![]() | |
![]() | Хасан Чориевнинг яқинлари у қамоққа олинган 17 июндан буён у билан кўришишгани йўқ |
6 август куни бўлган суд дезинформациядан бошланди.
«Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги вакили ҳисобланган Малохат Эшанкуловага, эрталаб соат 10 да адвокат Мели Холмирзаевнинг ёрдамчиси қўнғироқ қилиб суд соат 15 да бошланишини маълум қилди.
Аслида эса суд эрталаб соат 11 да бошланди.
Эшонқулова, бу қўнғироқ, ҳар куни эрталаб 9 дан суд мажлиси бўлиши бўлмаслигини билиш умидида шу ерда навбатчилик қилаётган Чориевнинг укаси Бекзодни суд биноси остонасидан ҳайдаш учун махсус қилинган дея ҳисоблайди.
Суд мажлиси бошлангани ҳақида Бекзод тасодифан адвокат Холмирзаевдан билиб қолди.
Адвокат соат 11.30 суд биносидан чиқиб, Бекзодни гувоҳ сифатида чақиришаётганини айтиб қайта кириб кетди.
Бекзод унинг ортидан киришга уринди, бироқ постда турган милиционерлар унинг киришига йўл қўйишмади. Кейинчалик улар уларга бу юзадан «ички телефон орқали буйруқ» бўлганини тушунтиришган».
Милиционерлар танаффус пайтида ҳам Чориевнинг олдига унинг қизи Зулайҳони қўйишмаган.
«Бизнинг фақат «передача»мизни олиб қолишди, айни пайтда, судга келган бошқа барча судланувчиларнинг қариндошларини суд биносига қўйишди», – дейди у.
Қариндошларнинг судланувчи билан мулоқоти судланувчини дарвоза ортидан олиб чиқишаётганидагина амалга ошди.
Бекзод қичқириб: «Дада, сен шу ердамисан?» деди ва панжара ортидан: «Ҳа» деган жавобни олди.
Шундан сўнг ўғил уч марта отасига «Дада, адвокатга ишонма!» дея қичқирди.
Адвокатлар ҳар хил бўлади
Чориевнинг суд жараёни ҳақидаги билган нарсаси, адвокат Холмирзаевнинг: «Мажлисда жабрланувчи юзлаштирилди» деган луқма бўлди.
Қолган нарсалар ҳақида гўё адвокатга гапириш тақиқланган.
Бунинг устига суд комедияси ташкилотчилари, Чориевнинг қариндошларидан Холмирзаевнинг адвокатлик мақомини тиклашни сўрай бошлашган.
Зулейхонинг сўзларига кўра, 7 август куни унга Қашқадарё вилоят адвокатлар палатаси раиси Ҳушида Ўсарова қўнғироқ қилиб 22 июл куни ёзилган аризасини қайтиб олишини сўраган, бунда Чориева адвокат Мели Холмирзаевдан шикоят қилишган ва унинг хизматидан воз кечишган.
«Бироқ биз, ҳақиқатни яшираётган адвокатга қандай пул тўлашимиз мумкин?» – дея ғазабланишади Чориевнинг қариндошлари.
Гарчи адвокат билан шартнома бузилганига анча бўлганига, ҳатто ҳуқуқ ҳимоячилари унинг устидан прокуратурага ариза ёзишганига қарамай, нимагадир ҳамон ишда иштирок қилмоқда.
Учрашув бериш ўрнига – калака қилиш
Суд нафақат, «Эзгулик» ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти ишончномасига асосан қариндошларнинг ва судланувчининг истагига кўра суд мажлисига жамоатчи ҳимоячи сифатида киритилиши ҳақидаги аризасини инобатга олмаяти.
Ҳатто Чориевнинг хотири Норой Хасанованинг эри билан учрашишига ҳам руҳсат бермаяпти.
Эшонқулованинг сўзларига кўра, 31 июл куни Хасанова эри билан учрашиш учун ариза ёзди, бу уининг иштирокида имзо билан канцелярияга топширилди
Бироқ кеча Хасановага котибиятда, бу аризани топишмади, «акс ҳолда Ҳайит муносабати билан албатта учрашувга руҳсат берган бўлишлари»ни билдиришган.
«Қашқадарёда шунчаки Чориев қариндошлари, балки бутун Ўзбекистон судлов-адлия тизими устидан кулишмоқда», – дея ҳисоблайди Эшонқулова.
71-ёшли Хасан Чориев гўёки 19 ёшли Матлуба Абдураҳмоновага жинсий тажовуз қилгани учун ҳибсга олинган эди.
Чориевнинг қариндошлари ҳуқуқ ҳимоячилари ўз ҳусусий суриштирувини ўтказишган,натижада назарий жиҳатдан бундай тажовуз бўлиши мумкин эмаслигини аниқлашган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, Хасан Чориев иши – унинг ўғли, «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати лидери ва яқинда Ўзбекистон президенти бўлиш нияти борлигини билдирган Баҳодир Чориевдан қасд олиш учун қилинган сурбетларча провокациядир.
Uznews.net





