АҚШнинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ ЖАНОБ ЖОРЖ КРОЛга

 

Сизга шуни маълум қиламизки, 2013 йилнинг 17 июнь куни  “Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг, ҳамда “Бирдамлик” Халқ Демократик мухолиф Ҳаракатлари аъзоси, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи 71 ёшли отахон Ҳасан Чориев маҳаллий қонун идоралари томонидан ноқонуний тарзда туҳмат уюштириш йўли билан хибсга олинган.

Ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Ҳасан Чориевга қўйилган айблов ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслиги аниқланди.

Мониторинг ҳуқуқпарварлар Қашқадарёлик Гулшан Қораева, Нодир Ахатов, Шуҳрат Рустамов,  журналистлар Виктор Кримзалов ва Малоҳат Эшонқуловалар шу йилнинг 27 июн куни  олиб боришган.

Биз юқоридагиларни инобатга олиб сиздан ва сиз орқали АҚШ ҳукуматидан бегуноҳ Ҳасан Чориевни қамоқдан озод этилишида амалий кўмак беришингизни илтимос қиламиз.

Деб ҳуқуқ ҳимоячилари:    2013 йил, 1 июль

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares