Хабарингиз бор, шу йилнинг 8 июль куни Шаҳрисабзда истиқомат қилувчи Норой момо Чориева маҳаллий орган ходимлари томонидан ҳақсизликка учраган турмуш ўртоғи Ҳасан ота Чориевнинг ҳимояси учун Президент биноси олдида болалари билан норозилик пикети ўтказиши ҳақида маълум қилган эди.
Норой момонинг бу борада ёзган билдиргиси почта хизмати орқали 15-16 июль кунлари ўз манзилларига – маҳаллий ҳукумат идоралари мутасаддиларининг қўлларига бориб етганлиги ҳақида хабарномалар мавжуд.
Демакки, Норой момо фарзандлари билан ёсдиқдошига қўлланилаётган адолатсизликларга қарши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқларидан бемалол фойдаланса – норозилик пикетига чиқса бўлади.
Қонун талаби бугун Норой момога куч берган.
Бугун онахон фарзандларини ўз оталари ҳимояси учун Тошкент сафарига кузатмоқда.
25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси тунги соат 3.00 да Шаҳрисабзлик Чориевлар хонадони вакиллари Тошкент сари йўлга чиқишни режа қилишган.
Насиб этса, 26 июль эрталаб соат маҳаллий вақт билан соат 10.00 да Чориевлар оиласи вакиллари белгиланган жойда – президент аппарати биноси олдида ўз норозиликларини намойиш қиладилар.
Биз Ўзбекистондаги барча элчихона ва ваколатхона расмимйларини, инсон ҳуқуқлари фаолларини, жамики адолатпарвар, ҳаққа ташна инсонларни Чориевлар оиласи вакиллари тақдира бефарқ бўлмасликка, 26 июль куни соат 10.00 да президент аппарати биноси олдида бўлиб ўтадиган норозилик пикетида кузатувчи сифатида иштирок этишликка чақирамиз.
Ҳурматли дўстлар, қадирли биродарлар, ватандошлар!
Чориевлар оиласи вакиллари сизнинг қулловингизга, сизнинг далдангизга, сизнинг ҳамдардлигингизга муҳтож.
Аминмизки, сиз юртдошларингиз тақдирига бефарқ қарамайсиз, четдан туриб томоша қилувчи бефарқ томошабинга айланиб қолмайсиз.
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот хизмати