага яхши ё ёмон одам сифатида ёндашмайлик! Бир ўзбек ўғлини хўрлашди деб қарайлик!

Сиз ҳам ўқигандирсиз, Баҳодир ака бўлиб ўтган воқеликни аниқ-равшан ёзмоқда.

Келинглар, ўзимизнинг ЎЗБЕК йигитини қўллаб-қуватлайлик! Шундай қилайликки, Чориев ўзини ҳечам ёлғиз ҳис этмасин. Ортида бутун бир бошли халқ, миллат турганини ҳис қилсин. Сизу бизнинг қўлловимиздан куч олсин!

Азиз ватандошлар! Мухолифат вакиллари ва лидерлари!

Сизнинг мухолиф сайтларингиз жим турмасин! Бирдам булайлик!

Бугунги кунда Россияда ўзбекни қўйни сўйгандай сўйишаяпти. Жим юраверсак, оммавий тарзда қатл қилишгача боришади. Буни Андижон мисолида кўрдик-ку, ахир!

Баҳодир Чориевдаги шижоатни сўндирмайлик. У кишининг шижоати ҳали миллатимизга жуда керак бўлади…..

Муҳаммадамин Узоқов

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares