Қашқадарё вилоятининг Нишон ва Қамаши тумани чўл ҳудудларида
деҳқончилик билан шуғулланаётган фермерларда полиз маҳсулотлари ҳосили
бу йил мўл бўлаётир.
Машаққатли меҳнати эвазига етиштирган маҳсулотини
кўтара савдода тадбиркорларга донасини 500 сўмдан ўтказаётган деҳқон
фермер хўжалиги раиси Ҳайитов Рустамнинг даласидан маҳсулот харид
қилаётган 19 июнь куни Қарши шаҳар улгуржи савдо бўлими ходимлари
О.Ражабов ва К. Саноевлар юк машинасида маҳсулотни юклаётган пайтда
барча қонуний ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай, ДАН ходимлари
томонидан эгат бошидан ушлаб олиб кетилиб, «Машина махсус тураргоҳда
сақланиши керак техник носозлиги таъминлансагина жарима тўлаб олиб
чиқилади» деган баҳона билан ортилган юк бўшатилиб олиб кетилди.
«Коса тагида ним коса» деган нақлга кўра асл мақсадни маҳкамага
боргач англадик. Сабаби, «Бирдамлик» ХДҲ ининг Ўзбекистон Респуьликаси
бўйича етакчи раҳбари М.Эшонқулова вилоятга намойиш уюштириш мақсадида
ташриф буюрган эмиш…
Шу баҳонаю сабаб ила 3 кун ушлаб турилган юк
машинаси 79.500 сўм жарима ва уч кунлик тураргоҳ хизмати ҳақи 15 минг
сўм тўланиб олиб чиқилди. О. Ражабов эса етарлича сўроқ қилиниб,
Навоий вилоятида яшовчи отаси Норқул Ражабовнинг қўлига атай
чақиртирилиб, топшириб юборилди.
Али ОМОН
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



