ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

B.Choriyev2Бугун  биз учун ҳар қачонгидан ҳам қувончли, ҳузурбахш кун – бу кун оиламизнинг фахрли фарзанди Баҳодиржоннинг туғилган кунлари.

Гарчи ўзи океан ортида – АҚШда қўним топган бўлса-да, ҳар йили 31 октябрни оилавий байрам қиламиз.

Тақдир тақозоси билан Америкадан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлган жигаримизни қутлаймиз, сара тилаклар тилаймиз, шу орқали айрилиқдан азобланаётган кўнгилларимизга таскин, тасалли берамиз.

Баҳодиржон, таваллуд кунингиз муборак бўлсин.

Умр баҳорининг юзи билан юзлашишингни сўраймиз Худодан.

Оилангиз ҳамиша тотув бўлсин, дастурхонингиздан қут-барака аримасин.

Халқ  хизматига ҳамиша камарбаста бўлишдан толманг, чарчаманг.

Тан-жонингиз соғ бўлсин.

Тез кунларда айрилиқ армонлари ортда қолсин, жамики орзуларингиз рўёбини кўриш насиб айласин.

Ушбу қутловимизни Шаҳрисабзлик оила аъзоларингиз, онангиз, укаларингиз, сингилларингиз, барча қариндош-уруғларингиз   номидан деб қабул қилгайсиз.

Сизни ҳамиша севиб, ардоқлаб, соғиниб қолувчи яқинларингиз.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares