Яна тест синовлари

25 май куни республика миқиёсида умумтаьлим мактабалрида «Хайр мактаб,
салом коллеж»  тантаналари бўлиб ўтди.  Энди навбат коллеж ва олий
ўқув юртларига келди. Бир ой давомида бу муассасаларда ҳам ўқув йили
тугалланади. Коллежларга ва олий ўқув юртларига ўқувчилар  ҳамда
талабалар қабул қилиш жараёнлари бошланади. Тест синовлари ҳамиша хақ,
одилона ўтказиладими деган савол ҳамиша кўндаланг бўлиб келган.

Лекин, Республика Прокуратураси тарқатган маьлумотларга қараганда Олий
ўқув юртларига қабул қилиш тест синовлари жараёнида адолат
мезонларининг бузилаётган холатлари аниқланмоқда.  Жумладан, фуқаро М.
Кабировнинг фарзанди Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига
кириш учун тест синовларидан ўтканида унинг натижалари 100 баллга
камайтирилиб ҳисобланган. Қайта ҳисоблаш натижаларига кўра, абитуриент
давлат  гранти асосида талабалар сафига қабул қилинган. Худди шунингдек, фуқаро Г.Абдуллаева Тошкент давлат академиясига давлат
гранди, И. Муртозаева эса Тошкент Давлат педагогика университетига
тўлов-контракт асосида  талабаликка қабул қилиниши таьминланган.

Ўтган  2012-2013 ўқув йилида Ўзбекистондаги барча олий таьлим
муассасаларига ўқишга кириш учун  432 мингдан зиёд абитуриент хужжат
топширган. Бу ўқишга  хужжат топширган абитуриентлар сони бўйича
мулақо рекорд қўрсаткич бўлиб, уларнинг 56 минг нафари талабага
айланган. Бу йил натижалар бунданда юқори бўлиши эҳтимоли бор. Инсофни
ўзларига берсин деймизда.

Акмал НУР

“Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares