www.birdamlik.info САЙТИДА ЯНГИЛИК!
Сайтимизда ўзбек, рус, инглиз – уч тилдаги ўқувчилар учун алоҳида саҳифаларга асос солинди.
Муҳтарам Ўзбекистон аҳли!
Ватандан йироқда ва жонажон диёр бағрида истиқомат қилаётган азиз юртдошлар!
Маълумингизким, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари муқаддас диёр Ўзбекистонимиз аҳолисини нурли манзиллар томон чорлаб, халқимизни қатор йиллардан буён диктатор Каримовнинг ноинсоний тузумига қарши тинч-нозўравон усулда курашиш учун оёққа қалқишга чақириб келмоқда.
Биласизки, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг дастуру лойиҳаси, мақсаду муддаолари, тинч ва нозўравон усуллар билан рангли инқилобга эришиш йўллари, баёнот ва чақириқлари, Каримовнинг жирканч қиёфасини фош этувчи туркум мақолалари Ҳаракатимизнинг расмий сайти бўлган www.birdamlik.info сайтида ўз ифодасини топиб бормоқда.
Шу кунга қадар “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг расмий сайти бир саҳифадан иборат бўлиб, муаллифларнинг ўзбек, рус, инглиз – уч тилдаги мақолалари биргина саҳифада эълон қилинар эди.
Мухолиф Ҳаракатимизнинг куч-қудрати ошгани сари имкониятларимиз ҳам тобора кенг қулоч ёймоқда.
Сайтимиз ўқувчилари сонининг кун сайин ортиб бораётганлиги ҳам фикримизнинг исботидир.
“Бирдамлик” Халқ Демократик мухолиф Ҳаракати бошқаруви расмий саqтимизга ташриф буюраётган ўқувчиларга кенг имконият ва қулайликлар яратиш устида тинимсиз изланмоқда.
Бунинг самараси ўлароқ, сайтимиз фаолиятида сезиларли ўзгариш ва янгиликлар вужудга келди.
Азиз ўқувчиларимизга шуни мамнуният билан маълум қиламизки, бугунги кунда мутахассислар кўмагида www.birdamlik.info сайтининг мобиль версияси ишлаб чиқилди.
Энди ватандошларимиз қаерда бўлишларидан қатъий назар мобил телефон алоқа аппаратлари кўмагида “Бирдамлик” ХДҲнинг расмий сайти бўлмиш www.birdamlik.info ни кузатиб бориш имкониятига эга бўлдилар.
Бу ҳали ҳаммаси эмас:
Ҳаракат бошқаруви сайтимиз ўқувчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида имкониятларни керагича кенгайтиришга муваффақ бўлди.
Сайтимизда ўзбек, рус, инглиз – уч тилдаги ўқувчилар учун алоҳида саҳифаларга асос солинди.
Бир ойдирки, www.birdamlik.info сайти уч саҳифада фаолият олиб бормоқда.
Веб-саҳифамизнинг бош саҳифасига ташриф буюрган ўқувчи истак-хоҳишларига қараб саҳифа ҳошиясидаги “рус тилида”, “инглиз тилида” деган ёзувлар тугмачасини босса бўлгани.
Чорак асрдирки диктатор И.Каримов чангалида қон қақшаётган Ўзбекистон ва ўзбекитсонликларнинг аянчли ва аччиқ қисматига оид, инчинун, бунинг каби қабохат батқоғидан қутилишнинг чора ва имкониятларига бағишланган мақола ва хабарлар, таниқли арбоблар, етук сиёсатдонларнинг фикр-мулоҳазаларидан истанг ўзбек, хоҳланг рус ёки инглиз тилидаги саҳифа орқали огоҳ бўлишингиз мумкин.
Ҳурматли ҳамюртлар!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Сиз учун, фарзандларингиз эртаси учун елиб-югуради, келажагингиз фаровонлиги учун куйинади, паймол бўлаётган ҳақ-ҳуқуқларингиз, икки букилган қаддингизни тиклаш йўлида курашади!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати парлоқ кунларингиз, нурли келажагингиз кафолатидир!
Биз билан ҳамиша бирга бўлинг!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Маркази



