«Бирдамлик» лидерининг отасини тоштурмадан топишди

Хасан Чориев 17 июндан буён яқинлари билан учрашиш ҳуқуқидан маҳрум
20.09.13 18:07
 
Судланган Хасан Чориевни 17 сентябр куни Тошкентнинг №1 ҳибсхонасидан топишди, бироқ унинг яқинларига у билан учрашувни рад этишди.

Чориевнинг ўғли Бекзод, отасини топиш учун улар хотини билан Қашқадарёдан махсус Тошкентга келишган.

Пойтахт ва шаҳар ташқарисидаги қамоқхоналар бўйлаб бир неча кун қидирувдан сўнг, улар Ҳасан Чориевнинг Юнусобод мавзейидаги, Тоштурма номи билан машҳур №1 қамоқхонада эканлигидан хабар топишди.

Бироқ қамоқ маъмурияти, фақат унинг адвокатгагина изн берилишини, яқинлари эса судланувчининг колонияга ўтказилганидан кейингина маҳкум билан учрашишлари мумкинлигини айтиб, яқинлари билан учрашувини рад этди.

Айни пайтда, 71 ёшли қариянинг Ўзбекистоннинг қайси колониясига жўнатилиши мумкинлигини айтишдан турма мулозимлари бош тортишди.

Чориевнинг қариндошлари ва «Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги рахбари Малоҳат Эшонқулова кечаги кунни Тошкентдан, Чоирев билан Юнусобод турмасида учрашишга рози бўлалиган адвокатни топиш илинжида, беҳуда ўтказишди.

Эшонқулованинг сўзларига кўра, у ишнинг мазмунини изоҳлай бошлаши билан, адвокатлар «шусиз ҳам мижозлари кўплигини» айтиб, қаергадир шошила бошлашди.

«Адвокатлар, уларнинг буюртма ишига аралашганлари учун, лицензиядан маҳрум қилинишдан қўрқишади», – дея ҳисоблайди Эшонқулова.

Ота ўғли учун жавобгар бўлди

Милиция Ҳасан Чориевни Шаҳрисабз шаҳридаги уйидан 2013 йилнинг 17 июнида олиб кетди.

Фақат бир неча кун қидирувдан кейин, улар қариянинг 19 яшар Матлуба Абдураҳмоновага жинсий тажовуз қилганликда айбланиб қамалганини билишди.

Қариндошлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу айбловларга мутлақо ишонишмади, шундан сўнг ўзлари суриштирув ўтказиб, иш сохтакорликдан иборат бўлганлигига амин бўлишди.

6 август куни Хасан Чориев, маҳфий тарзда ўтказилган ёпиқ суд жараёнида Қарши шаҳар суди томонидан беш йилу икки ойга қамалди.

20 август кунги вилоят судининг аппеляция инстанцияси ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Айни пайтда Чориев ҳибсга олинганидан буён унинг яқинларига бирор марта учрашув беришмаган ва ҳатто ҳукм нусхаси билан таништиришмаган.

Унинг яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари иш буюртма ва сиёсий дастакланган дея ҳисоблашади, бироқ Ҳасан Чориевнинг ўзи сиёсатдан йироқ бўлган – у Қашқадарё «Водоканали»да оддий мироб бўлиб ишлаган, пенсияга чиққач фермерлик билан шуғулланган.

Шу билан бирга қариянинг кўргиликлари бевосита, «Бирдамлик» мухолифат ҳаракатини ташкил қилган ўғли Баҳодир Чориевнинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ.

«Бирдамлик» лидери АҚШда қўним топган, уни тутиб келтириш осон эмас эди, шунинг учун ўзбек ҳукумати унинг отасига қасд қилишга қарор қилишди – унинг ерини ва чорвасини тортиб олишди, қария шикоят қила бошлагач, уни туҳмат қилишда айблашди, дея ҳисоблашади ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ҳасан Чориевнинг ҳибсга олиниши, ОАВда унинг ўғли президент бўлишга аҳд қилгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин юз берди.

«Бирдамлик» айбсиз қамалган кекса инсон шарафига Ҳасан Чориев номидаги мукофот таъсис этди, ҳаракатнинг келгуси норозилик тадбири давомида бу билан фото танловда ғолиб чиққан шахс тақдирланиши керак.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares