Узоқдаги қариндошдан…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Андижон вилояти
сессиясида таькидлашича 2016 йили  Тошкентдан Фарғона водийсига
йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Буни амалга оширмаса ҳам
бўлмайди. Сабаби водийда 10 миллионга ортиқ аҳоли яшайди.

Тожикистон Республикаси билан алоқалар яхши бўлмагани оқибатида бугун водийни
фақат давон йўллари боғлаб турибди холос. Табиий офат юз бергудек
бўлса пойтахт билан водий ўртасида умуман алоқалар узилади. Қиш
фаслида ҳар йили қалин қор ёғиши натижасида йўллар беркилиб, қанча
аҳоли сарсон бўлади. Қўшни Тожикистон, Қирғизистон билан алоқалар яхши
бўлганда эди, бундай ортиқча сарф-харажатнинг ўзи йўқ эди.

Бугун дунёда чегаралар йўқотилиб, қўшни давлатлар бир-бирига
ишонч билдириб, алоқаларини мустахкамлаётган бир вақтда дини битта
халқларнинг парокандаликка учрагани, миллатчилик иллатига берилгани
фақат аҳолининг қийинчиликларга дуч келишига сабаб бўляпти.

Бундан давлатдан кўра  фуқаролар кўпроқ азият чекяптилар. Ҳар қадамда “пост”,

“чегара” қуриб олган давлатнинг ишонган қўриқчилари эса бор, йўқ

қонунларни рўкач қилиб одамлардан тамагирлик йўли билан пул олиш билан
оворалар.

Насиба Маьмур

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares