Алла Ярошинская
Бир неча тиллардан таржима қилинганда Avaaz «сўз» ёки «қўшиқ»ни билдирувчи халқаро глобал тармоқли ташкилот бўлиб, Россияда кенг халқ оммаси орасида кам танилган. Бироқ у энг қудратли глобал халқаро нодавлат – энг муҳими – тармоқли – инсонни ҳимоя қилиш соҳасида президентлар, ҳукуматлар ва жамоатчилик фикрига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган ташкилотдир. Avaaz сайтида айтилишича, у миллионлаб тамоман турли одамларга коррупция ва қашшоқликдан низолар ва иқлим ўзгаришигача бўлган глобал, ҳудудий ва миллий муаммоларни ечишда иштирок этишга имконият яратади. Avaaz онлайн-воситасида ҳаракатга келтириладиган демократиянинг ёрқин ва ноёб намунасидир. Бу унга кенг қамровли мавзуларни ўз ичига олган, илгари хаёлга ҳам келмаган мақсадга элитувчанлик ва кенгликларни қамраган дунёвий тадбирлар ўтказишга ёрдам беради.
Унинг таркибида 194 мамлакатдан салкам 26,5 миллион аъзоси бор. 2007 йил январи (тузилган куни)дан бошлаб бутун дунёда у 150 миллиондан ортиқ ҳуқуқбонлик тадбирларини ўрказди. Ақл бовар қилмайди! Биринчи марта мен Avaaz номли глобал тармоқли ноҳукумат ҳуқуқбонлик ташкилоти (НҲТ) мавжудлиги ҳақида Эдвард Сноуден ва унингАҚШ махсус хизматлари томонидан ҳамманинг ёзишмалари ва телефон сўзлашувларини эшитиш ва ёзиб олиш билан боғлиқ жанжал бошланганда билдим. Ўша пайтда менинг электрон почтамга президент Барака Обама номига Сноуденни АҚШ давлат машинаси томонидан таъқиб қилинаётганига қарши ёзилган петицияни қўллаб-қувватлашни сўраб юборилган хат келиб тушди.
Яқинда менинг почта қутимга Avaaz нинг қилинган ишлар юзасидан ёзилган ҳисобот келди. Бу– НҲТнинг виртуал ва бошқа ҳаракатлари натижаларини иштирокчиларга билдириш тўғри қадам эди. Бирор ташаббусни ўз имзоси билан (тармоқдаги тахаллуси билан эмас, ҳақиқий исми-шарифи, турар манзили ва яшаш мамлакатини кўрсатган ҳолда) қўллаб-қувватлаш илтимоси келганда бпъзилар: “менинг сўзим ниманиям ҳал қиларди, барибир бу дунёда ҳеч нарса ўзгармайди?” деб ўйлаши мумкин. Имзолаган одам эса, турган гап, кейин нима бўлганини билишни истайди. Бу глобал НҲТнинг энг шов-шувлик петициялари бир неча миллион имзоларни тўплайди-ку, ахир. Аниқланишича, петицияларнинг фойдали иш коэффициенти ҳар қанча кутилганидан ҳам зиёда экан. Мана бахтли якунланган ташаббуслардан бир нечтаси.
Бир мунча вақт илгари Мальдив давлатида 15 ёшли исломий қизни ўгай отаси томонидан жинсий зўрлаш ҳодисаси ва қизнинг ўзини “ахлоқсизлиги” учун суд 100 марта дарра билан уриш ҳукми чиқаргани дунё матбуотида чиққан маълумот ҳаммани ларзага солди. “Айбдор” ўгай ота ва шариат суди томонидан таҳқирланган бахтсиз қиз ҳимоясига дунё бўйича икки миллион одам кўтарилди – бир неча кун ичида мамлакат президенти Муҳаммад Воҳид Ҳасан номига шунча имзо тўпланди. Мальдив давлатининг Олий суди икки карра зулмга учраган жабрланганга чиқарилган суд ҳукмини бекор қилди. Бироқ Avaaz бу билан чегараланмади, чунки Мальдивда суднинг бундай адолатсиз ҳукм чиқариш истисно шаклда эмас, доимий шаклдадир. Ташкилот мамлакат президенти ва судини бу каби жазоларга мораторий эълон қилиб, охир-оқибат жамиятнинг аёллар қисми ҳаётига таалуқли мазкур ёввойи қонунни йўқ қилишга чақирди.
Бироқ, бу интернет-демократия ғалабаси ортида глобал НҲТнинг катта бўлмаган бир гуруҳ одамлар (командаси)ининг тиним билмай бажарган иши турган эди. “Аввало, – дейди бу гуруҳ лидерларидан бири Рикен Рейтел, – биз Бош прокурор ва керакли вазирлар билан боғландик, улар билан бир неча соат давомида гаплашдик, қарорни ўзгартиришга ундадик. Бундан ташқари, электрон почта орқали мамлакат президентининг шахсий адресига хат юбордик. Бир пайтнинг ўзида жамоатчилик фикрини ўрганиш учун сўров ўтказдик. Бу сўров мусулмон қиз ва аёлларни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд қонунчиликни ислоҳ қилиш зарурлигини истаганлар жуда катта кўпчилик эканлигини кўрсатди. Мамлакат миллий газетасида ўзимизнинг фикримизни ёритган мақола чоп этдик.
Бундан ташқари, омма кўзи ўнгида калтаклаш каби ёввойиликка қарши муносабат билдиришга маҳаллий олимларни ишонтириб мурожаат қилдик. Ҳатто булар ҳам ҳаммаси эмас. Ҳукумат НҲТдан, агар ўрта асрлардан қолган бу беъмани қонун бекор қилинмас экан, биз туристларни мамлакат бошқарувининг ёввойи ахлоқи ҳақида огоҳлантирамиз, деган хат олди. Биз аниқ мўлжалга урган эдик: туризм – Мальдив ороллари топиш-тутишининг асосий соҳасидир. Ҳар йили Мальдивга ташриф буюрадиган ярим миллион турист давлат ғазнасига катта пул қолдиришади. Бу иддаомиз афтидан ҳукумат учун охирги тўқмоқ бўлди. Ва, ниҳоят, Avaaz командаси расмий шахслар билан учрашиш ва уларга босим ўтказиш учун оролли давлат қирғоғига етиб келди. Шундай қилиб, дунёвий кўмак натижасида биз ғолиб келдик. Жараён бир неча ой– 2013 йил февралидан сентябрь охиригача давом этди”. Мальдив ороллари собиқ ташқи ишлар вазири Аҳмад Шаҳид бундай деди: “Аёллар ва қизларни калтаклаш билан жазолашни бекор қилиш тадбирида Avaaz нинг қўшган улуши энг асосийси эди. Миллионларча одамларнинг петицияни имзолаши, мамлакатга бориш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва кейинги қўйилган қадамлар – бу талабни бажармасликка ҳукуматга имкон қолдирмади”.
Мана бу НҲТ командасининг яқинда бўлган бошқа бир “кичик урушининг” мисоли. Масаи қабиласини ов қиладиган ҳудудлардан ҳайдаб чиқараётган Танзания ҳукуматининг ҳатти-ҳаракатларини тўхтатиш учун Avaaz салкам 2 миллион ҳимоячининг овозини тўплади. Шу сентябрнинг охирида Танзания Бош вазири масаи қабиласи ўз ерларида қолишлари мумкин, деб эълон қилишга мажбур бўлди. Бу воқеада ҳақсиз-ҳуқуқсиз африкалик қабилага ёрдам бериш учун босим ўтказишнинг турли хил йўл-йўриқлари қўлланилди – кўпсонли одамлар томонидан қўллаб-қувватланган петициядан ташқари, албатта. Аввало, CNN телеканали ва The Guardian газетасига мурожаат қилиб дунё аҳлига билдиришандан кейин аваазчилар Танзанияга, масаи қабиласи ҳузурига йўл олдилар.
НҲТ қабила бошлиқларига ўз ерлари учун курашиш тадбирлари стратегиясини ишлаб беришди. Мамлакат вазирлар маҳкамаси ва парламентда бу масала муҳокама қилинмасдан олдин вазирлар ва президент бошига хатлар ёғдирилди. Кейин маҳаллий матбуотда ҳукуматни уятга қўювчи реклама кўринишдаги кучли мақолалар туркумини ташкил қилишди. Дунё бўйлаб Танзания элчихоналари олдида норозилик тадбирлари ташкил қилинди. Ва, ниҳоят, қабила оқсоқолларининг пойтахтга боришини молиялаштиришди ва уерда “Бош вазир идорасига олиб борувчи йўлакларни босиб ол” акциясини уюштиришди. Бу тадбир бир неча ҳафта давом этди, масаилар Бош вазир улар билан учрашмагунча кетмаймиз, деб туриб олишди. “Бу – масаи қабиласининг ўзларининг азалий ерларига эга бўлиш ҳуқуқи учун олиб борган 20 йиллик курашининг кенг кўламли охири бўлди”, деб ёзди менга Рикен.
Мамлакатлар сиёсий тизимига таъсир кўрсатишнинг ҳайратли мисоллари ҳам бор. “Масалан, Бразилияда, – деб ёзади Рейтел, – биз ғалабадан бир баҳъя масофада турибмиз – буерда Конгрессда ўтадиган “махфий овоз бериш”нинг сояли амалиётига барҳам берилади”. Аваазчилар томонидан юритилган лобби1) ҳаракати кучли туртки бўлди-ки, шу кундарда парламентнинг қуйи палатаси бу масалада ижобий овоз берди. Энди “махфий овоз бериш”ни бекор қилишга мойиллаштиришга ундаган ҳолда сайловчилар сенаторларга уларнинг шахсий телефонларига оммавий равишда қўнғироқ қила бошлайдилар. “Бунинг учун биз Бразилиянинг барча ҳудудларида мазкур коррупцияни тўхтатишга тўғридан-тўғри даъват қилиш мақсадида онлайн-ускунадан фойдаланамиз, албатта”, деб билдирди НҲТ лидери.
Яқинда менга дунёга машҳур, англикан Кейптаун черковининг епископи, Нобель мукофоти лауреати, инсон ҳуқуқлари учун курашувчи африкалик рўҳоний Десмонд Туту мурожаатини қўллаб-қувватлаш сўралган хат келди. Унда айтилишича, “Ўз мамлакатларида террорни урчитиб, қўрқувни шакллантирган Судан ва Кения раҳбарлари моҳиятан ажойиб ташкилотни йўққа чиқаришлари ва бу билан дунёмизни янада хавфли қилишлари мумкин”. Гап шу ҳақда бормоқда-ки, бу шахслар Африкада қитъа давлатларини инсониятга қарши жиноятлар содир этган шахслар устидан маҳкама юритувчи Халқаро Жиноий Суди (ХЖС)дан чиқариш тадбирини бошлаб юборишди. “Ўзлари учун ҳеч бир оқибатсиз, жавобгарликсиз қоладиган ҳуқуқ – ўлдириш, зўрлаш ва нафрат уйғотиш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун бу уларга керак.
“Мен биламан-ки, биз биргаликда бунга йўл қўймаслигимиз мумкин, – деб ёзади барча бефарқмас инсонларга қарата Десмонд Туту, – бироқ биз бирлашишимиз ва Африка Иттифоқини, биринчи навбатда Нигерия ва Жанубий Африка Республикасини қарши чиқишга ва қитъадаги барча одамлар ХЖС юридикцияси ҳимояси остида бўлиши лозимлигига эришишларига чақиришимиз керак. … Биз миллион имзо тўпласак, бизнинг петициямиз тўғридан-тўғри Африка Иттифоқининг Аддис-Абебеда ўтадиган конференциясига берилади”. Мен рўҳонийни қўллаб-қувватладим, чунки бу ҳаққоний ишдир.
Бироқ Avaaz нафақат петициялар ва жамоатчилик фаоллигининг турли механизмларидир. Бир неча ҳафта илгари НҲТ бир неча кун ичида миллион доллар пул тўплади. Шу сумма чеки пул берган давлатлар вакиллари ва БМТнинг расмий шахслари учрашуви пайтида БМТ суриялик қочқинлар болаларини мактабларда ўқитишни ташкил қилиши учун топширилди. Бу пулларни Avaaz нинг 40.000 та кўнгилли ёрдамчилари йиғиб беришди. Афтидан, бу ноёб ташкилот ишидаги асосий нарса: Avaaz нинг бошқалардан фарқи шу-ки, ишининг самарали эканини кўриб туриб уни қўллаб-қувватлаётган оддий одамлар унинг фаолиятини 100% молияламоқдалар. Айни пайтда садақа қилинаётган пуллар миқдоран кичик бўлиб, ташкилот уларни онлайн орқали қабул қилади. НҲТ корпорациялар, ҳукуматлар, фондлар ва ҳатто 5000 евродан катта бўлган шахсий садақалардан принципиал воз кечди.
“Мен ўйлайман-ки, – деб ёзади Рикен Рейтел, – Avaaz одамлар жамиятда ўзгаришлар бўлишини исташса, уларнинг кучи қанчалик қудратли бўлишини кўрсатаётган энг тоза ташкилотлардан биридир. Бунинг учун командамизнинг ўзиша хос тилсими бор, унинг ёрдамида биз орзу қилаётган дунёмизни ташкил қилмоқчимиз”. Чамаси, дунёнинг расмий раҳбарлари томонидан ҳозирча тақдирланмаган бу ноёб ҳодисага энг аниқ характеристикани немисларнинг Suddeutsche Zeitung газетаси берди: “Avaaz БМТдан демократлироқ ва унга қараганда самаралироқ ташкилотдир”.
http://www.rosbalt.ru/blogs/2013/10/18/1189647.html
Толиб Ёқубов таржимаси
3 ноябрь, 2013 йил; Франция