Ўзбекистон мустақил бўлгандан буён фуқаролик жамияти қуриш ҳақида айтилади ва ёзилади. Аслида эса фуқаролик жамиятида кенг жамоатчилик давлат органлари фаолиятидан хабардор бўлиши ва унда ўз нуқтаи назари билан иштирок этиши зарур.
Шунга кўра давлат миқёсидаги, сиёсий партиялар ҳаётидаги ҳар қандай янгилик турли шаклда жамоатчиликка етказилиши аҳамиятлидир. Буни амалга оширувчи энг самарали восита албатта ОАВ дир. Матбуот жамоатчилик фикрини шакллантиришда фуқароларнинг ўзлари сайлаган депутатлари фаолиятига баҳо беришида энг яқин кўмакчидир.
Афсуски, бугунги кунда ОАВлари, қолаверса партия нашрлари ўзларини тўла намоён эта олмаяптилар.
Холбуки, жаҳон журналистикаси тажрибасида парламент фаолиятини ёритишда йигирмадан ортик жанрларда кенг фойдаланилади. Бизнинг миллий матбуотда эса асосан хабар, макола, ҳисобот ва суҳбат каби 4 та жанрга таянамиз холос.
Партияларнинг ишчи гурухлари режа асосида мухокамаларга киришган жараёнда уларнинг тортишувлари, бахс мунозаралари ёзиб олинса янада қизиқарли бўлади. Бу кенг жамоатчилик, сайловчилар учун ҳам қизиқарлидир. Яъни сиёсий партия фракциялари ўз электорати манфаатини катъий химоя килиб, билдираётган фикр мулохазаларни телевидения ва радио оркали тўғридан- тўғри эшитттирилиши, матбуотда ёритилиши партламент фаолиятига ҳам, депутатларнинг фаолиятига ҳам ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.
Йўқ. Бунга йўл қўйилмайди. Газета, радио, телевидение фақат сараланган, минг чиғириқдан ўтган мавзуларни намойиш этади. Чунки, депутатлар каттанинг оғзига фикрига қараб туради. Сайловчининг, электоратининг манфаати 99 ўринда. Уларни ҳимоя қиламан деб депутат депуталигидан, мансабидан, обрўсидан ажрасинми? Шу умидда жарақ-жарақ пул сарфлаб депутат бўлганми? Уни ўрнига жамоачиликка хеч нимани сездирмаган, билдирмаган маьқул. Уларнинг кўзи кўр, қулоғи кар деб ҳисоблашишади…
Насиба МАЪМУР қизи
«Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



