
Шу кунларда Стокҳолм шаҳри марказидаги Медбореплатс (Medborgeplats) да «Бирдамлик» ҳаракати ташаббуси билан ўзбек мухолифати вакиллари ва муҳожирлари иштирокида норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда.
Акция иштирокчилари халкаро ташкилотларга йўллаган мурожатларини Стокҳолм шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига ҳам тақдим этишни давом эттиришди.
-Халқаро ташкилотлар ва жаҳон ҳамжамияти диктатор Каримовнинг ўз мухолифларига нисбатан қандай зулм ўтказаётганини яхши билишлари керак», – дейди акция иштирокчиси, “Бирдамлик” ҳаракатининг фаоли Йўлдаш Халилов.
Акция 14 мартгача давом этади.



