АҚШ ҳукумати америкалик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг ОАВ ва суд тизими ўртасидаги муносабат бўйича жамоатчилик муҳокамасини қўллаб-қувватлади.
Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ элчиси Жорж Крол Словениянинг “Regional Dialogue” (Минтақавий мулоқот) нодавлат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган, оммавий ахборот воситалари ва суд тизими ўртасидаги муносабатларга қаратилган жамоатчилик муҳокамасини очиб берди.
Муҳокамада ҳукуматнинг суд, ижроия, қонун чиқарувчи органлари ходимлари, шунингдек, журналистлар, халқаро донор ташкилотлар вакиллари ва бошқа фуқаролардан иборат 60 нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда олиб борилаётган суд тизимидаги ислоҳотларни илгари суришда оммавий ахборот воситалари ўйнаши мумкин ва ўйнаши зарур бўлган роль ҳақида узоқ муддатли конструктив мулоқотга руҳлантиришдан иборат бўлди. Унда Массачусетс Олий суди судьяси ва Массачусетс Олий суди қошидаги Суд-ОАВ комиссияси ҳамраислари бўлмиш Роберт Корди ҳамда “Бостон Ҳералд” газетаси муҳаррири Рашель Коэн суд тизими ва ОАВда фаолият юритаётган профессионаллар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича шахсий тажрибалари билан ўртоқлашди. Судья Корди Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюрмоқда.
Жаҳон иқтисоди ва дипломатия университети профессори Алишер Файзуллаев, Бош прокуратура қошидаги олий ўқув курслари маркази директори Толибжон Умаров, Судьяларни танлаш ва тавсия этиш бўйича Юқори квалификация комиссияси котибияти бошлиғи Толибжон Обидов бу борадаги Ўзбекистон тажрибаси хусусида гапириб берди. Ислоҳотлар даврида фуқаролик жамияти ва ОАВнинг иштирок этишини кучайтириш учун ўзига хос минбар вазифасини ўтар экан, ҳар икки мамлакат экспертлари бу каби муҳокамаларни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш учун тайёр эканликларини изҳор қилишди.
Бу тадбир суд тизими, ОАВ ва фуқаролик жамияти вакилларининг Ўзбекистондаги суд ишлари билан боғлиқ ислоҳотлар тўғрисидаги очиқ баҳслашувнинг иккинчиси бўлди. 2013 йилнинг апрелида ўтказилган биринчи мулоқотда ўзбекистонлик сенатор Светлана Ортиқова, америкалик Федерал округ судьяси Жон Танҳайм иштирок этган эди.
“Regional Dialogue” нодавлат ташкилоти инсон ҳуқуқлари бўйича “Ўзбекистонда ваколатли парламент” дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Бу хабарни ўқиб ОАВлари ва суд ўртасида қандайдир илиқлик пайдо бўлиши кутилмоқда. Аммо бу бўлмаган гап. Чунки, суд идорасига ОАВларининг ходимлари ҳея қачон ўлари кириб бора олмайдилар. Судланаётган кимса ариза билан телевидениега ёки газетага келса унга судда иштирок этиш учун рухсат берилмайди. Бунга Ўзбекистондаги журналистлар жуьрат ҳам қилмайдилар.
Қачонки, суд идораси томонидан ёки юқоридан ташаббус бўлсагина кейин ОАВлари вакиллари судга кириши учун рухсат берилади. Хорижликларни ишонтириш учун бу усуллар, дастурлар қоғозларда қайд этиляпти.
Учрашувлар, семинарлар ўтказиляпти, аслида эса суд идораларининг эшиги фуқаролар каби журналислар ОАвлари учун ҳамиша ёпиқ.
Насиба МАЪМУР
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



