«Бирдамлик» лидерининг отаси олдига адвокатини қўйишмаяпти

17 июндан буён Хасан Чориев оиласи ва адвокати билан учрашишдан маҳрум, ҳуқуқсиҳ ҳолда қамоқда қолмоқда
17 июндан буён Хасан Чориев оиласи ва адвокати билан учрашишдан маҳрум, ҳуқуқсиҳ ҳолда қамоқда қолмоқда

Адвокат Мели Холмирзаев 10 июл куни Қашқадарё вилоят прокуратурасида мижози – Ҳасан Чориев билан учрашув олишга ҳаракат қилди бироқ уни рад қилишди.

Терговчи Рустам Новчаев бу юзадан, яна бир неча кун кутиши кераклигини айтди.

Айни пайтда у қўшимча қилиб, Холмирзаевнинг Чориев билан учрашуви фақат унинг иштирокида бўлишини билдирди, гарчи қонунга кўа адвоват ўз ҳимояси остидаги шахс билан «юзма-юз» кўришиши мумкин.

Учрашув беришмади…

Илгари, 8 июл куни, Чориевнинг яқинларига кўра ўша Новчаевнинг ўзи 71 ёшли қария билан унинг болалари ва хотини Нор Ҳасанова билан учрашишга қатъий рад жавобини берган эди.

Рад жавобининг сабаби қилиб, 17 июн куни жинсий тажовузда айбланиб ҳибсга олинган Ҳасан Чориев «ўта ҳавфли жиноят қилганлиги»ни кўрсатишган.

Айни пайтда адвокат Холмирзаев, буни шунчаки бахона дея ҳисоблайди, қандай қилиб, ҳатто жинсий тажовузда айбланган бўлсада, судгача қамоқда сақланишини тушуна олмайди.

Бироқ қарияни эҳтиёт чораси сифатида ҳеч қаёққа чиқмаслик тилхати эвазига қамоқда қолдириш чорасини бекор қилиш ҳақидаги илтимосномасига жавоб олгани йўқ.

Адвокатга ҳатто Чориев иши бўйича асосий ҳужжатларни – Қашқадарёлик аёл Матлуба Абдураҳмонованинг «жинсий тажовуз» қилингани ҳақидаги аризаси ва жиноий иш қўзғатилгани ҳақидаги қарорни кўрсатишмаган.Уларни Ҳасан Чориевни туҳматда айблашган пайтида жамоат ҳимоячиси бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамовга ҳам кўрсатишмаган.

Жамоат ҳимоячиси сифатидаги мақомини янгилаш юзасидан Рустамов муайян аризани Қашқадарё вилоят прокуратурасига жўнатган, бироқ жавоб олмаган.

«27 июн куни, мен вилоят прокуратурасида бўлганимда, менга заҳарханда билан бу жавобни олишим учун 15 кун кутишимни айтишди», – дейди Рустамов.

«Ишнинг қора экани равшан»

17 июн куни эрталаб Чориевни Шаҳрисабздаги уйидан иккита милиционер келиб – гўёки прокурор билан суҳбатга олиб кетишган.

Ўша куни кечқурун Чориев қизига қўнғироқ қилган ва уни жинсий тажовузда айблашаётгани, ва у Қаршидаги тергов ҳибсхонасида қолаётганини билдирган.

Қашқадарё вилоят прокуратураси ва милиция узоқ вақт Чориевнинг ҳибсга олингани фактини яшириб келишган ва ҳатто қариндошларнинг қидирув аризасини ҳам олишган.

Чориевнинг қариндошлари ҳуқуқ ҳимоячилари билан бирга ўз шахсий суриштирувини ўтказишган, фактларни таққослаб, сўнгги икки йил ичида инфаркт, инсульт ва урологик амалиётни кечирган кекса чол, ҳечам ёш қизни зўрлай олмаслигига амин бўлишган.

«Гап ҳатто Чориевнинг саломатлигида ҳам эмас, ҳибсга олиш ҳақидаги қарор, реал вазият билан сира ҳам боғланмайди», – дейди «Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова.

Унинг сўзларига кўра, 12 июн куни эрталаб 11да у прокуратурада бўлган, у гўёки қизникида бўлгани айтилган квартира эса, унинг эгалари ва қўшниларнинг айтишича анчадан бери бўш ётибди ва ҳеч ким яшамайди.

3 июл куни ҳуқуқ тартиботчиларнинг ноҳақликларига норозилик белгисчи сифатида Чориевнинг қариндошлари Қашқадарё вилоят прокуратураси биноси олдида акция ўткашмоқчи эди, бироқ махсус тайёрланган аёллар гуруҳи томонидан калтакланишди ва таланишди.

6 июл – дам олиш куни эса – етти нафар калтакланган пикетчиларни Қарши шаҳар жиноий ишлар бўйича судига олиб боришди, у ерда уларнинг ҳар бири Ўзбекистон даражасидаги катта миқдор 6 миллион сўм («қора бозор» курси бўйича 2220 доллар)дан жаримага тортилишди.

Тошкентнинг кўрсатмаси Қаршига ёқиб тушди

Ҳуқуқ ҳимоячиларида, Қашқадарёлик қария иши бўйича иш юзасидан буйруқ Тошкентдан келаётганига шубҳа йўқ.

«Йўқса маҳаллий ҳукумат вилоят прокуратураси олдида бу даражада мисли кўрилмаган миқёсда ур тўполон уюштирмаган бўлишарди», – дейди Рустамов.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, терговчи Новчаев, Чориев иши билан шуғуланиш ўрнига бекорга ярим ойга Тошкентга хизмат сафарига кетгани йўқ.

«У ерга бориб у тағин нима қилиш кераклигини маслаҳатлашган», – дея ҳисоблайди Рустамов.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қариянинг уйдирма айбловлар билан ҳибсга олишлари сабабига ҳам шубха қилишмайди

Уни қамоққа олишларидан икки кунча олдин халқаро ОАВда унинг ўғли – «Бирдамлик» лидери Баҳодир Чориев, Ўзбекистоннинг президенти бўлиш нияти борлигини билдирган эди. http://www.fergananews.com/article.php?id=7766

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares