Саиджаҳон Равоний: АНТУАНЕТТАНИНГ СЎНГИ СЎЗЛАРИ ёхуд МАЛИКА ВА ИНҚИЛОБ

lyubimyiy-aromat-marii-antuanettyi-stal-prototipom-dlya-duhov-black-jade

(тарихий достон, якуни)


Маликани судга келтиришган чоғ,
Қолмаганди унинг аввалги файзи.
Юзлари ажинли, яхлит сочи оқ,
Рангиям бўр эди, тўхтамай ҳайзи.

Аммо унинг руҳи синмаган эди,
У марҳум эрига тутса-да мотам,
Кўзларида зиё сўнмаган эди,
Тутарди ўзини мағрур ва ўктам.

Зеро, у биларди бу сўнги имкон,
Ютказиб бўлмайди буни базинҳор.
Биларди, тарихий эди ушбу он,
Тутиб бўлмас ўзни аянчли ва хор.

Ёвлари ҳам бу он биларди, албат,
Чопишидан аввал бошини Сансон,
Маликанинг номин абадул-абад
Қилиш керак эди ер ила яксон.

Маликага битган аввал кўп сано,
Шоир Эбер “ишни” қилолмай удда,
Ўсмир ўғли билан қилган, деб, зино,
Қилди энди туҳмат, иршайиб судда.

Ўйлади, зарбага чидолмас аёл,
Ўйлади, ёнади, тутгай жизғинак.
Лек қаттиқ адашди Эбер хомхаёл,
Малика, хатто-ки, бузмади пинак.

Ғанимларнинг ўзин босди вахима,
Қайтадан беришди аёлга зарба,
Дейишди: – Айтингиз бунга бир нима, –
Дегандек, сукут бу иқрор ва тавба.

Малика қайтарди чуқур фалсафа:
– Эътироз қилишга эмас-ки ўнғай,
Жисмимда табиат қарши ва хафа,
Ўйлайман, оналар мени тушунгай.

Малика ғалаба қозонди тўла,
Гарчи унинг кетгай эрталаб боши.
Ёвни ўзин яксон қилди бир йўла,
Маликага отган қабиҳ бу тоши.
***
Биламиз, мажозий хаёт бу шахмат;
Бунда бор оқ-қора, бор яхши-ёмон.
Малика билмасди қандай бу хикмат,
Билганда, эҳтимол, қоларди омон.

Қизиқтирмас эди тожи ва тахти,
Ўйларди у янглиш: Ҳаммага хушман.
Трианонда сўлим ўтарди вақти,
Туймасди-ки уни қуршарди душман.

Тўйида, меҳмону мезбонни минглаб,
Ярақлаб, чарақлаб у ёндирувди.
Муттасил санолар ҳар куни тинглаб,
Бахилларни сонсиз тўлғонтирувди.

Икки минг либоси айлантирур бош,
Биттасин киёлмас камбағал қизлар.
Бриллиантлар ноёб унга майда тош,
Қанча эди уни егудек кўзлар?

Умуман олганда, булар бир нави,
Кечикса-да ўн йил, дофинни туғиб,
Енг ёвуз, енг баттол, хуфия ёви –
Франсуа Ксавйени қўйганди “бўғиб”.

Ҳолбуки, азалдан у эди тахтли,
Катта хатоларни қилди, деманг, у.
Истарди бир аёл бўлишни бахтли,
Ўйламасди машҳур қолишни мангу.

Ҳукмронликда у топмади довруқ,
Тарихчилар тўғри қилур эътироф.
Аммо у малика бўлди энг улуғ,
Бўлди у зодагон аёл энг ашроф…
***
Қолган эди сўнги битта маросим,
Сочин олиш керак миллий устара,
Олди, деб, ярамас аёл жазосин,
Килиш керак уни авом масҳара.

Бу авом ҳеч қайда ўзгача эмас,
Тамошони чунон кўрар у хушо.
Авом бу беадад бамисли наврас,
Авомга қатлдан йўқ зўр тамошо!
***
Ана, Сансон, воло, сочиратиб қон,
Антуанеттанинг бошин кўтарди.
– Яшасин инқилоб! – ўкирди майдон,
Малика шивирлаб, недир этарди.

Исботланди илмий, яшайди экан
Чопилган бош яна саккиз сония:
– Кечирдим сизларни, – ўшанда деган,
Сонияда саккиз Ҳазрат Олия!
***
АНДИЖОН
2009

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares