“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ғолибларга соврин тариқасида ўз маблағидан 16 минг АҚШ долларини сарфлашни режалаштирган. Ҳасан Чориев номидаги Олий мукофот – 3 минг АҚШ доллари ҳажмида ажратилган.
Демократия сари мардоновор одим отиш, ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилиш, адолатли жамият қуриш, тўкин турмуш таъмини тотиш, адолат тантанасини кўриш сари яна бир ташланган муҳим қадам деб кутиб олди жуда кўпчилик.
Лекин, жуда кўп ўзбеклар тинглайдиган, биргина ошкора ахборотни тарақатадиган «Озодлик» радиоси эса бу хайрли ишни ўлмас орзулар армонга, умидлар саробга айланиб қолмасин дея, турли-туман фикрларни бермоқда. Бу бўмаган гап, амалга ошмайди, нега бу ҳаракат керак деган саволлар ёғдириб ётишибди. Аслида қайси орзу, умидга, истакка осонликча эришилган?
Кичкинагина истагингиз учун ҳам катта-катта курашлар, ҳаракатлар билан етишасиз.
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати бошлаган ҳаракати эса улкандан ҳам улкан.
Тўғри бизнинг мамлакатда фуқароларимизга диктатурага қарши чиқиш, оммавий бўйсинмаслик амалиёти ташқаридан мутлақо ёд. Аслида ички туғёни бор. Юрагида, қалбида, пичирлаб норозилигини ўзига-ўзи айта олади.Аммо, руҳий қарамлик, қўрқувларга чек қўйишга қурби етмайди. Чунки, бунга қурби етиб, ошкора чиққанларнинг тақдирлари нималар кечишини яхши биладилар. Ўзларини тўхтатиб қолмасалар, болалалари зиён етказиб тўхтатишга уринишларини тушунадилар. Ўзларини эмас, болаларини аяб, эҳтиётлаб, чидаб яшайдилар. Озодлик, демократия ва инсон ҳуқуқларига оид қадриятлар давлат ва жамият, фуқаролар учун нечоғлик зарурат бўлишига қарамасдан ҳеч бирига амал қилинмаётганини кўра-била туриб, жимгина сукут сақлайдилар.
Инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ҳақидаги ҳақиқатлар қоғозларни безаётганини ҳеч бир матбуотда ошкора айта олмайди. Айтган куни ёпилади, лицензияси олинади. Бу ҳақиқат. Аммо, шундай экан, деб жим турмасдан, ҳаракат қилиб, халқни ўйлашга ҳаракатга чорлаш, бу жасорат-ку.
Уни олқишлаш, рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳар бир мухолифат вакилининг ва «Озодлик» мухбирларининг ҳам бурчи деб биламан.
Насиба МАЬМУР
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлимии фаоли



