Маҳзуна МУРОДОВА: ЖУРНАЛИСТЛАР ЖАМИЯТНИНГ ЯЛОВБАРДОРЛАРИ

pressaЖурналист жамиятнинг ялавбардори – телевидение эса унинг кўзгусидир,  деган ибора республикамиз ОАВлари ва ходимларига берилаётган энг муносиб таъриф десак, айни муддао.

Хўш, бугун ана шу кўзгуда нималар акс этмоқда?

Биз биргина Навоий вилояти миқёсида оладиган бўлсак, вилоят ТРК директори Темур Эшбоев маънавий бузуқ инсон.

У ўз ишчиси ТРКда  мониторинг ишлари буйича мутахасиссиси Нигора Муродова билан 3 йил давомида  дон олишди, ТРК биноси уларнинг хушторхонасига айланди.

Тун ярмида ҳам, тонг саҳарда ҳам уларни телевидениедан топиш мумкин бўлиб қолди. Зоти олиялари учун алоҳида шароит яратилган хона ва тинимсиз бошловчилик қилиши учун беминнат эфир вақти ажратилганди.

Информацион дастурда ҳам Нигора Муродова, давра суҳбатида  ҳам Нигора Муродова, Дам олиш дастурлари ҳам Нигора Муродовага. “Сам себе хозяин” деганларидек, Тошкентдаги янги канал мухбири ҳам Нигора Муродова, вилоятдаги Саломатлик марказида ҳам Нигора Муродова мухбирлик қиларди.

Айтмоқчи, у киши учун шахсий оператор ва ҳайдовчи ҳамда  тан соқчи ҳам бор.

Гарчи оператор бегона бўлса-да, ҳайдовчи Алишер Бахронов, соқчи телевидение режим ва хавфсизлик бўйича мутахасассис Ғулом Умаровлар унинг жияни эди.

Кадрлар бўлимига ҳам қариндоши Феруза  Тоғаеваларни ишга жойлаштирди.

Маънан бузуқликда бири-бирини тўлдирувчи икки ошиқ шу жараёнда  телевиниедан фойдаланиб, кўрсатув ва ахборотлар тайрлаб бериш эвазига 200 дан 500 минг сўмгача пул  таъма қилиб, айрим ташкилотлар, айниқса, мактаб ва боғча, коллежларнинг қонини сўрди.

Саводсиз, ҳеч қаерда ўқимаган хуштори Нигора Муродова   жойларда съёмкалардан қайтгунича, раис жаноблари матнларни ёзиб тайёрлаб турадилар.

Луқма иккига бўлингач, Муродова монтажга ўтирарди. Ҳоҳлаганича материалларни эфирга берарди.

Ҳамма нарсанинг бошланиши бўлгани каби, ҳотимаси ҳам бор деганлари бор гап.

Ниҳоят, 2013 йилнинг март ойида Нигора Муродовага нисбатан жиноий иш қўзғатилгандан сўнг “ишқдаги ишқ” можаросига якун ясалди,

Ҳар холда ишхонада “лайли-мажнун”лар муносабати ҳотима топганди. Бошқа жойда давом этганми, йўқми, билмадик.

Қарангки, оқибатда, сохта диплом билан ишлаётган  Нигора Муродованинг ноқонуний ишлаши айрим идораларга аён бўлиб қолди.

Бирок,  2013 йилнинг март-апрель ойларида Нигора Муродовага Педагогика олийгноҳи томонидан берилган ноқонуний  дипломи сохта эканлиги ҳақида  очилган жиноят иши  ҳам судга оширилмай қолди. Негаки, ТВ директори бўлган жазманининг  саъй харакатлари билан  лойқаланган сув ҳам тинди.

Яна бир гап: айбдор хоним бу жинояти учун  жавобгарликлардан қочиш мақсадида фарзанд ҳам асраб олди.

Негадир бошлиқ ва унинг ўринбослари  Зариф Маҳмудов хонимниниг жияни режим ва хавфсизлик бўйича мутахассис Ғулом Умаровлар бу жиноят учун, яъни сохта дипломли валломатни ишга олганликлари учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмай ҳозиргача бемалол ишлаб келмокдалар.

ТРК директори ҳеч қачон ишхонага шунчаки одам ишга олмасди.

Маъшуқаси Нигорахоннинг  тавсияси билан 300 доллардан 500  долларгача иш жойлари нархланган.

Ҳайдовчилар 200 доллар, мухбирлар 300, лавозимига қараб 500 долларгача пора бериб ишга жойлашишга муваффақ бўладилар.

Яна раис жаноблари  маълумотсиз кишилирни ишга жойлаштиришни маъқул кўрадилар. Чунки ярим йилдан сўнг  маълумотинг йўқ деб  ишдан бўшатишга қулай имконият-да.

Шу тариқа, қарабсиз-ки,  пора ортидан қора қазон қайнаб турибди. Нафақат қора қазони қайнайди,  балки ТРК директори жаноб Темур Эшбоев  данғиллама иморату, иккита шахсий машинага ҳам таъма ҳисобига эришган.

Яна ишга пул бериб кирганлар  шубҳасиз жаноби олийларининг “эркатойи”га айланишади.

Сайёра Умарова, Тошбиби Ҳакимова, Рухсора Бобоқулова, Гавҳар Турдиева, Сабина Садинова, Наргиза  Ахатовалар ишга жойлашиш учун берган пораларининг миқдори ёлғиз  уларнинг ўзларига ва Яратгангагина аён.

Меҳнат стажи кўп ходимлар эса доимгидек итнинг орқа оёғи бўлиб қолишса-да, телевидениени яхши кўриб, шуни орқасидан бола-чақасини боқаётганликлари учун ҳам раиснинг барча ноҳақлиқларига  чидаб юришаверади.

Шуниси қизиқки,”Темурнинг Осиёси “ дея жамоада донг таратган Нигорахон айни дамда гарчи ишдан кетган бўлса-да, унинг мижозлари  ҳали-ҳануз ўз тадбир ва маросимларини эфирга жойлаштириш учун унга мурожаат қилишади.

Пихини ёрган  “Маликаи Турандот” эса шубҳасиз ўз жазмани бўлмиш ТРК директори Темур Эшбоев жаноблари орқали  мухбирларни “заказ” тушган объектга сьёмкага жўнатади-да, ўзи  орқадан порани жарақлатиб санаб олаверади.

ТРК директори ҳатто ишдан кетган одамлар номига  пул ёзиб олиш қудратига эга. Телевидение мухбири  Илҳом Сатторов  ишдан кетган бўлишига қарамасдан, 2009 йилнинг 9 ойлик даври учун  ҳам  унинг номига пул ёзиб олинган. Пухталикни каранг-а, Сатторов ишдан бшаб ктеган бўлса-да, унинг номига пластик карта очилиб, ойлик маош ўзлаштирилган.

ТРКда айни кунда икки гуруҳ актив фаолият кўрсатади: ТРК раиси тарафдорлари – хушторлари-ю, таниш-билишлари ҳамда 300 долларлаб пора узатадиган чаласавод мухбирлар.

ТРК директори ўринбосари Зариф Махмудов эса ўз компанияси билан. Ой чиқса ҳам, кун чиқсаям уларга. Ҳамма вақт ҳам уларга ҳамиша осон бўлган. Ҳеч қачон камерага навбат кутишмайди. Режа асосида умуман  ишлашмайди.

Пора топиш борасидаги ҳар қандай мушкулотни хамирдан қил суғургандек ҳал қилишади-қўйшиади.

Яна бир гап: Журналистикани битирган дипломли мутахасиссислар ҳеч қачон “ока”нинг дидидан негадир чиқмайди. Зариф Маҳмудовга ҳам мутахассис журналистлар ёқмайди. Вилоят МХХнинг матбуот бўйича куратори Шодмон эса негадир бу ҳолатларнинг барчасидан хабардор бўлса-да, амалий чора кўриш ўрнига ошхоналарда улар тўдаси билан ошхўрлик қилишдан чарчамайди.  Бу Зариф деганлари ҳамиша МХХнинг ТВ куратори Шодмонбойнинг тўй-у маракаларида хизматда. Мушуги мовга келиб қолса ҳам,  қўлларида камера, югуриб боришади.

Шу боис зўрға ишга жойлашган мутахассис журналистларга ҳам  раис билан келишолмадингми, “Кет ишдан!”, деган масалани кундаланг қўяди, пешонаси шурларга.

Энди  айтингчи, ана шундай порахўр, маънавий бузуқ, ахлоқсиз инсонлар лавозимига лойиқми?

Қолаверса бундай  даргоҳда  ана шунақа раҳбар ва ўринбосарлар ишлаётганлигини ва шунақа ноқонуний ишлар бўлаётганлигидан вазирликларимиз хабардормикан?

Вилоят “Дўстлик байроғи”, Навоий шаҳар “Навоийпресс” газеталарида ҳам номутахассис чаласавод кадрлар қалашиб ётибди.

Масалан, газетадаги Маърифат Мингбоеванинг ўрта мактаб маълумотидаги мухбир эканлигини ҳамма билади.

“Кармана овози” газетаси мухбири Умид Худойқулов эса коллежда жисбоний тарбиядан сабоқ олган.

Дарвоқе, “Кармана овози”  газетасида яна бир оқсолқол, кекса “меҳнатга ўта яроқли” 63 ёшли масъул котиб Одил Ҳотамов ҳам борларки, айнан мана шу шахс  ҳақиқий мутахассис кадрларга йўл бермайдиганлардан.

Яна бир томони газета бош муҳаррири Отабек Аслонов негадир ҳаммага бирдек қонуний талаб қўймайди. Масъул котиб кекса устозим, дея фахрланади. Қоровул Латофат опа ўрнида ўғли Шерали, иккинчи қоровул Азим ўрнига отаси Норқул аканинг ишлашига бемалол рухсат бериб қўйган.

“Кармана овози” газетаси масъул котиби Одил Ҳотамов эса истаган вақтида касаллик варақасиз дам олишга, гарчанд фарзандлари уйли-жойли, пул топарман бўлса-да, йилига 4 миллионлаб ойлик маоши ҳисобидан қарз олишга ҳақли, аммо бошқа муҳтож ходимларга бунга рухсат берилмайди.

Кассир масаласи эса редакцияда ҳамон жумбоқ.  Мутахассис журналист Д. Боймурдовага 0,5 ставка мухбирлик штати ваъда қилингану, топиб берилмаган. Лекин  газетада  бошлиқнинг мутахассислиги бўлмаган таниш-билишлари учун йўл очиқ.

Газетада номигагина келиб-кетадиган техник ходима бошлиқнинг танишини қизи.  Унинг ишини жамоа аъзолари бирдек ҳашар йўли билан бажаришади.

“Кармана овози” газетасининг куръери ҳам бегона эмас. Бош муҳаррирнинг жияни. Бу ЖИЯН ҳафтада бир кунгина ишлайди, холос, аммо негадир куръернинг ишини шу куни барча ходим бирдек кўчада юриб ҳашар асосида бажаришади.

Вилоятдаги ҳар бир ОАВ лари раҳбарлари ўз ташвилотларига  таниш-билиш, ошна-оғайниларини тиқиштириб, уларга исталганча қулайлик ва имкониятлар бериб қўйишган.

Мазкур Оммавий ахборот воситаларининг ходимлари – журналистлар эса жим. Оғизларига талқон солиб олишган. Ўз иш даргоҳларида рўй бераётган хўжасизликларга бефарқ. Ўз уйида тартиб ўрната олмаган одам оламда, жамиятда ўрнатишга уриниши мумкинми?

Хўш, айтингчи, мана шу каби бирлари лоқайд, бирлари ахлоқсиз, яна бирлари порахўр журналистларни жамиятнинг яловбордорлари деб бўларканми?

Маҳзуна МУРОДОВА

Журналист,  Навоий вилояти

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares