
Ёдгор Турлибеков,
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати фаоли,
ҳуқуқ ҳимоячиси
Яқинда И.Каримов «Озодлик»ни мунтазам эшитар эмиш, деган иддао билан Озодликчилар ўзига Каримов жанобларини мулоқотга таклиф қилмоқчи бўлиб, бу ҳақда хабар берилгач, улар албатта президентга нималарни гапириб, қандай саволлар берсак экан, деб бу бўлажак шов-шувли эшиттиришга катта тайёргарлик кўрабошладилар.
Ниҳоят, ўша ҳамма кутган эшиттириш бошланди, катта студияга йиғилган аёлларни айтмасизми, улар худди Каримов билан юзма-юз учрашадигандай, ўзларига қиммат француз атирларидан сепиб келишган эдилар.
Эркакларнинг эса, президент билан дадилроқ гаплашишлари учун 100 граммдан «отиб» олсаммикан, деган ҳаёлга ҳам борганлари бўлиши мумкин, хуллас ўша кун ўзи билан ўзи бўлаётган, озодликчилар учун, бир катта байрамдай кун эди.
Бу ўта қизиқ хабарни бир-бирларидан эшитганлар, айниқса, россиялик дунёга тариқдай сочилиб кетган ўн миллионлик мардикорларимиз, сабрсизлик билан кутардилар. Улар Озодлик радиосидан чиқиши кутилаётгандан президент Ислом Каримовни мардикорлардан узр сўрашига эришмоқчи эдилар, назаримда. Зотан, И.Каримов яқинда ўзбек халқининг ишга яроқли қисми аслида ишёқмас, дангасалар эканлигидан жирканишини ойнаи жаҳон орқали айтган эди. Бу «дангасалар», табиийки, ўзбек мардикорларидир.
Аммо, Каримовнинг ўз халқининг ҳаёти ёмонлашиб ва уларни кўриб, бу халқнинг бугун бўлмаса, эртага кўтарилиб кетиш хавфидан Озодликдаги мухлисларига юз тутса, у ўз сўзидан келаётган қатор шармандаликларнинг бу гал энг каттаси бўлмайдими, негадир айниқса шу йилдан бошланган қизи сабабли ва унинг омади юришмаётганидан унинг жахли чиқиб: «Эҳҳҳ! Сенларними, бундай учрашувни 20 йил аввал қилганингларда ўзим билардим…Мен сен ландовурларнинг ўшанда ҳар биттангнинг қулоқларингга бир тоғорадан лағмон осиб, ҳамманга қарсак чалдириб, яна шодликларингни сиғдиролмай, «Андижон полкасига» ўйинга тушиб кетган бўлардинглар дедида,«Озодлик»нинг ўзи пасайтирган овоздалигига қарамай уни зарда билан ўчириб ташлади.
Прагага сим қоққанлар ҳам ўша куни Озодликни тиниқ эшитишни хоҳлашиб, таниш ва оиласи билан яшаётган ҳамюртларининг уйларига тўпланганлар, улардан шумроқ биттаси бир нарса деса хохолаб кулиб ўтиршар, хуллас эшитириш яримларидан ўтгач, ўзларининг умидлари пучга чиқиб: президентимиз биздан қочди, деса бошқаси қўрқди деб кулишиб, ўз ҳамюртларига «Озодлик» учун рҳхмат айтишиб, ўзларининг ўша «дангасалар»ликларича қолиб кетавердилар.
Ўша эшиттиришни мен ҳам қизиқиб эшитганлардан, аммо наҳотки Каримов, энг ёмон кўрадиган бу радио билан бугун мулоқат қилса, қизиғи негадир бошимни минг қотирмай, бундай чалкаш фикрларни қанча айлантирсамда, уларни мантиқ доирасига сиғдираолмас эдим.
Наҳотки, 25 йиллик Каримовнинг бугун қайсарлиги чил-чил сининиб тугаса-ю, унинг «Агар интернетни ким ёпаман деса, ундай одамни мен қип-қизил аҳмоқ деган бўлардим», деб турган Каримовнинг ўзи эрасигаёқ Ўзбекистонда ора-чора бўлса ҳам очилиб турадиган рус ва ўзбек тилидаги мухолиф бўлган ва ижтимоий сайтларни бутунлай ёпиб ташлади.
Нега дерсиз, у аҳмоқ бўлсам бўлай, бундай мени аҳмоқ деб валдирагучилар ўзи етарли аммо уларнинг менга мутлақо зарари йўқ, лекин улардан минг баравар кўп зарар, менга интернетдан келиши мумкин, мен қанча керак бўлса сизларга айтабераману аммо сенларга интернетни айтган, бир сўзим учун, очиб берадиган аҳмоқ ҳам йўқ, деган қарорга келган у.
Бизлар бўлса Каримов ўз сўзида қаттиқ турадиган қатьий одам деб ишонган эдик, лекин унинг йигирма йилдан ортиқ ҳаммани оғзига қаратиб ишонтирган «башоратлари»нинг биронтаси жўяга яқинлашиб амалга ошмагани учун, ҳа у энди яхши ишлар қилиб аввалги хатоларини бугун бирдан ўзгартираман деган бўлса ажаб эмас, деб яна бир бор алданиб янглишган эканмизга иқрор бўлдик.
Эҳ-ҳээ, осмон узилиб тушар у тузалса, бугун бундайин “юртбоши” деган улуғ шарафли номига бутунлай ярашмайдиган ва қип-қизил аҳмоқ эканлигини ўз сўзлари билан исботлаб турган пайтда, у менга ақл ўргатадиган бўлдингми, мен кимману, ўзингга қара кимсан ўзи сен, деб қанча олимлару вазирларни ҳақорат қилиб кабинетларидан ҳайдаб чиқарган Каримов, “Озодликнинг” таклифларига қулоқ солардими?
Наҳотки, Каримов бугун «Озодлик» билан, эртага эса хориж журналистлари, индин ўзининг шахсий қилиб олган радио ва телевиденияларида худди Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоевлар ҳар йили 4 ва 5 соатдан кўпроқ ўз халқи билан қиладиган савол-жавоблари анъанасига унинг ҳаваси келган бўлса, дегандик уни
Эҳ-ҳее бундай бўлиши ҳар кимда бўлса бўлади-ю, аммо Каримовнинг чорак аср ўзгармаган унинг ўз халқига душманлиги унинг умрбод турмадагилар ибораси билан айтганда: тузалмайдиган «конченний» одам эканлигича қолаверади.
Чунки, у мантиқсиз яшаб ишлайдиган ва ўзининг яққол нўноқликларини бўйи баст яшириб, ҳеч уялмасдан мутлақо қолоқлик гирдобида чўкиб ўлай, деб турганда ҳам, йўқ «ютуқлар»ни ҳаводан олиб хорижлик журналистларга ҳам, байрамларда ва ҳатто нуфузли халқаро анжуманларнинг юксак минбарларида сайраб кетиб, ўта ривожланган мамлакат президентлари давраларида, уларга кулгу бўлиб келаверган.
Аслида Каримовнинг ноқонуний ва кетма-кет узоқ ҳукмронлиги даврларида мустақилликдан сўнг гуллаб яшнаш навбати келганда, ўзининг “Буюк келажаги” билан ҳаммани алдаб, бу гўзал гулистон диёрни чўлистонга айлантириб, бутун саноат ва ишлаб чиқаришни йўқ қилгач, ўзи қашшоқлиги етмагандай халқни яна қишнинг совуқларида ва газ ва светсиз қийнаб, неча йиллар ўтди ҳам бугунгача ҳеч қандай чора кўрмади.
Натижа оқибатда ашаддий диктатор тузуми сабабли Ўзбекистон халқининг ҳозирга келиб, яшаш тарзи йиллар эмас, кун сайин баттарлашаётган ҳолатга келтирган бўлса, буларни бизлар сезмаган тақдирда ҳам, ёруғ дунёлари зулматга айланган бечора кўзсиз, биринчи гуруҳ ногиронлари илк бор сезган эдилар.
Биз Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти аъзолари, Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг ертўласида Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Олий Совети Депутати Шовруқ Рўзимуродовдан ўч олиши учун, унинг шахсан буйруғи билан Шовруққа қўлланилган ноинсоний қийноқлар изига қараб, Шовруққа берилган азобларнинг ҳали тарих кўрмаган азоб ва қийноқлар билан ўлдирилганига гувоҳ бўламиз.
10 кун давомида Ислом Каримовнинг шахсан ўзи қатнашган занжир ва ингичка трослар билан боғланган Шовруқни Рўзимуродовни Каримовнинг шахсан ўзи уриб, куйдириб ўлдирган, деган миш-мишларни эшитсакда, лекин буларнинг аниқлигига афсуски, бизларда далилий асослар етишмайди.
Ўзбекистон Олий Совет депутати Шовруқ Рўзимуродов 2001 йилда ҳали тирик эди ва у Қашқадарё вилоят инсон хуқуқлари жамиятимизни бошқарган раҳбар, тиниб тинчимас ва намозхон, Яккабоғдаги қишлоғидан пича ер ҳам олиб, деҳқончилик қилаётган забардаст йигит эди.
Қашқадарёликлар қўрқмас ва бу алоҳида ғайрат соҳибининг ортидан эргашишга доим тайёр эдилар, кўп вилоят доирасида катта йиғинларда, ўша пайтлар Қашқадарёда обком секретари бўлиб ишлаган Ислом Каримов билан қишлоқ хўжалик масалалари бўйича неча бор тортишган Шовруқ Рўзимуродов, халкқнинг катта эътиборини ўзига тортаётган эди.
Йиғилганлар ичидагилар чиқиб: Шовруқжон сен жуда хақ гапни гапирдинг, биз қашқадарёликларнинг умидимиз фақат сенда қолган ва бизлар сени қувватлашда доим сенинг ёнингдамиз, агар лозим топсак сени КПССнинг Марказий Комитетигача бориб, қувватлашга тайёрмиз дейишар эди.
Бизлар ўша йилларда Шовруқ Рўзимуродов, бирликчи ва мустақил журналист Асадулла Ортиқов ва мустақил журналист Тўлқин Қораевлар ва мен неча бор туманларда рейдлар ўтказиб, чарчамасдик ва жуда қийин турмушларидан нолиган кўзи ожизлар ва қариялар уйларига бориб, бу ғарибларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб улар билан яқин алоқада бўлганмиз.
Вилоятнинг бир неча туман ҳокимларидан уларга эътибор ва ёрдам беришларини қаттиқ туриб талаб қилар, керак бўлганда улар иштирокида туманларда пикетлар уюштириб, бундай воқеалар ҳақида интернет, Озодлик, Би-би-си, Америка овози радиолари, ОБСЕ ва Интерньюс ва Эрон радиоларигача мунтазам хабар ва эшиттиришлар олиб борган эдик.
2001 йил 18 июн куни Шовруқни тўсатдан зудлик билан уни далада деҳқончилик қилиб турган еридан, Тошкентдан келган алоҳида милиция наряди қистови билан қўлларига кишан солиб, қамоқ машинасида олиб кетадилар.
Унинг бу галги қамалиши ҳам милициянинг эски одатида деб, эссиз бизлар ғафлатда қолганимиздан ҳалигача афсусдамиз. Тўлқин Қараев ва менга телефон орқали Шовруқнинг уйдагилардан кутимаганда чидаб бўлмас оғир хабар олдик.
Уларнинг айтишича, 8 июл кеч кирганда, номерсиз автобусда эски гиламга ўралган Шовруқнинг жасадини унинг Яккабоғдаги уйига келтириб, машина тўла ОМОН чилар йўл четига ташлаб кетгач, дам ўтмай туман милиция бошлиқлари, ҳоким ва прокурорлари майитни жанозасиз кўмамиз деб, босим қилишган.
Биз Тўлқин Қараев ва мен тезлик билан такси олиб, 80 километрдан ортиқ Шовруқнинг уйига қоронғу тушай деб турганда, етиб бордик ва Шовруқ жасадидаги аҳволини кўриб даҳшатга тушдик, у роса ўн кун ичида шундай қийноқларга солинган эдики, унинг тирноқлари остига бигизлар тиқилган эди.
Сўнг бир неча унинг қўл ва оёқларидан тирноқлари амбир билан суғириб олинган ва лаб, ияқ, кўз қулоқлари, бурун ва бошқа бадан аъзолари ёниб турган аланга ёки шам билан куйдирилиб қоп қора, танасининг кичкина бўлсада соғ ва пачақланмаган ери қолмаганини кўриб шок ҳолатига тушдик.
Хавли ичидан: «Буларнинг ҳаммасини сен Каримов ер юткурдан бошқа хеч ким қилмаган, унинг қотили сен Каримовдан бошқа эмас!!” деб зор қақшаётган аёлларнинг тинимсиз фарёдларини эшитиб, бундай нолаларга ҳаммаv ҳам зўрға чидаб турар эдик, ўшанда.
Милиция келганларга жасадни кўрсатмасликка тиришар, лекин қалблари ларзага келган Шовруқнинг онаси, сингиллари ва рафиқаси ва янги келган унинг қариндошларини майитни кўришга олиб кирганда ҳўнграб йиғлаганларга милициянинг қаршилик кўрсатишга журъат этишолмас, улар фақат тезроқ чиқингар, дейишгагина ботинар эдилар.
Жасадни келиб ўша ерда туришган туман ҳоким тўралар юқоридан берилган буйруққа амал қилишга киришиб, Шовруқнинг жасадига яқинлашганда милиция ходимларини суриб ташлаган аламлари кўкка етган аёллар ва унинг хаста акалари дод солиб, уларни майитга яқинлаштирмадилар ва “Сизларга ким шундай буйруқ берган? Ўша Каримовми айтинглар?, бўлмаса айтиб қўйинглар у жаллоднинг ҳам, илойим эртага етмасдан жонини олсин!, деб бўзлар эди унинг онаси. Улар: «Эртага эрталаб, Шовруқжонимни халқ олдида жанозасини ўқитиб кўмамиз» деб қатъийлик билдиришгач, туман амалдорлари аста секин кеч қоронғуда тарқалишдилар
Аммо Шовруқнинг кўчасига яқинида қаторлашган Дамас машиналарни соатлаб ушлаб турилган экан, ГАИ бошлиғими: Агар шу кўчага яқинлашиб, унга кирган машина ҳайдовчисининг правасини майдалаб йиртиб ташлайман, билдингларми, деб ўшқираётганини ҳавлидан туриб эшитгиб кўчага чиққан эдик.
Атрофга қарадик рарироқда уч-тўртта ГАИ ва милиция машиналари ва билмадик бу кўча бўйлаб қареригача қўйилган хар 50 метрда биттадан соқчилар турар ва Шовруқнинг кичик кўчаси ва унинг дарвозаси олдида бир гуруҳ милиция ташқаридаги яқин қўшнилардан бирортасини ҳам уйларидан тонг отгунча чиқармай турганлар.
Шовруқ Рўзимуродовнинг Каримов сайлови олдидан ўтган Сессияда ҳаммага: «Менга қаранглар, агар Каримовга овоз берсангизлар, у Ўзбекистонни тамоман ҳароб қилади, унинг ким эканлигини бутун қашқадарёликлар ва мен жуда яхши биламан, деб қўлини ўқрайиб ўтирган Каримовга бигиз қилиб, микрофонсиз ҳайқирган ва буларни телевизор орқали бутун халқ кўриб турган эди ҳам.
Бу 1991 йилдан роса ўн йилдан сўнг, қасоскор Ислом Каримов, Шовруқдан унинг бу гаплари учун, унинг тилларини суғуриб олишга шайланган қасоскор, роса ўн йил ўйлаб юрган ҳамма қийноқларини қўллаб занжирбанд Шовруққа қўллаб, унга ўн кун дўзах азобларини ўз қўли билан бериб ўлдириб, роҳат қилиши хақиқатга яқинроқ деб ўйлагандик ўшанда.
Чунки, у бошқа шундай ҳалқимизнинг энг фидокор фарзандларини атайин танлаб, ўнга яқин ёзувчи Эминжон Усмоновни қамаб қийноқлар билан, Каримовнинг танқидчиси журналист Герасимовнинг танасини иккига чопиб бўлиниб Тошкентдаги Марказий Комитетга яқин Анҳорнинг икки томонига ташлаб кетилган, депутат Римма Ахмедова ҳам аёвсиз калтаклаб ўлдирилган,
Яна кўплаб атоқли артист, олимлар ва орқасидан халқ эргашадиган халқпарвар рахбарлар ҳам, Ислом Каримов бошқараётган ва хозиргача тўхтамаган ашаддий диктатуранинг бевақт ҳаётларидан кўз юмган, қурбонлари бўлдилар.
Уларнинг ҳаммага ёрқин хотираси хозирнинг ўзида унутилиб бормоқда ва айниқса мустақиллик даврида Каримовнинг мактабини битирганлар учун, афсус бундай қурбонлар нотаниш, эссиз бу авлоднинг кўплари Каримовнинг ёлғонларига ишонган ва бошқа кўп давлат ва мамлакатларнинг қандай ривожланиб ундаги халқларнинг эркин ва фаровон ҳаётларида яшаётганларини ҳали улар тасаввур ҳам қилаолмайдиган ва улар ўз тирикчилари билан овора ва сиёсатдан вақтинча узоқ, миллионлаб халқимизнинг фарзандларидир..
Бундай ёшларимиз афсус улар хақиқатни кеч биладилар аммо улар ҳам халқнинг ўз севган фарзандлари қаторида бу ёшларнинг бегона эмас, бу қурбонлар бугунги ёшларнинг ҳам ўз ака ва опалари, ёки ота ва оналари эканини фақат диктаторнинг ишдан кетганидан сўнггина кеч бўлсада англаб етишлари мумкин.
Ўшандагина шаҳидларнинг руйхати тузилиб, уларнинг ҳаммаси эзилган ва адолатсизлик оғушида қолиб, Каримовнинг ўзи иштирок этаётган Олий мажлис ва катта йиғинларда қаттиқ танқид қилаолган замонамизнинг асл ва қўрмас қахрамонлари экани кўриб ўтирган Каримов бундай халқ фарзандарини бирин кетин бировларини қамаб бошқа ўзи танийдиганларидан алоҳида қийноқлар билан ҳозирда ҳамўч олаётир, юртимизнинг юқоридаги айтилган қаҳромонларига вақти келиб албатта улар хотирасига ҳайкаллар қўйилажак.
Юқоридаги бор гаплар айтилганда, бундай даҳшатли қотилликлар Ўзбекистондаги ёвуз Каримовни гўё, “оллоҳнинг ердаги сояси” деб юрган диндорларимиз ҳам, Каримовни кўкка кўтариб мақтайдиганларнинг кўпайиб бориши, аслида улар соясевар, жонини қийнамас ва одамларнинг кўзи учунгина номоз ўқийдиган мунофиқлар, Каримовнинг ўнг қўли бўлган МХХ нинг ҳам соя”си ва ташлаган суяклари эвазига тиричилигини ўтказаётган текинхўр ва улар ҳам халққа қарши айғоқчи сотқинлардир холос.
Озодликнинг “Баҳс майдони”да айниқса аллақайси кавакдан бўлсада, МХХ ташлаган «суяк»ларни ғажиётган ва қочқин ва мардикорлар номидан гапириб, уларнинг дунёдаги АҚШ ва Канада, Европа, Россия узоқ Австралия ва бутун Осиёга тарқалиб кетган мухожирлар вакилиман деб, асли ўзлари Тошкентдан ўтириб олиб, Каримовнинг диктатура тузумини мақтаб, тинимсиз Озодликдан вовуллаётганларини эшитишингиз мумкин.
Мусофирлик азобларини тортиб, эл юрти, ватанлари ва оила аъзоларини шунча йиллар ўтиб бир кўришга интиқ бўлиб юрган, неча миллион биродарларимиз номидан қалбаки ва ёлғонлар мунтазам Тошкентдан махсус тайёрланган, диктаторнинг эркатой қизларини очиқ ойдин бўлажак президент деб айтишга осонгина тили буралаётганлари ҳолда мен бу радионинг йўл қўйиб бўлмайдиган хатоси деган бўлардим.
Бундай уларнинг мақталишига кўмилиб кетган Тошкент радиоларини қўяберинг, бизларга гўё аёвсиз танқид кўрингани билан, Ўзбекистон МХХ нинг яққол кўриниб турган айғоқчиларнинг иддаоларини эфирга қўябериш бундай, диктаторга қарши қилинаётган ва биз «Озодлик»даги бу танқидларни яшанглар деётган танқидларнинг кучини қирқиб ташламайдими?.
Эшиттиришларни жиддийроқ олиб бориш ва диктаторнинг, тўлиб кетган ёлғонларига эътиборсиз қарашлар, президентнинг харбир чиқараётган қарор ва фармонлариниг халққа бир тийинлик фойдаси эмас зарари бўлайётгани лўнда қилиб тушунтириб қўяқоладиган кишилардан қочиб уларга асло микрофон тутмай келаетган “андавалаб” кетишларни батамом йиғиштириш фурсати шу кунларда келмадими, диктаторга босим ва танқидларни кун сайин кучайтирабориш айнан бугунги куннинг давр тақазосидир..
Озодликдаги тилларидан бол томаётган суҳандонларимизнинг ёзиб берилган текстлардан чиқиб кетиш ҳоллар кўпайиб, гоҳида бу неча минутлар давом этиб, ўз фикларини қўшиб юборишда бундай фикрларининг маънолари қаёқларга бориб тақалаётганига радио муҳлислари жуда яхши тушунадилар ва Каримовни аямай шеър ёзадиган шоирларнинг шерлари ва мустақил журналистларнинг мақолларига обзор берилиб ўтилса айни мкддао бўлмасмиди?.
Бундай ҳолда сиз чайналиб яна қаттиқроқ гапириб юбормадиммикан деб ўтирганда, Диктаторга ва унинг ишларини реал ва аниқ гапираоладиган орангизда икки кишигина бўлиб, улар Камолиддин Раббимов билан Анвар Усмоновлар ва яна Ўзбекистондаги исмларини айтмайман, бармоқ билан санайдиган оғзи эмас, ўзлари ботир кишилар ҳам бор холос.
Сизлар менга микрофон бермаганингизга масалан беш йил бўлибдики, менга Тошкентдан келган буйруққа асосан Сарвар Усмон Америкага келган куни эртасигаёқ Ёдгор ака, хафа бўлманг тағин, сиз 53 марта Озодликдан чиқиб ва қурилтойларга қатнашиб келаётган эдингиз,энди Америкага келдингиз ва биз хабар тарқатадиган радиомиз, сиз биласиз бизлар энди сиздан Ўзбекистондаги воқеалар тўғрисида хеч нарса ололмаймиз, тушундингизми деб боплаб унга жавобни аймоққа улгурмадим, чамамда ўзбекистонлик амалдорлардан ўргангани учунми у, гўшакни қўйиб кўйган эди.
Каримов айтиб ишонтирган: “Билиб қўйинглар барака топкурлар, халқ ҳамма қийинчилиларга чидаши мумкин, аммо у хечқачон адолатсизликларга чидайолмайди” деб, неча марта ҳамманинг олдидаги бу “адолатпарвар”нинг 22 йил ўтиб унинг ичида андижонликларни отди, халқда бир грамм ҳуқуқ хозир борми, ғинг деганни террорист, вояга етмаган қизни зўрлаган, пора оламан деб товламачиликда айблаб узоқ муддатга қамаб ва унинг кўзича гап қайтарганларни қийноқлар билан ўлдириб ётибди.
Озодликда илҳом келганда уларни айрим суҳандонлар томонидан текстдан эркин чиқиб, ўзлари тўқиган фикрларини қўшиб кетаман деганда фикрлар келишмай қолса, уларни оддий хазилга олиб кетаоладиган суҳандонларга, таржимон ва мухаррирларгача уят эмасми, ахир радиодаги фикрларингизнинг асл мағзини чақа биладиган халқимиз орасида ўткир зеҳнли ва зукколар ва сиёсатчилар, олим ва хуқуқшунослар борлигини унутмасангиз яхши бўлар эди..
Озодлик радиоси марказидаги юқори раҳбариятга дунёдаги бошқа тиллардаги радио бўлимлари ўз иш фаолияти ҳақида ҳисоботларни ҳалол тўлдираётган ҳолда ўзбек шуъбаси ҳам яхшигина маош олаётган ва шу қаторда МХХ дан эса, унданда баландроқ «нафақа» олаётган ва ўзбек тилидаги ҳисоботларини текширдим, деб имзо чекканларига америкаликлар ўзларидан қиёс олиб, албатта ишонадилар.
Аммо бу ишончни самимий оқлаш икки томонга ишлашдан сақланиш, ор номусли кишининг иши деганда олаётган етарли маош малол келаётганларга, уларнинг келажакдаги фаолиятларининг доимийлигига хавф солиши турган гап эмасми?.
Худо кўрсатмасин кўза куни келиб синганда, бундай кишилар на Озодликка ва на МХХга ҳам керак бўлмай ишсиз қолиш, ўз халқининг ҳам юзига оёқ босгандай, таб тортиб ўз ватанларига диктатор йўқолганда ҳам, боришнинг насиб қилишининг осон кечмаслигини тасаввур қилиш, қийин эмаску.
Масалан айниқса Ҳурмат Бобожон ва Меҳрибон ва ора чора тажрибали Замира қизларимиз ўзларининг жарангдор ва ёқимли овозларига ярашмайдиган ва текстдаги ибораларни безамоқчи бўлганларида ёқимсиз суньийлик пайдо қилиб, урғу ва оҳангларнинг равон граматик ўқиётган масалан, орангиздаги Барнохондан ўрнак олсаларингиз ёмон бўлмас эди.
Қўполроқ айтганимизда бундай танқидга сазовор жиддийлик ва жавобгарликни унутиб эркалик билан «жилпанглаб», матнларни ҳоҳлаганларича бузиш ҳоллари афсуски, «Озодлик» нинг фақат ўзбек шуъбасидагина учратиш мумкин бўлаётган ҳолатдир.
Озодликчилар томонидан диктаторга қарши танқидлар орасига ўткир понадай қоқилиб, унинг кучини емириш ва айрим деталларни алоҳида ёқимли интонация билан бўяш, ҳали ҳаёт йўллари жим-жима ва мураккаб сўқмоқлар эканлигини англамаган ёш авлодга” худди “қаловини топиб, қорни ёндирадиган” шоввозлар каби президент қизининг отаси ўрнига қўйиш керак деган фикрларни ёшларнинг тафаккурига тиқиштириб келмоқдасизлар..
Диктатор ва унинг қизлари обрўларига ҳавас уйғотишга ва диктаторни улуғлаб унинг обрўсини кўтаришга уринишларда МХХнинг Озодликда ўнг қўли бўлмасада, унинг бармоқ излари билан чап қўлинининг борлиги қулоққа чалинган фикрлардан англаб олишингиз қийин эмас.
Минглаб провакцияларни ўйлаб топадиган ва асосий манбаъси Москва КГБсининг сарқитлари бўлиб, уларнинг Каримов тўлаётган минглаб долларлардаги маошлари эвазига: айнан диктаторга ёқмайдиган инсонларни кузатиб, қандай айб топиб қамаш, бизнес ва мол-мулкини тортиб олиш, ғинг деса қамаш ва ўлдириш учун ҳам туҳмат, провакация, чақимчилик, қотилликлар, авария, ҳатто ёнғин чиқариш ва янги қийноқларни ўйлаб топишдан бошқа уларнинг ишлари йўқ .
Каримов хечқачон шоирларимиз айтган халқ бу тўфон, халқ денгиз деганларига асло ишонмайди, уни ҳамма балолардан асрайдиган, у ўтадиган асфалтни юзлаб супуриб, эски костюми остидан бронжалет кийиб ўткинчиларни кузатиб сумкаларида нима борлигини текширадиган формали ва формасиз қўриқчилари ва яна унинг айтилган одами устига айблар излаб эски кийимда, унинг маҳалла чойхонасида бир ғариб сифатида аста кимларнингдир сўзларини ёзиб керакли маълумотлар олиб юрадиган айғоқчилардир.
Каримовнинг олдида қулдай қалтирайдиган милиция вазирию ва МХХнинг катталари диктаторнинг доим оғзаки ва маҳфий буйруқларини у айтганидан зиёда бажаришга тиришадилар, бошқа вазирларни ҳам у ўзига “гаҳ” деса қўлга қўнадиган қушдай муттаҳам қилиб олган.
Шунча қуролли кучлари ва органлари бор диктатор энди халқнинг хозирги вазиятни кўриб унинг юраги қалтираётганини яшириб, ўзини гўё ўрмондаги қуёнлар орасида кўзларини ўқрайтирган баджахл шердай кўрсатишга уриниб, ўзи тайинлаган қуролланган орган кучларига суянишдан ҳам қўрқиб қолган ва ўз ҳимояси учун у янги куч топиб, унинг уялмай топган суянчиғидан хозирча хурсанд ва бундай унинг жонига оро кираётган куч ким денг, улар аёлликнинг иффат, ибо ва ҳаёсини тамом йўқотган фоҳишалар бўлиб, унинг куни энди фоҳишалар билан ҳамкорлик қилишгача бориб етган.
Деярлик ҳамма органлар ва прокуратура идораларида диктаторнинг оғзаки маҳфий таклифи талаби ишлаб чиқилган, уни эшитган куч ишлатар тизимлари, МХХ ва милицияга бу таклиф айниқса ёқиб, улар томонидан хурсандлик билан кутиб олинган, бундай қилингада яна ҳукуматнинг ва бой амалдорларию, катта бозорларгача маска кийган ва автоматлар биан қуролланган кучлари рекет ва рейдерлик қилиб, президентнинг бўшаб қолган хазиасини тўлдириш ва шундагина неча ойлар берилмаган пенсия, маош ва нафақалар берилиши мумкин экан.
Бу йўл қандай дейиш мумкин, аввал ҳамманинг олдида президент бизларда бойлар бўлмайди деб, у бекор гапирмаган эди ва ўз сўзини у тезда амалга оширабошлади, бирнеча вилоятларда савдо бизнесини ва сўнг бадавлат амалдор ва турли сотилалиган моллар омборига сўнг туман қишлоқларидаги чорва молларини талашдек ишлар авжга чиқиб бу ишлар ниҳоятда сирли амалга оширилиб ва кимдир бу ишлар тўғрисида ахборот узатаётганда ушланса хеч қандай судсиз умирбод у ўзини қамоқда кўриши мумкин.
Мабодо мол мулки таланган бадавлат кишилар аёлми эркакми барибир оила бошлиғи фарзадларини ўғлингиз балоғатга етмаган қизчани зўрлаган деб қамашади, у ёғи ҳаммамизга маълум нарса, ёки эркак одамнинг ёши 100 га кирган бўлса ҳам ўша оиланинг бошлиғини қарабсизки вояга етмаган қизни зўрлаган айби билан қамашади бу хозир бутун республикани талаш бораётганда уларни ўзларидан соқит қилишнинг бир тури бўлиб қолмоқда..
Ваҳоланки вояга етмаган деб расмийлаштирилган у “қиз” ўлмагур хар ўн кунда бир бойни қармоғига тушириб, ўз фамилияси билан хар ойига камида 3 қари ва ёшнинг тухмат билан қамалишига сабаб айрим илғор кўпроқ одамларни қамаш билан овора бўлаётирлар..
Бундай “қиз”нинг аллақачонлар юзлаб эркакларнинг синовларидан ўтиб, беҳаё шаллақи профессионал фоҳишага айланиб бўлари бўлган бўлсада, неча эркакни зўрлади деб қаматганда, судялар бундай фоҳишаларни “вояга етмаган қиз” деб хужжатларга имзо чекиб, қанча гуноҳсизларни қамоқларга тиқаётирлар..
Эртага ўша судя агар ғинг деб қўйса судяни янги келган судя “Қарға қарғанинг кўзини чўқмайди” эмас “ўйиб олади” деб, эски судяни ҳам ўша вояга етмаган “қиз” нинг аризаси билан, суд қилиниб, эски судянинг порадан йиғилган пулларига сотиб олинган қатор қасрга тенг кошона ва импорт машиналари сотилиб улар Каримов хазинасига тушаётир..
Европа Озодлик радиосининг улкан бўлаги бўлган «Свобода»нинг Москвадаги рус бўлими орасида тўла Путин диктатурасига хизмат қилаётган антидемократик салбий гуруҳниннинг борлиги аниқланиб, уларнинг 10 дан ортиқ журналист ва ходимлари бир кунда ишдан бўшатилиши натижасида «Свобода» радиоси зараркунанда антидемократик КГБ унсур элементларидан хозирча тамоман тозаланган.
Владимир Путин муҳолифат кучларига қарши моддалар ва йирик миқдорлардаги жарималар ёрдамида Россияда кундан кун шиддат билан ўсиб бораётган демократияни бўғиш мақсадида ва ўз мавқеъини мустаҳкамлаш учун Думага очиқ босим қилиб, яқинда демократия ишлари учун қўрқмас курашчи лидер Алексей Навальнийга туҳмат уюштириб, унга қарши яқинда жиноий иш қўзғатиб қамаган эди.
Аммо Европа Иттифоқи ва дунёдаги бошқа демократик жамоалар, қолаверса Россия ичида жумбушга келиб уйғонаётган демократик интилишлар ёрдамида таги бўшаб қолганини кўрган, қайсар Вларимир Путин Алексей Навальнийни озод қилишга ва уни Москва мери Антон Собяновга қарши ўз номзодини қўйишга рози эмас бўлса ҳам, йўл беришга мажбур бўлди.
Муҳолифат кучларининг бултур Москвада юз минглаб намойишларида Болотний ва Абай майдони ва яна турли ҳиёбонларда ва Санкт Петербургда ўтказган йирик намойиш ва митингларда “Свобода” ва “ЭХО Москва” радиолари барча демократик кучларини қўллаб улар ишларини Россия бўйлаб тарқалишида жонбозлик қилиб яқиндан ёрдам бергани ва бу радиоларининг деярлик катта оркестрга дирижёрлик таёқчаси бўлиб хизмат қилгани сир эмас.
Россиядек улкан мамлакатда ҳам Путин ва Медведев тандеми ва уларнинг махинацияларини фош этишда ҳам Свобода радиоси ўз ўрнида холис демократия томонида эканлигини рус халқига кўрсатабилди ва бу радиони улар энди ўзларининг севимли радиомиз, деб қабул қилганлар.
Каримовнинг ўзбек халқини хартомонлама қийинчиликлар исканжасида чиғириқдан ўтказиб қийнаб келаётгани етмагандай, у президентлик курсисига ўтирган кундан, халққа ўз назоратидаги ахборот воситаларидан бошқа хеч қандай ахборот манбаълардан фойдаланмасликни таъминлаш йўлида у ўз халқига нисбатан давомли ва кучли ноқонуний информацион зўровонлик босимини давом эттириб келмоқда.
Каримов Озодлик, Вибиси ва Россия каналларидан реал ва тўғри ахборот олиш йўлларига ва ўзлари ёқтирмаган Интернетни хам ёпиш каби ҳамма чора ва тадбирлар, кўриб мамлакат ичкарисидаги барча оммавий ахборот воситаларини 120 фойиз ўзининг шахсий манфаатлари йўлида узлуксиз ишлатиб келмоқда.
Аммо Ўзбекистон бундай хориждан олинадиган ҳамма эфир маҳсулотларини хар қандай диапазонда бўлмасин, узоқдан келувчи радио сигналларини Ўзбекистон худудида қабул қилувчиларга халақит берадиган радио қурилмаларни халқаро конвенцияга хилоф равишда қўллайдиган ягона диктатор мамлакатидир.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон худудидаги радиоприёмникларда Озодлик, Бибиси ва шунга ўхшаш радио тўлқинларини эшитиш қариийиб яроқсиз ҳолатларга тушириб қўйилган, ваҳоланки халқ орасидаги ўзлари излаб эшитадиган арзон восита радиоприёмниклар экани ва бундай радиога эга муҳлислар сони ҳаммадан ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Булардан асосий мақсад борлиқни очиқ ва равон ифодалайдиган воситалардан халқни мумкин қадар узоқ тутиб ва уларнинг мамлакатдан чиқиб кетишга чораси ва маблағи йўқларни Каримов яна дунё хабарларидан бехабар қўйиб қуллар каби қаттиқ ушлаб ва уларни аста манқуртларга айлантириб, келажакда ўз ўрнига эркатойини қўйиб, дикаторлик хузурининг иккинчи қисмини тинчгина давом эттирмоқчи.
Гулноранинг отасига ўхшаб профессионал халқ пулини ўмаришда тайёргарлиги унинг отаси ўргатганча бўлиши учун «Теле Сонеро» ширкатидан Гулноранинг бир олишда 320 миллион долларлик порани олганда, уни отаси бағрига босиб: бу сенинг келажакдаги улкан ишларингда биринчи йирик муваффақиятинг бўлади қизим, деб табриклаган эди.
Ваҳоланки бу пора хажмини кўз олдингизга келтирсангиз, бу пулга 320 та катта мактаб қурса бўлар экан, энди унинг мамлакат ичкарисидаги олган поралари неча ўн, балки юзлаб миллиард доллар бўлганда, унинг ўз халқини талагани учун оғир жазога лойиқ ўғри эканлигини халқ билмаса озодли яхши биладику.
Озодликдагиларнинг: Гугушахонларини Европадаги масалан Лондон шахри ва бошқа давлатларда Гугуша хоним нуфузли сиёсатчилар рўйатининг энг юқорисидан жой олгани хақида, Гугушарининг яна отаси ўрнига президент бўлиши мумкин деб айтишга кундан кун гугушани халқ севиб бораётганлиги озодликчиларнинг бундай сўзларга қандай тиллари бурилаётганига нима дейиш мумкин? Булар обрўлари бўрдай тўзиб борайётган президент ва унинг қизлари нуфузини ошмасада ушлаб туришлар учун Ўзбекистон МХХсининг Озодликка боимининг куини ифодаловчи яна бир детал деса бўлади.
Озодликнинг ўзбек шуъбаси аввалдан ниқобланган МХХ штатининг бу радиога суқулиб кириб олгани кўпларга аён эди, аммо бу радионинг бундай кўз илғамас, аммо демократия ривожига қарши, диктатурага ён босаётганига чек қўйилиши керак, деб Вашингтонда ўтказилган бидамликчиларнинг 2011 йилда кўпкунлик эссиз ўтказган пикет ва очликларимиз эссиз натижа бермаган эди ўшанда.
Кейин билишимизча айрим Вашингтонлик муҳолифатчи ўзбекларимиз, Озодликнинг марказий Оффисига атайин келиб: Буларга сизлар унча аҳамият берманглар, булар шантажчи гуруҳлар, уларнинг ташкилотлари ҳам яқинда тез тарқалиб кетишади дейишган экан, аслида улар сизлардан Озодликнинг ўзбек шуъбасини ёпиш учун пикет ўткамоқдалар, деб тушунтиришган эканлар.
“Эркин микрофон”, “ Баҳс майдони” айниқса “Онлайн” интерактив мулоқотлардаги жибла жибонликларни алоҳида ёзишга арзигулик мавзу бўлгани учун уни кейинроққа қолдириб, бу мақолани ҳам қисқароқ қилмоқчи бўлсамда унинг борган сайин кенгайиб бораётганини сезган бўлишингиз керак.
Айтаберсак, бугунга келиб, соғ ва ишга яроқли кишиларнинг арзигулик маошли иш тополмай, улар кечаги ўтган ярим оч кунини бугун яхшилаш умидида бор кучларини сарфласаларда, неча миллион қашшоқларнинг қадам сайин пора ва адолатсизликларга учраб ва бундай зулмлар исканжасидан қачон қутиларканмиз деган ташвишли муаммолари уларнинг ич-ичидан товушсиз «янграётган» нолалари билан узоқ қолиб кеишган.
Президент Каримовнинг дастлабки йилларда тинимсиз такрорлаб : Билиб қўйинглар, халқ очликка, айтайлик бошқа ҳамма қийинчиликларга чидайди, аммо халқ адолатсизликка чидаб туролмайди, деб келган эди, шу ерда каранг халқни шундай гўзал гапларни топиб айтиб унинг гўзал гапларини амалга ошишини содда халқ неча йиллар кутавериб чарчади.
Бизларнинг “келажагимиз албатта буюк”, ундан сўнг “биз ҳеч кимдан кам эмасмиз”, деб келган Каримов: энди эса “Ўзбекистонда хеч ким очдан ўлган йўқ” деб худди хали ўзбекистонликларнинг очдан ўлишларигача олиб бораман кутинглар барака топкурлар демоқчига ўхшайди.
Унинг гапига энди хеч ким ишонмай қўйган ва фақат Озодликда уни мақтаётганлар эса МХХнинг штатли ходимлари ёки уларга ўз халқини унутиб, арзон нархларга ўз шараф ва имонларини сотган ва қолаверса улар ҳеч қандай мардикор на фермер ҳам, фақат улар номидан чиқиб гоҳида вилоятларда ҳам аниқ адреси бўлмаган МХХчилардир.
Аммо қўштирноқ ичида «адолатпарвар» бу ёлғончи Каримовнинг Ўзбекистон турмаларида юз минг атрофидаги маҳбусларнинг орасида қамоқхонага наркотик савдоси ёки пора талаб қилган,конистутицион тузумга тажовуз қилиш моддалари билан 50 дан ортиқ инсон таниқли хуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг туҳматдан қамалишини сиз қандай ифодалайсиз?
Бундай қамалганларнинг туҳмат эканини исботловчи факт ва гувоҳлар мавжудлигига қарамай, туҳмат айблов хулосалари ёзилиб, барча бундай судлар адвокатсиз ёпиқ ўтиб, фақат Каримовнинг шахсан оғзаки Ўзбекисто Олий судига берилган кўрсатмалари асосида ҳукм ўқилаётгани, энди эса уларни амнистиясиз умирбод жазо олганлар қаторидаги маҳбуслар дейиш мумкин.
Яшасин демократия! Ўзбек халқига албатта тонг яқин, агар халқ якдиллик билан бирлашиб курашса, келажакни диктаторлар ҳоҳиши эмас, қўлга киритилган демократия ҳал қилади, саломат бўлинг азизларим, ҳаммангиз бирлашинглар энг муҳими, бир бирларингни сотманглар Каримовнинг айғоқчиларига дейман.
Ёдгор Турлибеков,
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси
АҚШ,
август, 2013 й.



