Ўзбекистон: Аҳолини ишсизлик эзиб қўйди

Қашқадарё вилоятининг барча туманларида бугун ишсизлик авжида.

Пиёда-ку, пиёда, ҳатто айни кунда отлига ҳам иш йўқ.

Коллеж битирувчиларини-ку, гапирмасаям бўлаверади.

Қарши туманида яшовчи Заргул Остонованинг икки нафар фарзанди коллежни тамомладию, иш топа олмаслик оқибатида фермер хўжаликлар далаларида кунлик деб аталмиш ишга жойлашди.

Фермерларнинг чопиқ, ягона, йиғим-терими коллежни битирган ёшлар қўлида.

Айни пайтда иш жойи маълум бўлган ёшлар ўртасида коллежга ўқиш истаги сўнмоқда.

Улар коллежларда умрларини 3 йил бесамар ўтказгандан кўра, ёт юртларда мардикорчилик қилишни афзал билишмоқда.Омон РАЖАБОВ

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Қашқадарё вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares