Ўзбекистон вилоятларидан янги хабарлар: Ҳотин-қизлар қўмитаси аралашмаса ўқувчининг ҳуқуқи оёқ ости бўлаверадими?

Хотин-қизлар қўмитаси аралашмаса ўқувчининг ҳуқуқи оёқ ости бўлаверадими?

Куни кеча тарқатган хабаримиздаги 12 йиллик мажбурий таълимни ўзи хоҳлаган коллежга давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум этилаётган  Хадича Турсунова ҳуқуқини ҳимояланишини сўраб Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раисига шикоят ариза билан мурожаат қилади.

Унга кўра, унга ҳуқуқий кўмак берилиб, 29 июнь куни Хадича Турсунованинг ҳужжатлари мактаб директори Фахриддин Болиев томонидан мажбурий тартибда топширилиб юборилган Навоий педагогика коллежидан олиниб, Навоий техника иқтисодиёт коллежига топширилди.

Аммо қолган 12 нафар ўсмирнинг тақдири номаълум.

Ажабланарлиси, фақат Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳуқуқий ҳимояланган ўсмирлар ҳуқуқи ҳимояланиб, қолганлари талаб қилмаганлиги учун эътиборсиз қолдирилиши керакмикан?Қачон коллеж ва мактаб  директорлари ташқи турткисиз ўсмирлар тақдирига эътиборли бўлишади?

Гуландом ТОЖИЕВА

«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Навоий вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares