
2013 йилнинг 3 июль куни 71 ёшли оталари Ҳасан Чориевнинг паймол бўлган ҳуқуқларини тикланишини ва хибсдан озод этилишини талаб қилиб Қашқадарё вилоят прокуратураси биноси олдида ўз норозиликларини оқ шарфларда намойиш этиш истагида пикетга отланган 13 нафар Чориевлар оиласи вакиллари ва “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташклиоти етакчиси Елена Урлаева ва “Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги етакчиси, мазкур норозилик намойиши жараёнларини кузатиш ва ОАВларда ёритиш истагида Чориевларга ҳимроҳлик қилаётган мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловаларнинг аввалдан режа асосида ҳуқуқ идоралари томонидан ёлланган 20 га яқин нотаниш аёллар ва 7-8 нафар фуқаро кийимидаги эркаклар томонидан ўласи қилиб калтакланганликларидан хабарингиз бор.
Қашқадарё вилоят прокуратураси пикет иштирокчиларини калтаклатиш орқали бўлажак намойишнинг олдини олиб қолишга муваффақ бўлганлиги ҳам ҳақиқат.
Гап шундаки, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пикет иштирокчиларига шунчаки ёлланма аёллар кўмагида тан жароҳати етказиш билан қаноат ҳосил қилиш билан чекланишгани йўқ.
Айни дамда ҳам пикет иштирокчиларига нисбатан таъқиб ва таҳдидлар ҳамон давом этмоқда.
Гап шундаки, ҳуқуқ идоралари томонидан аёвсиз калтакланган Чориевлар оиласи вакиллари ва Елина Урлаева, Малоҳат Эшонқуловалар ўша куннинг ўзидаёқ босқинчиларга қарши жиноят иши қўзғатиш ва суд тиббиёт экспертизасидан ўтказишларини сўраб Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи С. Турдиев номига ариза ёздилар.
Жабрдийдаларнинг талабларига асосан калтакланиш орқали тан жароҳати олган ва соғлиғига жиддий путур етказилган намойиш иштирокчиларининг талабларига биноан маҳаллий ҳуқуқ идораси раҳбарлари истар-истамай уларни суд тиббиёт экспертизасидан ўтказишларига изин берди.
Калтакланганлар Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносига чақиртирилган шифокорлар томонидан суд тиббиёт экспертизасидан ўтказилди.
Кўп афсуски, жароҳат олган норозилик намойиши иштирокчилари шунчаки хўжакўрсингагина суд тиббиёт экспертизасидан ўтказилдилар ва шунчаки расмиятчилик учун номигагина ўтказилган экспертиза хулосалари “енгил тан жароҳати олган” деган “ташҳез” асосида сохталаштирилиб берилди.
Суд тиббиёт эскпертларининг хулосаларига кўра, намойиш иштирокчиларининг ҳаётларига хавф солувчи оғир тан жароҳати етказилмаган.
Бироқ, номигагина ўтказилган суд тиббиёт эспертизасининг сохталаштирилган хулосасига кўра “ёнгил тан жароҳати” олганлиги иддао қилинаётган Елена Урлаева, Малоҳат Эшонқулова ва Зулфия Чориевларни 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси соғликлари безовта қилиб, маззалари қочиб қолди.
Натижада Чориевлар хонадони вакиллари уй телефонларидан “03” га – тез ёрдамга қўнғироқ қилишга мажбур бўлишди.
Тунги соат 1.00 лар атрофида Чориевлар хонадонининг бир эмас, икки бор қайта қайта қилган қўнғироғига “03” тез ёрдам хизмати жавоб бермади. Гўшак кўтарилмади.
Ниҳоят 4 июль куни тонги соат 4.00 лардан ўтганда “03” га қилинган такрорий қўнғироқ ўз натижасини берди. Чақирувга кўра, Чориевлар хонадонига “тез тиббий ёрдам” машинаси ташриф буюрди.
Ва соғликлари сўроқ остида қолаётган Е. Урлаева, М. Эшонқулова ва Зулфия Чориевалар “Тез ёрдам” машинасида Шаҳрисабз шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига келтирилди.
– Бу ерда шифокорлар бизни турли кўриклардан ўтказишди. Муложалар қилишди. Даволанишимиз учун 8-палатага жойлаштиришди, – дейди ҳуқуқ фаоли Е. Урлаева.
Бироқ, 4 июль куни кундузи соат 14.00 ларда Шаҳрисабздаги Носир Бердиев маҳалла оқсоқоли Суяров ва участка нозири (ўзини таништирмаган) калтакланиш орқали соғликларига жиддий зиён етган жабрдийдалар даволанаётган Шаҳрисабз шаҳридаги Шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига ташриф буюришди.
Маҳалла оқсоқоли ва участка нозирининг “зиёрати” туфайли жароҳат олган беморлар Эшонқулова, Урлаева ва З. Чориеваалар бетоблигига, муолажага муҳтожлигига қарамасдан, мажбурий тарзда шифохонадан чиқартириб юборилди.
Ва мустақил журналист Эшонқулова ва намойиш иштирокчилари Урлаева, З. Чориевалар участка нозири, маҳалла оқсоқоли кузатувида шифохонадан олиб чиқиб кетилди.
Участка нозирининг “ташаббуси” билан мажбурий тарзда шифохонадан чиқартириб юборилган беморлар милиция формасидаги ўзини Илҳом деб таништирган ички ишлар формасидаги ходим ихтиёрига топширилди.
Бир сўз билан айтганда, иккита дамас русмли машинага “ортилган” 15 нафар жабдийдалар ички ишлар ходимларининг кузатувида 4 июль куни соат 15.00 ларда Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармасининг терговчиси У. Умировнинг ҳузурига келтирилдилар.
Тунги соат 21.00 га қадар Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармасида номаълум сабабларга кўра ушлаб турилган Чориевлар оиласи вакиллари, Е. Урлаева ва М. Эшорнқуловалар кутилмаганда Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди биносига келтирилди.
Судда раислик этувчи судья Мустафоев Е. Урлаева, М. Эшонқулова, Зулайҳо ва Зулфия Чориева, Бекзод Чориев, Шоҳиста Маллаева, Фарида Расуловаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жабогарлик тўғрисидаги кодексининг 201 – моддаси 1- қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилганлигини маълум қилди.
Айблов мазмунига кўра МЖтКодекснинг 201 моддаси 1-қисми билан ўзларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилганлигидан суд мажлисида хабар топган калтакланган жабрдийдалар шок ҳолатига тушишди.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот хизмати



