Тоштурмада Ҳасан Чориевнинг иқрори

Ҳасан Чориев йил давомида 19 ёшли Матлуба билан учрашиб келганига иқрор бўлди
23.09.13 19:59
 
Мухолифатдаги “Бирдамлик” лидерининг, жинсий тажовуз учун қамалган 71-ёшли отаси, илк бор 19 ёшли қиз билан муносабатлари ҳақида гапирди.Қашқадарёда беш йилу икки ойга озодликдан маҳрум қилинган Ҳасан Чориев ҳозирда Тошкентнинг “тоштурма” номи билан машҳур, 1-сон тергов ҳибсхонасида ўз этапини кутмоқда.

Яқинда Чориев оиласиниг ишончли одами, илк бор қария билан суҳбатлашиш, уни панжара ортига келтирган воқеа тафсилотлари бўйича унинг ҳикоясини тинглашга муваффақ бўлди.

Ушбу шахснинг сўзларига кўра, Чориев, бир йилча аввал 19 яшар Матлуба Абдураҳмоновани севиб қолганига иқрор бўлган. Унинг муҳаббати жавобсиз қолмаган ва улар ҳуфиёна учрашиб юришган.

Айни пайтда бу кекса одам қизга пулдан ёрдам берган ва уларнинг муносабатлари иккала томонни ҳам қониқтирган.

«Пистирма» қандай ташкил қилинди

Чориевни турма камерасига олиб келишга имкон яратган, «пистирма» технологияси, унинг сўзларига кўра, ушбундоқ ташкил этилган.

Гўё Матлуба жинсий зўрлангани айтилган, 12 июн куни эрта тонгда, Чориев Шаҳрисабздаги ўз уйидан Қаршига, Қашқадарё вилоят прокуратурасига йўл олган.

Прокуратурада астойдил, қариянинг зудлик билан муҳим суҳбатга келишини сўрашди, ҳатто маҳаллий участка нозири орқали тилхат олдиришди, аслида эса Чориевга бериладиган саволларнинг ўзи бўлмагани ва у тўрт томони қибла, кетавериши мумкинлиги маълум бўлди.

Чориев прокуратурадан чиқиши биланоқ, унга Матлуба қўнғироқ қилган ва учрашувга таклиф қилган.

Бундан олдин қарияни заҳар танг қилган, туни билан юраги оғриб чиққан эди, келини ҳатто укол қилган ва у Қаршига ҳассага суяниб борган. Бироқ ёш сарвинознинг қўнғироғи, шу заҳоти унинг барча дардларини унутишига олиб келди.

Бунинг устига, у учрашувни прокуратурадан икки қадам наридаги – Пахтазор микротуманининг 26 уйига белгиладики, бу ерда Чориев ҳеч қачон бўлмаганди.

Кейин у, бу квартира илгари МХҲ мулозимига тегишли бўлгани, у конспиратив учрашувлар учун мўлжаллангани ва видеокамералар тиқиштириб ташланганини англади.

Видеотасвирда икки томон ризолиги билан бўлган муҳаббат акс этди айнан шунинг учун Ҳасан Чориевнинг олдига кейинчалик, на ҳуқуқ ҳимоячилари, на қариндошлар, на ҳалол адвокатларни қўйишмади.

Бироқ видеотасвир, дейди қария, Матлубага қарши қўллаш учун — ҳуқуқ тартибот идоралари қўлидаги кучли восита бўлди, видеони интернетга қўйишни айтиб, шантаж қилиш билан қизни Чориевга қарши, жинсий тажовуз бўйича кўргазма беришга мажбур қилишган.

Фитнакор Матлуба

Матлуба махсус хизматларининг «бостириладиган ўрдаги»дир – ҳуқуқ ҳимоячилари ва Чориевнинг қариндошлари шу фикрда якдил.

Дарвоқе, бу Ҳасан Чориевнинг сўзларида ҳам ўз исботини топган.

Унинг айтишича, Жиноят кодексининг 118 модда (жинсий тажовуз) бўйича айбланганларни маҳкумлардан алоҳида сақлашар экан, шунинг учун Қашқадарёда у, Абдураҳмоновани жинсий зўрлашда айбланган олти нафар ёш йигитлар билан бир камерада қолган.

Ҳар бир зўрлаш ҳолатида қайсидир бадавлат оиланинг ўғли бўлган.

Ёш йигитларнинг ҳар бири Матлубани охирги сўзлар билан сўкиб, уларга панд берганини айтишган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ахборотни тасдиқловчи ўз суриштирувларини ўтказишган.

“Бирдамлик” ҳаракати рахбари Малоҳат Эшонқулова унинг қўлига, икки нафар ёш йигит – Дилшод ва Шаҳбозларнинг айблов ҳулосаси келиб тушгани, бунда уларнинг Матлубани “зўрлашгани” ёзилгани, орадан 17 кун ўтиб уни Чориев “зўрлагани” қайд этилган.

Айблов ҳулосаларида жиноят юз берган жой сифатида кўрсатилган, Қарши шаҳар 1 микротуманидаги 16 уйга август ойиннг иккинчи ярмида Эшонқулова ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшан Қораева билан бирга борган.

Эшикнинг тақиллашига ҳеч ким жавоб бермаган, бироқ қўшнилардан, Абдураҳмонованинг ҳақиқатда шу ердаги 34 уйда яшаши, буни “Эсмеральда” фирмаси орқали кира қилганини билишган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари шунингдек, Матлубани “зўрлаган” айрим айбланувчилар билан ҳам учрашишга муваффақ бўлишган.

Эшонқулованинг сўзларига кўра, уларнинг ота оналари, Абдураҳмоновага уларнинг ўғли унга уйланишини ваъда қилган, бироқ нозанин мақсадига содиқ қолган.

Ҳасан Чориев, унинг яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳукм ноқонуний экани, бу юзадан шикоят киритишларини етказишларини сўраган.

Олинган ахборотлар бўйича, ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов, ашқадарё прокуратурасидан ошкора қилиниши айтилиб Абдураҳмоновадан Чориевга қарши ариза бериш мажбур қилинган Қ видео ёзилган дискни сўрашини билдирмоқда.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares