Саҳифамиздаги, «Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: «“Бирдамлик” ХДҲ “моддий кўмак”ни тўхтатиши керак!»», сарлавҳали мақолани ўқиган бир ўқувчимиздан қуйидаги шарҳни олдик:
Менга бари бир, ҳолисман. Шунинг учун тўғрисини ёзаман, Баҳодир Чориев туну кун рулда юриб топган пулига бўрдоки текинхўрларни боқибди.
Ҳаммага маълум, Ўзбекистонинг ҳозирги шароитида биронта ҳаракат ривожланмайди ва режимга карши боролмайди. Агар ўзбекча қилиб айтсам, хўл чўпни ҳам тенг бўла олмайди.
Шунга қарамасдан, Б.Чориев олдига эзгу мақсадлар қўйган экан, туну кун ҳалол меҳнат билан топган пулини шу Ҳаракатга сарфлаётганидан хабарим бор. Энди ерлардаги ҳаракат лидерларини кўрсангиз текин пулга боқилиб бўрдоқи бўлиб кетибди, масалан Хоразмлик номард «Пичоқ суякка етди», деябди. Нима Ҳаракат уни қўшга қўшиб, далада тракторни ўрнига ишлатаябдими?!
Ундан кейинги Ойпошшани қаранг, текин пулга семириб объективга сиғмай қолибди. Яна иддао фироқ қилиб, намойишкорона Бирдамликдан чиқдим, деб Замондошга интервью бераябди.
Биронта номард, соғин сигир Баҳодир Чориев Малоҳат Эшонқуловани хатидан кейин сут бермай қўйди, демаябди.Ўзим ўзбекистонлик эмасман, шунга қарамасдан муттаҳам, кўз бўямачи қаллобларни ёқтирмайман.
Кадр масаласида, аъзолар масаласида жиддий камчиликларингиз бор. Ватаним, Миллатим, Эл, Юртим деган инсонларни танлашда адашманглар.Ҳолис



