Ш И К О Я Т

ShikoyatКАШКАДАРЁ ВИЛОЯТ ХОКИМЛИГИ

ХУЗУРИДАГИ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

ИШЛАРИ БУЙИЧА КОМИССИЯ РАИСИГА

Карши шахар, «Чакар» МФЙ, Хумдон кучаси

20-уйда яшовчи Н.Хамраева ва Тошкент-71,

Шайхонтохур тум, Катта-бог кучаси, 31-уйда

яшовчи, Инсон хукуклари «Альянс» ташкилоти

хукук химоячиси Ш.Рустамовдан.

 Ш И К О Я Т

Карши шахар хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари буйича Комиссиянинг 19.06.13й. кунги Карорига асосан углим Ахмедов Маъруф МЖТК нинг 135 ва 176 моддалари буйича адолатсиз жаримага тортилган.

Менинг 4 нафар фарзандларим бор.

МЖТК нинг вазифалари фукароларнинг хукук ва эркинликларини химоя килиш, уларнинг фаровон турмушини, ижтимоий адолатни ва конунийликни таъминлашдан иборатдир.

Узингизга маълум, кундан-кунга жамиятимизда адолатсизлик, порахурлик ва ишсизлик авж олиб бораяпти. Бунинг натижасида мен хам хозирги кунда ишсизман.  Айни вактда углим хам узига яраша молиявий кумакка мухтож. Мен унинг хожатини кондира олмаяпман.

Суд ва Комиссиялар вояга етмаганларни жаримага тортишни, уларнинг ота-оналарини фарзандларига етарли тарбия бермаганликда айблашни яхши биласиз. Лекин бу холатга асосий сабаб жамиятимиздаги носог мухит эканлигини тан олишни истамайсиз. Кани узингиз хам фарзандларингизни 3-4 ой мобайнида пулсиз колдириб курингчи, ана шунда сиз хам фарзандларингизни нималарга кодир эканлигини уз кузингиз билан курасиз.

 Агар сизларнинг максадларингиз вояга етмаганлар орасида конунбузарликни олдини олиш булса, аввало жамиятимизни согломлаштиринг, ижтимоий адолатни урнатинг, конунчиликни тугри йулга куйинг, порахурликка карши курашинг, ана шунда уз максадингизга эришасиз.

   Конституциянинг 14-моддасида: «Давлат уз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кузлаб, ижтимоий адолат ва конунийлик принциплари асосида амалга оширади»-дейилган, 19-моддасида: «Уз.Р. фукароси ва давлат бир-бирига нисбатан булган хукуклари ва бурчлари билан узаро богликдирлар»- дейилган.

    Давлатимизда Конституция ва конунларнинг ишламаётганлиги натижасида ижтимоий адолат умуман йук булиб кетган. Бунинг натижасида вояга етмаганлар орасида конунбузарлик ва тартиббузарликлар кун сайин купайиб боряпти. Бу жараённи ночор ота-оналар тухтатиш имкониятига эга эмас, Бу жараённи факат давлат тугри сиёсат йули билан тухтата олиши мумкин. Бу жараённи вояга етмаганларни ва уларнинг ночор ота-оналарини жаримага тортиш йули билан тухтатиб булмайди.  Бунинг устига вояга етмаганни маъмурий ишини унинг ота-онасининг иштирокисиз курилишига кандай изох бера оласиз ?

    Юкоридагиларга асосан Карши шахар хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари буйича Комиссиянинг 19.06.13й. кунги углим М.Ахмедов ва бизга нисбатан кабул килган Карорини Конституция талабларига зид булгани учун бекор килишингизни сураймиз.

     ИЛОВА: 1. Карши шахар Комиссиясининг 19.06.13й. кунги Карори.

                               Хурмат билан:                                       = Н.Хамраева =

                               Хукук химоячиси:                                 = Ш.Рустамов =

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares