ЎЗБЕКИСТОН: ҚАШҚАДАРЁДА “ЎҒИРЛАШ” НАВБАТИ НОДИР АХАТОВГА ЕТГАН

 

ДИҚҚАТ: ЭЪЛОН! ҚАРШИЛИК ҲУҚУҚ ФАОЛИ НОДИР АХАТОВ ҚИДИРИЛМОҚДА!

 

Ўзбекистон  Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Ахатов бедарак кетди.

 

Куни кеча АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тадбирида иштирок этган Нодир Ахатов бугун  уйига қайтмади.

 

Гап шундаки, АҚШ Мустақиллик куни тантанасида иштирок этган Нодир Ахатов сафдоши Гулшан Қораева билан Тошкентга икки мақсадни кўзлаб ташриф буюрганди.

 

Биринчиси, Мустақиллик кунларида АҚШлик фуқароларнинг шошдилига шерик бўлиш истаги бўлса, иккинчиси маҳаллий қонун идоралари ходимлари томонидан ноҳақ айблов билан ҳамон ҳибсда қолаётган “Эзгулик” Инсон Ҳуқларини Ҳимоя қилиш ташкилоти фаоли, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати аъзоси 71 ёшли Ҳасан ота Чориевнинг зудлик озод этилишида элчи жанобларидан ва улар орқали АҚШ ҳукуматидан амалий кўмак сўраб маҳаллий ҳуқуқ фаоллари номидан ёзилган илтимосномани топшириш режаси Нодир Ахатовни пойтахтга бошлаб келган эди.

 

Тантаналар давомида Ҳасан ота Чориевнинг ҳимоясида ёрдам сўраб  ёзилган ва ҳуқуқ фаоллари томонидан имзоланган илтимоснома ишончли қўлларга топширилди.

 

Бугун, 2 июль куни эрталаб  маҳаллий вақт билан соат 9.00 ларда Бек Барака бозори биқинидаги Қаршига қатнайдиган автоуловлар бекатидан манзиллари томон йўловчи таксига ўтирган ҳуқуқ фаоллари Гулшан Қораева ва Нодир Аҳатовлар, охирги маълумотларга қараганда, 16.30 ларда туғилиб ўсган шаҳрига “беталофат”  етишга муваффақ бўлганлар.

 

Бироқ биргина Нодир Аҳатов Қарши шаҳридан уйигача бўлган 10 км.лик масофани босиб ўта олмаган.

 

Ҳуқуқ фаолининг рафиқасини Гулшан Қораевага сим қоқиб, қилган  хабарига кўра, “турмуш  ўртоғи соат 19.30 ҳам бўлибдики, уйига кириб келмаган”.

 

ЎИҲЖ Қарши шаҳар бўлими раҳбари Нодир Аҳатов қай бир сабабга кўра 10 км.лик йўлни 3 соат давомида босиб ўта олмади, нега шу чоққача ўз уйига ета олмади  экан?

 

Айни дамда Н. Ахатовнинг мобил (рақами + 99893 4205748)  телефони ҳам ўчирилган.

 

Тахминимизча, ҳуқуқ фаоли Нодир Ахатов ўз фаолиятининг кечаги “қирраси” учун, Ҳасан ота Чориевнинг ҳимояси йўлидаги уриниши, ташкилотчилиги учун “тавон” тўлашга мажбур этиш илинжида маҳаллий куч ишлатар тизимлари томонидан “ўғирлаб” кетилган.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares