![]() | |
![]() | Хасана Чориевни 17 июндан буён яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан яшириб келишмоқда |
Қарши шаҳар жиноят ишлари бўйича судида 26 июл куни, «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг отаси, 71 ёшли Ҳасан Чориев устидан жараёнлар бошланган.
У Қашқадарёлик 19-ёшли Матлуба Абдураҳмоновани зўрлаганликда айбланмоқда.
Чориевнинг қариндошларига кўра, ҳозирча фақат бир суд мажлиси ўтган, жабрланувчининг келмаганлиги учун суднинг келаси мажлиси ноаниқ муддатга қолдирилган.
Суд жараёнлари ёпиқ режимда ўтмоқда, қариндошлар ҳануз, 17 июн куни иккита милиционер келиб уни уйидан олиб кетиб қамоққа олишганидан буён, Чориевни кўришга муваффақ бўлишмаган.
Адвокат – рақибми?
Қариндошлар улар томонидан ёлланган адвокат Мели Холмирзаев орқали ҳам иш тафсилотлари ҳақида ҳеч нарса била олишмади.
«Бизга уни, вилоятдаги энг «крутой» адвокат дея тавсия қилишди, бироқ – унинг бошқа командага ўйнаётгани маълум бўлгач, ундан ҳафсаламиз пир бўлди», – дейди судланувчининг қизи Зулайхо Чориева.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, адвокат узоқ муддат, сира ордер ололмаётганини ва судланувчи билан учраша олмаётганини айтиб “бошни қотириб” келди, кейин эса, ишнинг аллақачон якунлангани ва судга оширилгани маълум бўлди.
Чориева шу заҳоти Ҳолмирзаев билан тузилган шартномани бекор қилди ва адвокатнинг ҳаракатсизлиги ҳақида вилоят адвокатлар палатасига шикоят ёзди.
Ушбу палата раиси иштирокида ўтган масала муҳокамасида, Холмирзаев, аслида Чориев билан учрашгани, бироқ «тергов сири» манфаати юзасидан уларга ҳеч нарса айтмаганини билдирди».
«Гарчи Холмирзаев расман Ҳасан аканинг адвокати ҳисобланмаса ҳам, нимагадир у илгаригидек ишда иштирок этаяпти – жумладан, суд мажлисларида иштирок этмоқда», – дейди ажабланиб Чориевнинг қариндошлари.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига ўрин йўқ
Қариндошлар ишга на маҳаллий, на пойтахтлик адвокатларини ортиқ жалб этишни исташмаяпти, уларга ишончларини мутлақо йўқотишган.
Улар фақат Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси фаоли Шуҳрат Рустамовдан умид қилишмоқда, у бу йил жамоатчи ҳимоячиси сифатида, Ҳасан Чориев туҳматда айбланган судда иштирок қилган эди.
Рустамовда расман рўйҳатга олинган «Эзгулик» ҳуқуқ ҳимоя жамиятининг ишончномаси бор, бу ҳуқуқ ҳимоячисига Чориев иши юзасидан процессда иштирок этишга ҳуқуқ беради.
Ўзининг жамоатчилик ҳимоячиси мақомини қайд этиш юзасидан Рустамов июннинг иккинчи декадасидаёқ Қашқадарё вилоят прокуратурасига ариза топширган, бироқ жавоб олмаган.
Тергов аллачақон якунлангани маълум бўлгач, Рустамов шундай аризани Қарши шаҳар судига ҳам ёзди, бироқ бу тағин инобатга олинмади.
«Мен шаҳар суди раиси билан учрашишга ҳаракат қилдим, бироқ мени унинг ёнига қўйишмади», – дейди Рустамов.
Шунда у вилоят судига арз қилмоқчи бўлди, бироқ у ерда ҳам у билан ҳеч ким гаплашмади.
Ўтган ҳафта сўнггида, Рустамов меҳмон бўлган Чориевларнинг Шахрисабздаги уйига, маҳалла қўмитаси раиси келиб, маҳаллий пропискаси бўлмаганларнинг уйни бўшатиб қўйишини талаб қилгач, ҳуқуқ ҳимоячиси Қашқадарёни тарк қилишга мажбур бўлди.
Хасан Чориев иши – ўғлидан қасд олишми?
71 ёшли, касал қариянинг ёш қизга жинсий тажовуз қилиши ҳақидаги иш, «оқ ип билан тикилгани»га ҳуқуқ ҳимоячиларида заррача шубҳа йўқ.
Улар буни, унинг ўғли – «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати лидери Баходир Чориев учун қасд олиш дея ҳисоблашмоқда.
Баходир ҳозирда яшаётган АҚШда туриб, узининг Ўзбекистон президентлигига номзодини қўйиш истаги борлигини билдирган эди.
ОАВда пайдо бўлган бу хабардан уч кун ўтиб, унинг отаси гўё қизни зўрлаганликда айбланиб қамоққа олинди.
Чориевнинг қариндошлари ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда ўз суриштирувини ўтказишди, бунда сўнгги икки йил ичида инфаркт, инсульт ва урологик жарроҳликни ўтказган касал қария шаъниг айбловларнинг нақадар абсурд эканини кўрсатишди.
Айни пайтда, тергов версияси бўйича, гўё жинсий тажовузни амалга оширган чоғи, у вилоят прокуратурасида бўлган, гўёки у қизникида меҳмон бўлган квартира эса, қўшнилар ва уй эгасига кўра аллақачонлардан бери бўш ётибди ва у ерда ҳеч ким яшамайди.
3 июл куни Чориевнинг қариндошлари ноҳақликка қарши норозилик белгиси сифатида вилоят прокуратураси олдида пикет ўтказишга уринишди, бироқ улар махсус тайёрланган аёллар томонидан шафқатсиз калтакланишди ва таланишди.
6 июл куни жабрланувчиларни бунга қўшимча қилиь катта суммаларда жаримага ҳам тортишди – уларнинг еттитаси 6 миллион сўмдан («қора бозор» курси бўйича 2220 доллардан) тўлайдиган бўлишди.
Калтакланган ва таланганларнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмади.
Uznews.net





