![]() | |
«Йўқол, Каримов» қўшиғидан кадр |
Уни эълон қилган шахслар ўзларини “Диктаторларни “эътироф” этувчилар” дея аташган ва ушбу «мусиқали видеонинг Ислом Каримовга, Ўзбекистон диктаторига бағишлангани” ҳақида қисқа тушунтириш беришган.
Ушбу асар муаллифи ва ижрочиси кимлиги номаълум, бироқ уни куйлаётган аёлнинг овозидан, унинг яратилишида ҳорижликлар иштирок этган бўлиши мумкин. кўринади
Ижро услуби Мадоннаникини эслатувчи қўшиқ, Ислом Каримовни астойдил эҳтирос билан Совет Иттифоқ гимнини куйлаётгани манзараларидан бошланади.
Кейин эса мустақил мамлакатнинг президенти сифатида кўринади, унинг қиёфасидан Москванинг муте вассали аломатлари кетган.
Бутун қўшиқ давомида видео тасвирларда Каримов Тошкентдаги Мустақиллик куни ва Наврўзга бағишланган дабдабали концерт маросимларида кўринади.
Мафиозанинг тиржайган табассуми билан у томошаларни кузатади, баъзан қарсак уради, баъзан рақсга тушади, ўз қўл остидагиларни беқиёс қувонч ва ҳаддан ташқари бахтли эканликларини намоён қилишга мажбур этади.
Қўшиқ матни шу сўзлар билан бошланади:
“Сен рахбарликка қодирмаслигинг-ла
кибрга ботгансан,
Йўқлик сари қулаётган,
пахта ерлари шаҳаншоҳи.
Билганинг –
одамларни темир муштинг билан калтаклаш,
Узун маърузалар ўқиш,
велосипедлар ихтиро қилиш.
Сенинг фаворит қизларинг айтар:
“Дадамиз, сен шундай азаматсан”
Ўш қочқинларига чегарани ёпаркансан…
Сен ҳамиша Андижон полкасини қиздиришдан ҳурсандсан,
танкларинг ва қуролларинг билан.
Кейин мақорат келади:
Сен Темурлангнинг ёмғирдан ё ҳавонинг ўзгаришидан, лазердан ва ўқдан қочган заиф бир масҳарасисан,
сен умуман темадамассан,
Йўқол, Каримов, жўна.
Сен шунчаки навбатдаги шафқатсиз нодонсан,
Сени тепадан улоқтиришларидан қўрқмайсанми.
Сен ҳозир бундасан, кейин сенга “пишт” дерлар,
Йўқол, Каримов, йўқол.
Uznews.net ахборот хизмати, ким бу қўшиқни яратганини билишга интилди, бироқ Youtubeга видео қўйган шахс жўнатилган саволларга жавоб бермади.
“Йўқол, Каримов” – Ислом Каримов диктатурасига қарши мусиқа ва қўшиқдан илк бор фойдаланилиши эмас, бироқ аввалги кўплаб постларга нисбатан – анча сифатлисидир.
Динамик мусиқа, ажойиб ижро, истеҳзоли ва очиқ матн – оммавий ижро ва Ислом Каримов ҳиром қилганидан, мос рақсга тушиш имконини беради.
Uznews.net
Youtube.comдаги линк – http://www.youtube.com/watch?v=TEZ4G2c9oxQ