Ўзбекистон: Интернет илмини ўрганиш жабҳасидаги инқилоб – сиёсий ва ижтимоий олам инқилобининг жадаллашувидан далолат…ми?

Аxборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар Давлат қўмитасининг
расмий сайти тарқатган хабарга таянадиган бўлсак, шу кеча кундузда
мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 10 милллон нафардан
ошиб кетган.

Кузатувлардан маълумки, Ўзбекистон қўшиб ёзишга уста.
Худди ана шу тарки одатдан келиб чиқадиган бўлсак, юқоридаги
рақамларга ишониш қийин, албатта.

Ҳукумат  томонидан тақдим этилаётган бошқа рақамларни билмадиму,
бироқ, 10 миллион деган сонларда у қадар лоф йўқ, назаримда.
Мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этишини инобатга
оладиган бўлсак, юқоридаги статистик маълумотга бовар қилмасдан
иложимиз йўқ.

Чунки юртимизда бирор бир мактаб боласи, мактаб, коллеж, лицей
ўқувчиси, талаба йўқки, интернет илмини билмаса. Жуда бўлмаганда,
болаларимиз – ёшларимизнинг мобиль телефонда кун узоқ “одно”да
ўтиришидан хабаримиз бор, биламиз.Ана, энди эътиборингизни яна бир муҳим рақамларга қаратмоқчимиз:

статистик маълумотлар Ўзбекистон аҳоли сони 30 миллонга етганини
кўрсатмоқда.

Айрим манбалар эса 30 миллон аҳолининг 8 миллон нафари тирикчилик
илинжида турли ҳорижий мамлакталарга иш ахтариб кетганлигини иддао
қилишади.

Майли, ана олинг, иқтисоднинг “ўтириб” қолиши ва ишсизликнинг урчиб
кетиши туфайли 8 миллон эмас, борингки, камида серқуёш юртнинг 6
миллон нафар қуёш “тегмаган” кишиси ўзга элларда “нур” – “ёруғлик”
ахтаришга мажбур бўлишмоқда ҳам дейлик.

Чет элларда кун кўраётган ҳамюртларимизнинг ҳаммаси ҳам интернет
илмидан бохабар деган тахминдамиз. Негаки, йироқдаги кишининг
яқинлари-ла мунтазам боғланиб туришлиги учун айнан антернет хизмати
энг қулай ва арзон алоқа воситаси  ҳисобланади. Бу ҳеч кимга сир эмас.
Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда қолган қондошлари билан
доимий мулоқотда бўлиб туриш эҳтиёжи мусофир ватандошларимизни
интернет оламидан хабардор бўлишга мажбур этиши табиий.
Ана шу каби табиийлик тахминига таянадиган бўлсак, демакки, ёт
юртларда ёниб юрган 6 миллон Ўзбекистон аҳолисига ҳаётнинг ўзи
компьюетр ва интернет илмидан сабоқ бериб бормоқда. Бу бизнинг
“статистика”миз.
Ана энди бизнинг ҳисоб-китобимизга Аҳборотлаштириш ва
телекоммуникацион технологиялар Давлат қўмитасининг интернет
фойдаланувчилари сони 10 миллондан ошиб кетди деган статистикасини
омухта қилиб чамалайдиган бўлсак, билинки,  30 миллон мамлакат
аҳолисининг 16 миллондан ортиғи ўтирган ўрнида исталган олам ва одам
билан боғланиш имкониятига эга!
Бешикдаги гўдаклару, 6 ёшгача бўлган болалар сони қанчани ташкил
этишини, афсуски, аниқ билмайман.
Кекса қарияларни қўшиб ҳисоблаганда 4 миллони ташкил қилиб қола керагов…
Мана шу 4 миллонга 16 миллонни қўшадиган бўлсак, демак, мамлакатимизда
бор йўғи 10 миллон аҳоли   интернет хизматидан ё фойдаланмайди, ё
фойдаланишни билмайди, холос.
Аҳборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар Давлат қўмитаси
сайтига кўра, юртимизда интернет-фойдаланувчилар сони мазкур йил
бошида  9,815 миллионни ташкил қилган. Биринчи чорак якунига келиб эса
кўрсатгичлар 10 миллион 89 минг рақамларини кўрсатмоқда.
Бу дегани, қисқа фурсатларда интернет-фойдаланувчилар сони ортишида
сезиларли ўсиш, шундай эмасми?
Будан билиш мумкинки, демакки, интернет дунёси тез орада Ўзбекистон
аҳолисини батамом қамраб олади.

Бу нимани англатади?

Бу – нафақат техника илмини урганиш ва ўзлаштириш жабҳасидаги инқилоб
жадаллашувидан,  балки сиёсий ва ижтимоий оламдаги инқилоб
тезлашувидан ҳам далолат эмасми мабодо?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

“Бирдамилк” Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими етакчиси

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares