Қаршида калтакланган Чориевнинг ҳимоячиларини судлашади

Елене Урлаеванинг Шаҳрисабзда қолиб даволанишига йўл беришмади ва судга беришди; фото: Бирдамлик
Елене Урлаеванинг Шаҳрисабзда қолиб даволанишига йўл беришмади ва судга беришди; фото: Бирдамлик

6 июл куни Қаршида руҳсат этилмаган митинг уюштиришда айбланаётган Елена Урлаева, Малоҳат Эшонқулова ва Ҳасан Чориев оиласи устидан суд бўлади.

Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери ва «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати вакили Малоҳат Эшонқулова маъмурий жавобгарлик кодексининг 201 моддаси биринчи қисми бўйича айбланишади.

Улардан ташқари 17 июнда жинсий тажовузда айбланиб ҳибсга олинган 71 ёшли Ҳасан Чориевга ҳам айблов илгари сурилмоқда.

Айни моддага кўра пикет иштирокчилари «йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш» тартибини бузганлик учун 60 дан 80 минимал иш ҳақи ёки 15 сутка

Калтаклашди, тунашди, тағин жаримага тортишмоқчи – буниси энди жуда ортиқча»
Елена Урлаева
қамоқ жазосига ҳукм этилишади.

Урлаева ва Эшонқулова, Чориевнинг қариндошлари билан вилоят прокуратураси биноси олдида Хасан Чориевни озод этиш талаби билан пикет уюштиришга уринган пайтларида калтакланганларидан сўнг 4-июлдан буён Шаҳрисабз шифохонасида қолишмоқда. Ҳукумат томонидан ёлланган бир гуруҳ аёллар, шунингдек уларни талашган ва кийимларини йиритишган.

Бироқ Қарши милицияси уларнинг охиригача даволанишига руҳсат бермади. 4 июл тушдан кейин уларни Қарши шаҳар милиция бўлимига олиб кетишди, у ерда ўғирланган нарсаларнинг бир қисмини қайтаришди.

«Менинг ноутбукимга зиён етмаган, бироқ Елена Урлаевага синдирилган фотоаппаратни беришди», – дейди Эшонқулова.

Шунингдек пул, тилла сирға каби қимматбаҳо нарсаларни, акция иштирокчиларига қайтиб беришмади.

Кейин пикетчиларни алдашди – Шаҳрисабзга олиб борамиз деб, аслида милиция конвойи остида Қарши шаҳар жиноий ишлар бўйича судига олиб боришди.

Аллақачон соат кечки 9 бўлишига қарамай, бу ерда тезкор суд тайёр турарди ва фақат адвокат олиш сўрови туфайли буни шанба кунига қолдиришди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қашқадарёдаги ҳукмрон тартибдан шокка тушишган.

«Калтаклашди, тунашди, тағин жаримага тортишмоқчи – буниси энди жуда ортиқча», – дейди Урлаева.

Урлаева буган эрталаб саҳар Тошкентга қайтишга муваффақ бўлди, бироқ қолган пикетчилар судга қадар милиция назорати остида қолишмоқда.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares