Шу бугун, 2013 йилнинг 21 июнь куни “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати раҳбарининг отаси 71 ёшли Ҳасан Чориевни номусга тегиш жинояти билан бадном этиб, қамоққа олишдан манфаатдор эканлиги маълум бўлди.
Гап шундаки, Ҳасан Чориевнинг мустақил ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов ва Чориевлар хонадони вакиллари 18 июнь куни эрталаб Ҳасан отанинг дарагина топиш мақсадида айнан Қашқадарё вилоят прокуратурасининг фуқаролар ва юридик шахсларни қабул қитлиш бўлими ходими, подполковник ДИЛФУЗА ҚУЧҚОРОВАГА учрашишган эди.
Аввалига Ҳасан Чориев исм-шарифини эшитган Дулфуза Қўчқорова қабулдагиларга “Соат 16.00 ларда келинглар, вилоят прокурори Турдибоевнинг қабулига кириб Ҳасан Чориев хусусида маълумот олиб чиқаман” деб жавоб қилганди.
Ҳасан Чориевнинг ҳимоячиси Ш. Рустамов ва Чориевлар хонадони вакиллари Вилоят прокуратураси фуқароларни қабул қилиш бўлими ходими Дилфуза Қўчқорова айтганидек, 18 июнь куни Чориевнинг дарагини топиш мақсадида соат то 16.00 га қадар вилоят прокуратураси қабул бўлими олдида сарғайиб ўтиришди. Бироқ натижа бўлмади.
Қашқадарё вилоят прокурори Худойқул Турдибоевнинг қабулига чиқиб, 2 соат йўқ бўлиб кетган Д. Қўчқорова ниҳоят ўз “қароргоҳи”га қайтди-да, ҳимоячи Ш. Рустамовга “Ҳасан Чориев ҳақида вилоят прокуроримиз Худойқул Тўраевичда ҳам маълумот йўқ экан. Кечки соат 18.00 ларда келсанглар, албатта бирорта хабар топиб қўйишга ҳаракат қиламан” деган жавобни қилди.
Кечки соат 18.00 дан ўтганда яна вилоят прокурори Турдибоевнинг қабулига кириб, соатлаб йўқ бўлиб кетган қабул бўлими ходими Д. Қўчқорова таманнолик билан чиқди-да, Шуҳрат Рустамов ва Чориевллар оила аъзоларига “Ҳозиргина каттанинг олдидан тушдим. Прокуроримизнинг таъкидларича, бизда Ҳасан Чориев деган одам йўқ, келтирилмаган. Вилоят прокуратурасида бундай одамга нисбатан жиноят иши ҳам очилмаган, вақтинча хибсга ҳам олинмаган. Яхшиси сизлар ҳасан Чориевни Шарисабз ИИБсидан қидиринглар. Топилмаса қидирув эълон қилинглар” дея жавоб қилган эди.
Шундай жавоб бўлишига қарамасдан, Ҳимоячи Шуҳрат Рустамов вилоят прокурори Турдибоев номига “Шаҳрисабзда истиқомат қилувчи Ҳасан Чориев 17 июнь куни вилоят прокуратурасига суҳбатга чақирилганча, уйига қайтмади. Фуқаро Ҳ. Чориевнинг тақдири ҳақида менга ва оила аъзоларига маълумот беришингизни сўрайман” деган мазмунда ёзма равишда ариза ёзиб, рўйхатдан ўтказиб ва ҳатто ёзма талабномасининг иккинчи нусхасига прокуратура қабулхонаси ходими Дилфуза Қўчқорованинг имзосини ҳам чектириб олганди…
Энг қизиғи, Ҳасан ота бедарак кетган кундан 4 кун ўтиб, яаъни бугун 21 июнь куни Ҳасан Чориев Қашқадарё шаҳридаги СИ-5 деб аталувчи вақтинча сақлаш хибсхонасида эканлиги, 17 июнь куни Ҳасан Чориевнинг устидан вилоят прокуратураси Ўзбекистон жиноят Кодексининг 118- модаси (номусга тажоввуз қилиш) билан жиноят иши очилганлиги, тергов ҳаракталарини вилоят прокуратураси терговчиси Рустам Новчаев олиб борганлигини, айни дамда тергов ҳаракатлари якунига етиб, иш матреаллари судга оширилиш арафасида эканлиги тўғрисида Чориевлар хонадонига ногоҳон телефон орқали хабар келиб тушди.
Ҳасан Чориевнинг дараги чиққанидан хурсанд бўлган ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов ва оила аъзолари вилоят прокуратураси терговчиси Рустам Новчаевнинг қабулига кириш ва отахоннинг жиноят ишига оид ҳужжатлардан, даъво аризасидан нусха олиш ва ҳасан Чориев билан учрашув қилишга рухсат олиш мақсадида 21 июнь куни соат 12.00 ларда Қашқадарё вилоят прокуратурасига кириб келишди.
Бироқ фуқароларни қабул қилиш бўлими бошлиғи Аброр (фамилиясини айтишни лозим топишмади) ака “терговчи Рустам Новчаев шу бугун эрталаб каттанинг (вилоят прокурори Турдибоев Худойқул Тўраевичнинг топшириғи билан жуда узоққа (аниқ манзил ҳам кўрсатилмади) хизмат сафарига сафарбар этилди. Кетиш олдидан сизларнинг йўқлаб келишингизни билган терговчи Рустам Новчаев менга “Бугун олдимга Ҳасан Чориевнинг ҳимоячиси ва оила аъзолари келиши керак эди. Мабодо келиб қолса, уларга тайинланг. Мен каттамизнинг топшириғи билан узоқда, сафардаман. Чориев ҳасан отанинг ҳимоячиси ё яқинлари билан учрашиш имкониятига эга эмасман. Улар мени кутиб, сарсон бўлиб қолишмасин, уйларига қайтиб кетаверишсин. 15 кун ичида мендан хабар олишсин, сафардан қайтгач, Чориевнинг ҳимоячиси ва оила аъзолари билан кўриша олишим мумкин” деганмиш.
Аслида 17 куни вилоят прокурорининг ташаббуси билан асоссиз равишда устидан жиноят иши очилиб, қамоққа олинган Ҳасан Чориевнинг қаерда эканлиги нима учун 4 кун давомида ўз ҳуқуқ ҳимоячисидан, оила аъзоларидан сир тутилди? Бу Ўзбекистондаги қай бир қонунанинг қай бир моддасига тўғри келади.
Ҳасан Чориевга очилган жиноят иши юзасидан вилоят прокуратураси терговчиси Рустам Новчаев 17 июнь кунидан буён тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бир пайтда нима сабабдан вилоят прокурори Х. Т. Турдибоевнинг бошчилигида Қашқадарё вилоят прокутаруасини қабулхонасининг бошлиғи Аброр (фамилияси ноаниқ) ва фуқароларни қабул қилиш бўлими ходими Дилфуза Қўчқорова Ҳ. Чориевнинг ҳимоячисининг юзига кўзларини лўқ қилиб, 18,19,20- июнь кунлари “Бизда ҳасан Чориев деган одам ҳақида ҳеч бир маълумот йўқ. Истасанглар қидирувга беришларинг мумкин, дейишди?! Нима учун Ҳасан Чориевнинг ҳуқуқлари поймол қилинди. Нима учун 71 ёшли отахон Вилоят прокуратураси қароқчиларининг каттаси Худойқул Тўраевич Турдибоевнинг кўрсатмаси билан “ўғирлаб” кетилди ва хибсхонада 5 кун давомида яшринча ушлаб турилди? Нима учун Ҳасан Чориевнинг ҳимоячисига отахонни ҳимоя қилиш имконияти яратиб берилмади, аксинча, атай Ш. Рустамов Ҳ. Чориевни ҳимоя қилиш имкониятидан вилоят прокурори Турдибоевнинг ўз вазифасини суъистеъмол қилиши натижасида маҳрум этилди?
Чориевлар хонадони ва ҳимоячиси 5 кун деганда Ҳасан Чориевнинг қаерда эканлиги ҳақида хабар топганида нима учун терговчи Рустам Новчаев вилоят прокурорининг топшириғига асосан айнан бугун узоққа, хизмат сафарига сафарбар этилди? Терговни энди ким давом эттиради ?
Терговчининг қочириб юборишларига сабаб, аслида амалда – 4-5 кун ичида тергов ҳаракатлари тугатилиб, иш материаллари аллақачон судга ошириб юборилганлигида эмасмикин?
Қашқадарё вилоят прокурори Турдибоевнинг бу каби ноқонуний, қаллоб ўйинларидан кейин, очиғи биз Ҳасан Чориевнинг тақдиридан ниҳоятда ташвишланиб қолдик.
Айни дамда биз вилоят прокуратурасидан ҳасан Чориев тақдирига оид бирор бир маълумот олиш умидидан аллақачон махрум булганмиз, ишончимиз сўниб бўлган.
Фақат Қашқадарё вилоят прокурори Худойқул Тўраевич ТУРДИБОЕВга айтадиган саволларимиз бор холос:
Хўш, бизга, кенг омммага бир ҳақиқатни айтингчи: мухолифат етакчисининг отаси Ҳасан Чориевни “ўғирлаш”, унга нисбатан номисга тегиш жинояти бўйича айблов эълон қилиниши, отахонни ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум эхтиб, гумондорни оила аъзолари, яқинларидан 5 кун давомида хибсхонангизда яшириб, ундан олинган кўрсатмалар Сига қай бир катта томонидан берилган? Каримовданми?
Қиссадан ҳисса шуки, сиз мамлакат каттасининг пинжига кириш мақсадида Ҳасан Чориевни бадном қилиш, айбсиз айбдор қилиб, қамоққа тиқишдан манфаатдорсиз.
Акс ҳолда мамлакат қонунларини бу қадар оёқ ости этишга, бир фуқорони ўғирлаб, хибсхонангизда 5 кунлаб яшириб ўтиришга, кекса бир отахонни оғир жиноятда айблаш йўлида уни ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаган бўлардингиз.
Биласизми, Қашқадарёнинг қароқчилари қайда?
Огоҳ бўлинг: Қашқадарёнинг ўғри каззоблари, қароқчилари, қонунбузарлари вилоят прокуратурасида ин қурган. Устоз ва йўлбошчилари Худойқул Тўраевич Турдибоев атрофига жипслашиб, халқнинг қонини ичиб ётибди.
Прокурор жаноблари муҳтарам Турдибоев!
Биламиз, ҳозир оёғингиз узангида. Қашқадарёнинг қонуни ҳам, қароқчиси ҳам, қўйингчи, Худоси ҳам ҳозирги кунда ёлғиз ўзингиз. Сиз Ўзбекистон режимбошиси Каримовнинг кўрсатмаси билан Ҳасан Чориевни нафақат номусга тегиш жиноятида жувонмарг этишингиз, истасангиз, Чориевлар сулоласига бир тундаёқ қирғин келтиришингиз мумкин! Бунга аминмиз ва бундай қабихликка қодир эканлигингизга аминмиз! Чунки сиз бировни бадном қилиш, қамоқда чиритиш каби буюртма ишларнинг саноқсизига ижрочилик қилганлардансиз….
Аммо шуни унитмангки, сиз Ҳасан ота Чориевга қай бир оғир айбловни ёпиштирманг, аслида амалда ҳақиқат мутлақо бошқача эканлигини, яъни, амалда, ҳақиқатда Ҳасан Чориев деган қария Каримсовнинг жирканч бошқаруқвининг, маккарона сиёсатининг, сизнинг гумроҳлигингиз, ноинсофлигингиз қурбонига айланганлигини ҳамма – бутун дунё ҳамжамияти жуда яхши билишади. Билишмаса, бу ҳақиқатни дунёга биз журналистлар овоза қиламиз.
Нодира БЕГМАТОВА
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



