“Бирдамлик” “ОШ” танловига якун ясади

Елена Урлаева - ОШ - 2013 танлови ғолиби
Елена Урлаева – ОШ – 2013 танлови ғолиби

Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати «ОШ» (Оммавий шодлик) фото танлови ғолиби бўлди.

Ғолиблар исмини, ўтган жума куни онлайн-режимда АҚШда яшаётган «Бирдамлик» лидери Баҳодир Чориев маълум қилди, у ҳамма йиғилганларни Интернет алоқаси орқали тадбирнинг мувафақиятли ўтгани билан табриклади.

Танловнинг олий мукофоти – уч минг долларлик мукофот, ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевага берилди.

Биринчи ўринни олтита ғолиб – Жавлон ва Севара Бойматовалар, Малоҳат Эшонқулова. Шуҳрат Рустамов, Зарнигор Ҳакимова, Нодир Ахадов ва Денис Урлаевлар бўлашишди.

Уларнинг ҳаммаси – минг доллардан олишди.

Танловда шунингдек, ҳар бири 500 доллардан олтита иккинчи ўрин бор эди.

Улар Саиджахон Зайнабутдинов, Чамангуль Негманова, Гулшан Қораева, Аделаида Ким, Муҳаммадамин Узоқов ва Камола Суннатоваларга насиб этди.

Учинчи ўрин анча камтарона – 170 доллардан бўлди, бироқ бундай суммани шу заҳоти, республиканинг барча вилоятларидан бўлган ўн саккиз ғолиб оладиган бўлди.

Рўйҳат эълон қилинганидан кейин «Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова барча иштирок этганларга бўш оқ конверт шаклида рамзий мукофотларни берди.
Ғолиблар ўз мукофотларини қай тарзда олишлари ҳақидаги аҳборотни, «Бирдамлик» маҳфий тутмоқда.

«Биз ўз сўзимизни айтишимиз лозим»

Мукофотлаш маросимида шахсан иштирок этиш, ғолиблар учун белгиланган асосий шартлардан бири эди – акс ҳолда, ғолиб мукофотдан воз кечган ҳисобланади ва бу пуллар ҳайрия жамғармасига ўтказилади.

Бироқ, ғолиблар орасида «Бирдамлик» йўл ҳаражатларини ҳам ўз бўйнига олган бўлишига қарамай, узрли сабаблар билан вилоятлардан Тошкентга кела олмаганлар бўлди.

«Ҳозир биз, улар билан нима қилиш кераклигини ҳал қиламиз», – деди «Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова.

Умуман, аксарият шахслар танловда мукофот олиш умидида ёки ўз ғоялари учун танловда иштирок этишган.

Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, бу сафар иккинчи ўринни олган Саиджаҳон Зайнобиддинов, одамлар ўз атрофларида содир бўлаётган ноҳақликларга ўз норозилигини билдириши керак дея ҳисоблайди.

Мисол тариқасида у, ҳукумат тепасига толиблар келишганида, режимга норозилик белгиси сифатида қўлларини хино билан бўяган афғон аёлларини келтиради.

«Ҳатто агар биз ўз тинч акциямиз билан ҳеч нарсага эришишимиз мумкин бўлмаса ҳам, барибир ўз сўзимизни айтишимиз керак», – дейди Зайнобиддинов.

«Бирдамлик» ҳаракати Ўзбекистон аҳолисини тинч норозилик акциялари ўтказишга чақириб келади, кўпинча эса бу ҳукуматнинг кескин қаршилигига дуч келади.

Шундай қилиб ўтган йилнинг декабрида Конституция кунига бағишланган, Тошкентнинг Олой бозори яқинида ўтказилиши керак бўлган мамлакат асосий қонунига оид викторина, «ОШ» акциясини, ҳукумат барбод қилди, тадбирга отланган кўплаб ҳуқуқ ҳимоячилари ушланди.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares