Қаршидан хабар

Қарши шаҳрининг 10-кичик туманида яшовчи Маърифатхон Очилова қўшни мамлакат Душанбедан кўчиб келиб яшаётганига 2 йил бўлди.

У Ерқўрғон буюм бозорида савдо қилади. Айтишича, Қаршилик тадбиркорларнинг деярли барчаси маҳсулотларни Самарқанддаги Ургут бозоридан олиб келишади.

Йўл-йўлакай унинг Тожикистон паспорти эгаси эканлиги муаммо туғдириб, бу ҳозирги яшаш жойигача таъсир этиб тураркан.

Аслида у яшаётган кўп қаватли бинода шароит ҳаминқадар яъни ичимлик суви эрталаб ва кечқурун 2 соатдан берилади.

Иссиқ сув мутлақо йўқ, табиий газ эса деярли чой қайнатмайди.

Ерқўрғон кўтарасавдо бозорида ҳам ерда ўтириб маҳсулот ёйиб савдо қилинади.

Вилоят ҳолкими Туроб Жўраев фақатгина республикадан меҳмон келиш арафасидагина шарт-шароит яратилишида эътибор қаратиб қўяди, холос.Али Омон

«Бирдамлик» ХДҲнинг Қашқадарё вилояти фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares