Кеча «Бирдамлик» ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев «Озодлик» радиосининг
Вашингтонгдаги бош қароргоҳида «Озодлик» радиоси президенти ўринбосари Мартен Званерс (Martins Zvaners) билан учрашди.
Учрашув давомида «Озодлик» радиоси ўзбек хизмати фаолияти, радио журналистларининг минтақадаги янгиликларни ёритиш борасидаги муваффақиятлари ҳақида «Бирдамлик» раҳбари ўзининг ижобий фикрларини баён қилди. Шу билан бирга радио журналистлари ўзбек демократик мухолифати фаолиятини ва уларни амалга ошираётган ишлари ҳамда мақсад ва вазифаларини ёритишда бир ёқламаликка йўл қўяётгани ҳақида ҳам гапирди.
Баҳодир Чориев «Бирдамлик» ҳаракати 2006 йилнинг январ ойидан буён бу масалага эътибор қаратиб келаётгани, ҳатто норозилик акциялари ўтказганлигини айтиб ўтди. Радио раҳбариятига радиодаги ценнзурани тугатиш бўйича бир неча марта мурожаат қилган, бироқ раҳбарият унга қуруқ ваъдалар бериш билан чекланиб келмоқда.
-Учрашув давомида мен бир нарсани – ўзбек тилини билмайдиган, радиода цензурага йўл қўйиб берган, Ўзбекистон ҳаёти ва мухолифати фаолиятидан узоқ бўлган ўзбек хизмати раҳбари Сожида Жаъфаровани ва маҳаллийчиликка йўл қўяётган ЭРК партиясини Муҳаммад Солиҳ фракцияси аъзолари ака -ука Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновларни «Озодлик» радиосидан четлаштириш масаласини кўриб чиқишларини қатъий талаб қилдим, -дейди Баҳодир Чориев. – Агар радио раҳбарияти икки ой давомида бу талабимизни кўриб чиқмаса биз икки ойдан кейин радио қароргоҳлари жойлашган Вашингтон ва Прага шаҳарларида муддатсиз очилик акциясини бошлаймиз. Акция давомида биз ўзбек муухолифати учун радиодан 10 дақиқалик эфир вақти ажратиб берилиши ҳам талаб қиламиз.
Мартин Званерс Баҳодир Чориевга бу масалаларни радио раҳбарияти билан кўриб чиқишга ваъда берди. У радиода овози чиқмаган ўзбек мухолифати вакиллари исми шарифларини тақдим этишни сўради. Чориев унга агар радио раҳбарияти ўзбек мухолифати билан мулоқот бошласа бу руйхатни албатта тақдим этишларини айтди.
Шунингдек, суҳбат давомида «Озодлик» радиоси офисидан «Бирдамлик» ҳаракати Маибуот Маркази раҳбари, журналист Юсуф Расуловга «Анвар Каримов» имзоси билан юборилган ва «Янги Дунё» саҳифасида эълон қилган ўзбек мухолифати фаоллари ҳақорат қилинган хат масаласида ҳам гап борди. Бу хат нусхаси шахсан Мартин Эваренсга юборилгани эслатиб ўтилди. У ўз ваколати доирасида хатга муносабат билдиришини айтиб ўтди.
Мартин Эварентс радио президентининг коммуникация ишлари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
«Бирдамлик» Матбуот Маркази.



