Журналистлар тўрқавоқнинг ичида

gazetalarЎзбекистон каналида 22 сентябр куни «Дилкаш» газетаcининг савияси  ҳақида кўрсатув берилди. Беармон газетанинг савияси, имло хатолари ҳақида гапирилди.

Нега, бирданига уйғониб қолинди, ҳамма хайрон.

Танқид бизда анқовга шапи. Бир йилда бир марта ҳам танқид чиқмаган ОАВлари қанча.

Лекин, айни обуна бошланган вақтда бу кўрсатувнинг тайёрланишига нима туртки берди. Бундай газеталар ҳар бир вилояда сон-саноғи йўқку. Бугун газета йирик бизнесга айланиб, йиллик обунани қилиб, ойда бир ёки икки марта зўрбазўр олди-қочди мақолалар билан тўлдирилаётган газеталар қанча-ю. Нега энди биргина «Дилкаш» назарга тушиб қолибди.

Жуда кўп газеталарни варақлаб чиқсангиз ички бети ТВ программалари билан тўла. Биринчи бетда 1 ой олдин юз берган воқеа ҳақида хабар.

Тўртинчи бет красвор, «Биласизми?» шу каби интернетдан олинган рост-ёлғон хабарлар.

Айни кунда газеталар ўқувчининг савиясини кўтариш, тезкор янгиликлардан, хукумат ҳаётидан, давлатнинг ислоҳотидан хабардор қилиш учун эмас, балки қайси саьнаткорнинг нечта уйи, хотини бор,  қайси саьнаткорнинг тўйи бўляпти, кимга эрга тегяпти, тўй талашиб қайси саньаткор бир бири билан уришяпти шундақанги хабарлар кўпайиб кетганки, бу нашрларни газета эмас, ғийбатнашр деса ҳам бўлади.

Мана бугун пахта терими давом этяпти. Шахардаги бюжет ташкилотларида ишловчи ўқитувчи, шифокор, ишчиларни мажбуран 10-12 кунга ётиб пахта териш учун олиб чиқиляпти. Уларнинг холи-ахволи, терим ҳақида газетада ёзиб, телевиденияда кўрсатиб кўринг  раҳбарингиз холига маймунлар йиғлайди.

Рухсатсиз танқид бериб кўринг.

Эртасига эшик тагига чиқариб қўйишади. Аммо кўрсатувда чиқиб олиб, ёлғонни ямламай ютиб миллионлаб томошабинларни кўзига қараб уни қилса бўлади, буни қилса бўлади дегувчиларнинг виждони виждон эмас,  хом терига айлангани рост экан. Бугун ҳамма журналистлар тўрқовоқнинг ичида,
қамалда.

 Ойша РАҲМОН  қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares