"Бирдамлик" ҳаракати Европа бўлими фаоллари йиғилиши баёни

Қатнашдилар:

1.Аваз Фаёзов.
2. Баҳодир Узоқов.
3. Шавкат Арипов.
4. Георгий Морозов.
5. Кудрат Азимов.
6. Юсуф Расулов.

Куриладиган асосий масалалар:

1.Ташкилий масала. Ҳаракатнинг Европа бўлими раҳбарини сайлаш.

2. Ҳаракатнинг Швеция шимоли бўйича раҳбарини тайинлаш.

3. Швецияда узлуксиз норозилик акцияси утказиш масаласини муҳокама қилиш.
Бирини масала: Ҳаракатнинг Европа бўлими раҳбари қилиб Георгий Морозов бошқа вазифага ўтгани сабабли бир овоздан айни пайтда Голландияда яшаётган Баҳодир Узоқов сайланди.

Иккинчи масала: Георгий Морозов ҳаракатнинг шимолий Швеция бўйича раҳбари этиб сайланди.

Учинчи масала ҳаракатнинг Швецияда ўтказадиган сиёсий акцияси муҳокама қилинди. Яқинда «Бирдамлик» ҳаракати бошчилигида ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни озодликка чиқариш талаби билан Швеция марказида узлуксиз пикет ўтказишга келишиб олинди.

Йиғилиш раиси: Аваз Фаёзов.
Котиби: Юсуф Расулов.

Швеция, Голландия.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares