Насиба МАЪМУР қизи: СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДАГИ ЎРНИ

-font-b-HOT-b-font-Selling-Baby-Plush-Toy-Finger-font-b-Puppets-b-fontБугун Ўзбекистонда Давлат бошқарувининг очиқлигига эришиш ҳақида жуда мўл ёзилиб, кўп гапирилмоқда.

Аслида, давлат бошқарувида очиқлик борми ёки йўқ?! Буни   сиёсий партиялар мисолида яққол кўриш мумкин.

Сиёсий партияларнинг давлат бошқарувдаги ўрни ҳақида гапирадиган бўлсак ёки таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ аҳоли яшаётган бўлса уларнинг  25 миллиондан ортиғи сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳоли ҳисобланади.

Энди шулардан партиялар томонидан қамраб олингани эса 40 фоизни ҳам ташкил этмайди.

Демак, улардан қолгани сиёсий жараёнга аралашябдими, аралашмаябдими бу савол мавҳум қолмоқда.

Агар сиёсатга аралашмасангиз бугунги кунда  мамлакатда олиб борилаётган  ислоҳотлардан анчагина йироқда бўлиб қоласиз.

Ўзи аслида бошқарувни  демократлаш – бу  грекча сўздан олинган бўлиб “халқ ҳокимияти”, деган маънони билдириради.

Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, давлатни бошқаришда халқнинг иштироки албатта бўлиши керак. Бунда халқ қандай иштирок этади, қандай механизми бор, деган савол ҳаммани қизиқтиради.

Бунда давлатни бошқаришда сайловлардаги иштирокингиз ва сайлаб қўйган депутатларингиз орқали иштирок этасиз.    Уларнинг вазифаси  маҳаллий масалаларни чуқур ўрганиб давлат миқёсида  қонун чиқаришда уйғунлаштириб боришлари керак. Улар орқали ҳам фуқаролар давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари депутатлари бор. Улар ҳам давлат бошқарувида ўз иштирокларини кўрсатишлари керак.

Лекин, айни кунда фаолият юритаётган, сиз ва биз сайлаган депутатлар сайловолди дастурларида берган ваъдаларини  унутиб қўйганлар.

Ўз сайловчилари билан жуда кам учрашадилар. Улар учун қандай муаммоларни ҳал этиш зарурлигини ўрганмайдилар.

Яна депутатлар  ўзларининг номзодларини қўллаб-қувватлаган партиялари билан узвий алоқада бўлишлари керак. Яъни, париянинг олдига қўйган вазифаларини, дастурларини, унинг мақсад моҳиятини илгари суриши керак.

Бу ишларни амалга оширса  давлат бошқарувида иштирок этаётган бўлади.

Умуман олганда, бугун фракцияда кўп ўрин олган партия ҳокимиятни шакллантиради. Бу эса, партияларнинг ҳокимиятдаги иштирокини кенгайтириш учун ўзаро рақобатларини  юзага келтиради.

Ҳозирча партиялар ўртасида рақобат умуман йўқ. Асл рақобатчи, мухолиф партиялар рўйхатга олинмаган. Раҳбарлари ва кўплаб фаоллари қувғинга учраган. Бугун ҳамма партия бир-бирига халақит бермаслик  учун ўз электоратини  белгилаб олган.

Масалан,  Ўзбекистон Леберал-Демократик Партиясига қарасак тадбиркорлар ва ишбилармонларни ўз атрофига жипслаштирган.

Ўзбекистон Миллий Тикланиш Партияси электорати зиёлилардан иборат.

Халқ Демократик Партияси  ижтимоий ҳимояга мухтож кишиларни, яъни ўқитувчиларни, пенсионерларни, ногиронларни қамраб олган.

Адолат Социал Демократик Партиясининг электорати эса, тарғиботчи гуруҳлардан иборат.

Уларнинг электорати ҳеч қанча эмас.

Қолган фуқаролар сиёсатдан четда қолиб, давлат бошқарувидаги иштироки таъминланмаяпти.  Фақат сайловлар давридагина қоғозлардаги дастурлар билан халқнинг олдига чиқиб, амалга ошмайдиган ваъдаларни бериб, кейинчалик иш олиб борилмаса, бундай партиялар халқнинг назаридан қолиши ва давлат бошқарувида иштирокини таъминлай олмаслиги турган гап.

Республика миқёсида бугунги кунда 5 минг 100 та нодавлат нотижорат ташкилотлари иш олиб бораяпти.  Лекин уларнинг фаолиятлари эътибордан четда қолаяпти.

Давлатни демократлаштиришда халкнинг сиёсий саводхонлигини ошириш орқали иштирокини таъминлаш мумкин.

Лекин, сиёсий партия вакилларининг ўзлари  кўп ҳолларда сиёсий жараёнларга баҳо бера олмайдилар. Мавжуд муаммоларни, халқнинг дардини, жамиятга тўсиқ бўлаётган иллатларни очик-ошкора айта олмайдилар.

Қонунлар бузилаётгани, уни биринчи навбатда Олий Мажлисда бузаётганликларини  эркин билдириш жиноят ҳисобланади.

Давлатга қарши фикр билдиргани учун жавоб беришига тўғри келади. Шунинг учун ҳам партиялар қўғирчоққа айланиб, берилган рўйхат бўйича депутатларнинг номзодларини рўйхатга олади, сайловчи сайласа-сайламаса депутат бўлади.

Партиялар шунинг учун ҳам фуқароларни ўз ортларидан эргашира олмайдилар. Мана шу ҳолат   партияларни  обрўсизлантириб бўлди.

Насиба МАЪМУР қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

 Фарғона вилоят бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares