Бемор кўпми ёки дори-дармон…

Ўтган йили Ўзбекистонда 1.239 миллиард АҚШ  доллори миқдорида
дори-дармонлар сотилган.    Бу ўтган 2011 йилга нисбатан 35,1 фоизга
ошганини кўрсатади. 2012 йилда дори-дармон  воситаларини сотиш бўйича
МДХ мамлакатлари орасида  Ўзбекистон биринчи, Қозоғистон эса иккинчи,
Молдавия учинчи ўринни банд қилганлар.

Бу нимадан далолат. Ахир, 1998 йилдан кабул килинган  Давлат
дастури асосида тиббий хизмат кўрсатиш сохаси тубдан янгиланди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилишда оналик ва болаликни мухофаза
қилиш устивор йўналиш ҳисобланиб, Давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Республика Президентининг «Она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш,
соғлом авлодни шакиллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги қарори хам ана шу ислохотларнинг мантикий давомини
таьминловчи, мухим хужжат сифатида эьтироф этилди. Қабул қилинган карор замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жихозланган,
юқори салохиятли кадрлар билан таьминланган, ахолига  малакали хизмат
кўрсата оладиган тиббиёт тизимини янада такомиллаштириш ва
ривожлантириш, қолаверса   сохани   жиддий янгилаши, бу эса касалларни
кескин камайтириб, соғлом одамлар кўпайишини таьминлаши зарур эди.
Дори-дармон қачон харид қилинади. Инсон касал бўлиб, ноилож қолганида
дори-дармон харид қилади. Бундан   шундай хулосага келиш мумкинки,
тиббиётда олиб борилаётган ислоҳотлар фақат қоғоздагина амалга
оширилгани кўрсатилиб, аслида аҳоли ўртасида касаллик кўпайган.

Кейинги йилда яна бир муаммо пайдо бўлди. Тиббий хизмат пуллик бўлгани
сари шифокорлар ҳам пулнинг қулига айланиб боряпти. Битта касалингиз
билан шифокорга учрашсангиз, у албатта, яна бошқа касалларингиз
борлигини айтиб ўзини қайсидир жойда очиб қўйган ташхис марказига
юборади. Аслида бундай   касаллик сизда йўқлигини билади. Аммо,
юборади. Чунки, у ерга борган бемор битта аппаратга тушиш учун камида
40 мингдан  100-200 минг сўмгача тўлайди. Бу сумма кўпайиб бораверади.
Жуда кўп касалхоналарда ишлаётган тиббий ходимлар шу усуллар билан
бемалол беморларни “овлаш” билан бандлар. Уйда даволаниши мумкин
бўлган беморни ҳам ўзининг хусусий касалхонаси ёки танишини ўзи
ишлайдиган хусусий касалхонаси бор  жойга бориб ётинг, мен бориб сизни
даволайман деган важлар билан касалхонага ётқизишади. Дори-дармон
сотадиган дорихона ҳам касалхонанинг ичида, қайсидир шифона
раҳбарининг ёки шифокорга қарашли. Фақат ўша ердан дори-дармон
олишингиз керак. Сизга керкми, йўқми дорини қулочдак қилиб ёзиб
беришади. Оласиз, чунки, шифокор сизга касалингиз ёмонлигини вахима
қилиб турса нима ҳам қилардингиз, оласиз. Ман шу сабаблар ҳам
юқоридаги рақамларни келтириб чиқаргандир. Бу бизнинг фикримиз,
Сизнинг фикрингизчи?

Насиба Маьмур

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares