Ботир Норбой: НАЖОТ – ТУРКЧИЛИКДА

Botir Norboy2000 йилда “Жамият ва маърифат” газетасида басилган бир мақоламда: “туркий зиёлилар учун ўзини фидо этиши мумкин бўлган бир муаммо бор: бу, турк бирлиги йўлида кураш олиб бормоқдир, деб ёзгандим. Бу сўзларни ҳозир ҳам такрор этишим мумкин.

Бу жиддиятнинг кўплаб сабаблари бордир.

Туркистонда коммунистик тузим замонида яшаган туркий қавмларнинг вакиллари турк авлоди эканликларини,  ватани, томири, қони бир эканликларини унутиб қўйдилар. Туркийларнинг онгсизликлари ва душманларининг устамонлиги туфайли 22 йил ичида қадим Туркистон ерларида уч бора уруш бўлди, уч бора юзлаб, минглаб туркийларнинг қонлари тўкилди.

1989 йилда Фарғоналик оми туркий-ўзбеклар собиқ ССРнинг Давлат хавфсизлик кўмитаси (КГБ) алдовига ишониб Ўзбекистоннинг бу вилоятида ҳам яшаётган ахиска турклари устига босқин ясади. Москва КГБси: “фарғоналилар  (шу жумладан, Асхика турклари) болаларингизни ўлдирмоқда, қизларингизни зўрламоқда”, деган ёзувлар билан ҳар икки халқ орасида варақалар, суратлар тарқатди.

Бир кун ўтар-ўтмас ҳар икки халқ вакиллари, хусусан КГБнинг ўзбекча кийинтирилган кишилари ахсика туркларини ўлдириб, уйларини ёқа бошлашди. Ҳар икки томондан, айниқса, ахискалилардан кўплаб одамлар ҳалок бўлди.

1990 йилда қирғиз  коммунистик ҳукуматининг давлат авомобил назорати ходимлари (ДАНчилар)кирғизлар яшайдиган маҳалларда: “ўзбеклар болаларингни ўлдирмоқда, ҳужумга тайёр туринглар”, деб ўзбек маҳаллаларда эса ўзбекчалаб:” қирғизлар болаларингни ўлдирмоқда, қизларингни номусига тажовуз қилишмоқда” деб овоз  кучайтиргичларда эълон қилдилар. Тез орада қирғизистоннинг ўша пайтдаги раҳбарлари йиғилиб турган қирғизларга тикучоқлардан автоматлар ташлашди. Шу тариқа ўзбек туркийлари кўплаб ўлдирилди.2010 йил июн ойида Қирғизистоннинг ҳукуматга яқин вакиллари “ўзбеклар қирғиз талаба қизларини зўрлашди, улар автономия талаб қилишмоқда” деган маънони англатувчи варақалар, видиолар тарқатишди. Бу гапларга осонгина ишонган, қуролланиб олган ақли ноқис қирғиз ёшлари худди аввалгидай, ўзбек маҳалларига бостириб кириб уларни ўлдира бошлашди. Ҳукуматдаги хаос натижасида бу урушни кечикиб тўхтатишди. Аммо ҳозир ҳам қарама-қаршилик тўхтаган эмас.

Халқаро комиссиянинг ҳисоби бўйича 2010 йилнинг июнида Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган урушда 470 (норасмий гапларга қараганда мингдан ортиқ) одам  ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти туркий ўзбеклар бўлиб чиқди. Халқаро комиссия талабалар ҳеч кимнинг зўрламаганини, ҳеч ким мухторият талаб этмаганини аниқлади. ..

Бу урушларда, ижтимоий ва сиёсий сабаблар билан бирга туркийларнинг онгсизликлари, ўзининг туркий қавмдан эканликларини ҳис эмасликлари, бир-бирини ёмонловчи мақоллар, латифалар тўқишлари ҳам рол ўйнади. Туркистон туркийлари нисбатан онгсиз ва содда бўлганлиги учун, мамлакатлар ичкарисида ирқчилар ҳам мавжудлигини ҳисобга олиб, туркий халқларнинг вакиллари орасидаги навбатда юз бериши мумкин бўлган можороларнинг олдини олиш мақсадида туркийларнинг ахлоқий тамалларини ишлаб чиқдик ва уни намуна ўлароқ тақдим этмоқдамиз.

 ТУРКЧИЛИКНИНГ АХЛОҚИЙ  ТАМАЛЛАРИ

1.Туркчи ирқчи (тор миллатчи) эмасдир. У ўз қавмининг майда мақсадларидан келиб чиқиб ўзи билан биргаликда яшаётган халқларнинг ҳам бирлиги йўлида кураш олиб боради.

2.Туркийларни бир-биридан айирган, уларнинг орасига уруш оловини  ёқишга интилувчилар, фалон халқ ёмон, дея туркийларни бир-бирига ёмон кўрсатадиган, қоралайдиган, шу жумладан, бир-биригша қарши ҳақоратомуз мақоллар ва латифалар тўқиган киши туркий миллатга мансуб эмасдир.

3.Фарғонали, ахсикали, аданали, чимкентли, тошкентли, қирғиз, ўзбек, қозоқ бўлгани учун ўз миллатини юқорига кўтаришга интилувчи киши туркчи эмасдир.

4. Ўзидан бошқа туркийларнинг зулм остида қолганини кўриб туриб, ёрдамдан кўз юмганлар, можороларни тўхтатишга ҳаркат қилмаганлар турк қавмига мансуб  эмасдир.

5. Виждони бор инсонлар туркчиликка хизмат қилган кишиларни, айниқса, бошқа халқларнинг шу йўлда курашган ва курашаётган вакилларини эъзозлашлари керак.

7.Туркий зиёлиларигина эмас, оддий туркийлар ҳам туркий халқларнинг ёзувчилари, шоирлари, тарихчилари  томонидан битилган асарларни ўқишлари ва уқишлари фарздир.

8.Туркчилар ўрта турк тили, ўрта турк тарихи, ўрта турк адабиётини яхши билишлари ва халққа уни билдириш йўлида жон койитишлари лозимдир.

9.Туркий халқлар ўртасида бугунги туркия тили алоқа тили бўлмоғи керак. Айни замонда туркия турклари ҳам оталар тили бўлмиш Усмонли турк тилидаги кўпчилик туркийларга тушунарли бўлган тарихий сўзларимизни ўз адабий тилларига сингдирмоқлари керак.

10.Бир-бирини таржимонсиз тушунмаган турк – турк эмас.

11. Ўрта турк алоқа тилига, ўрта турк тарихини, ўрта турк адабиётини  яралишига қарши кишилар туркчи эмасдир.

(Изоҳ:Ушбу Ахлоқий тамаллар Дунё туркийларининг 2013 йил 15-16 сентябрида ўтадиган Қурултойига тақдим этилди. Тамалларга янги бандлар қўшишга иштиёқи бор зиёлиларимизга, уни таҳририда бел боғлаб хизмат қилгувчи дўстларимизга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз).

Ботир Норбой,

филология фанлари доктори.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares