Ўзбекистонда пандуслар йўқлиги учун жарима

Ўзбекистонда пандуслар йўқлиги учун 40 мингдан ортиқ бино жаримага тортилди.

Маьлумки, “Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонунга асосан   ногиронлар  корхона, муассасалар ва ташкилотлар   турар-жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, иморатлар ва иншоотлар, соғлиқни сақлаш, спорт обьектлари, маданий томошогоҳлар ҳамда бошқа муассасаларга   бемалол кириши,
шунингдек, темирйўл, ҳаво, сув транспортларидан, ер ости йўлларидан, шаҳарлароро автомобиль транспортларидан,  шаҳар ва шаҳар атрофида қатновчи барча таранспорт турларидан тўсиқларсиз фойдаланишлари белгилаб қўйилган.

Ўтказилган мониторинг натижасида амалда 10 фоиз бинолар ногиронлар ҳаракатига мослаштирилгани аниқланган. Жумладан, ўқув юртлари бинолари зинапояларида қулай ушлагичлар мавжуд эмас. Мармар поллар ва зинапоялар сирпанчиқ. Ўқув юртларининг аксариятида пандуслар ўрнатилмаган. Юқоридаги қонуннинг 11-моддасига биноан белгиланган талабларни бажармаганлик учун  ташкилотларга энг кам иш хақининг 100 баробаригача миқдорда жарима  солиш белгиланган.Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш қўмитаси ва БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маьлумотига кўра мамлакатда 780 нафардан ортиқ ногиронлар борлигини ҳисобга  олганда “Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонуннинг ижросини таьминлаш ҳаётнинг талабидир.

Ойша РАҲМОН қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares