(Носир Зокир ва у киши каби фикрлайдиган кишиларга)
Носир ака, “Бирдамлик”дан нега фидоий инсонлар чиқиб кетаяпти?” номли мақолангизни ўқидим.
Сўз бошлашимдан олдин, бир нарсани билиб қўйишингизни истардим. Мен “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг ички ишлари ҳақида ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмасман.
Сизга ҳам муфассал жавоб қилмоқчи эмасдим, бироқ, “андишанинг отини қўрқоқ” қўйишингиз мумкинлигига, Ҳаракатимиз атрофида ғийбатчи хотинларга хос деди-деди, миш-мишларни янада болалатиш эҳтимолингиз юқори эканлигига бўлган ҳадик сизга жавоб қилишга ундади.
Носир ака, ўз мақолангизда “Б.Чориевни амалий иш қиладиган, фидоий сиёсатчи сифатида билиб, “Бирлик” даги ҳатоларни қайтармай, у билан ишлаб элу юрт учун нималардир қилиш мумкинлигини англаб иш бошлаган эдим” дея шаънимга илиқ фикрлар билдирганингиз учун, аввало, сизга раҳмат айтишим керак.
Менга бўлган ўша ҳурматингиз ҳаққи сизга кескин жавоб қайтармай, сиздек кекса кишини ранжитиб қўймай, дегандим.
Минг афсуски, бу йўлни ўзингиз танладингизми, демакки, менинг эътирозларимни ҳам эшитишга мажбурсиз.
Носир ака, ўз мақолангизда “Мен аввало бу ҳаракат сафига пул учун кирмаган эдим” дебсиз. Назаримда, бу гапни ҳамма гапирса ҳам, сиз гапирмаганингиз маъқул эди, Носир ака, уят бўлади.
Мен сиз ўйлаганчалик атрофида рўй бераётган воқеалар таҳлилига ақли ожизлик қиладиган даражада гўл ва содда болакай эмасман.
Ўзбекистон ичкарисидаги аксарият фуқаролар, жумладан сиз ҳам Ҳаракатга айнан моддий манфаатдорлик илинжида ҳамроҳ бўлганингизни билмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.
Сўзларимни инкор этишга шошилмасдан, бу “сўз ўйини”ни ўзингиз бошладингизми, энди охиригача эшитинг, фикрларимни асослаб беришга уриниб кўрай:
Шу ўринда “Бирдамлик” атрофида ўрмалаб юрган айрим ғийбатларга ҳам тўхталиб ўтишим шарт деб ҳисоблайман.
Энг аввало, «Бирдамлик» нега ўз фаолларини молия билан таъминлайди? Шу усул билан одамларни сотиб оладими?» деган каби иддаоларга ҳам икки оғиз изоҳ бериб ўтсам дегандим:
Ўзбекистон ичкарисидаги юртдошларимизнинг оғир турмуши бир менгагина эмас, ҳориждан қўним топган барча ватандошларимизга жуда яхши маълум.
Аслида диктатурага асосланган режим ичкарисида туриб юрак ютиб, нафақат ўз жонлари, балки оила аъзолари, яқинларининг тақдирини хатарга қўйиб амалдаги ҳокимиятга қарши чиқаётган фаолларимизнинг журъатларини ҳеч бир моддият билан баҳолаб бўлмайди, албатта. Зеро, мамлакат ичкарисида заҳмат чекаётган инсонлар ҳаёти ҳар қандай қийматдан қиммат. Улар аҳд қилган фидоийликнинг баҳоси йўқ.
Шундай бўлса-да, мен ўз оилавий бюджетимнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мана, қарийб 10 йилдирки имкон қадар “Бирдамлик” аъзоларига моддий кўмак кўрсатишга уриниб келмоқдаман.
Нега?
Чунки компьютер ишлари, қоғоз-қалам, йўл харажатлари, телефон сўзлашувлари каби фаолларимизнинг “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати мақсади йўлида сарф қилиши мумкин бўлган сармоялари оила аъзоларининг, болаларининг рисқини қийиш ҳисобидан бўлишини мутлақо истамасдим.
Шунингдек, “бўш қоп тик турмайди”, буни ҳам биласиз. Аъзоларимизнинг тўлақонли ҳаракат қилишлари учун қайсидир маънода иликлари ҳам тўқ бўлмоғи лозим. Оч қоринга ашулла ёқармиди?
Бир сўз билан айтганда халқимиз “олдин иқтисод – кейин сиёсат” деб бежизга айтишмаган.
Энг ташвишли томони, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатига аъзо бўлган фуқароларнинг ўз юртларида бирор бир ишга кириб ишлашлари ҳам сўроқ остида қолади.
Ўзбекистонда мухолиф ташкилот фаолларини бундайроқ муассасаларни қўя туринг, ҳатто кўча супириш – ободончилик ишларига ҳам қабул қилмасликлари барчамизга аён-ку.
Бу дегани бир фуқаро “Бирдамлик”га содиқлиги учун ишсиз қолди, йиллаб ойлик маошдан маҳрум бўлди деган гап. Бунинг ортидан эса, истаймизми-йўқми, Ҳаракатимизга ўзини фидо қилаётган шахснинг оила аъзолари, бола-чақаси азият чекиши, иқтисодий бўҳронлар бўрони остида қолиши ҳам ҳақиқат.
Шундай бир шароитда Ҳаракат етакчиси сифатида АҚШда тер тўкиб топган сармоямни иқтисодий етишмовчилик қийнаётган юртдошларим, Ҳаракатнинг мақсади йўлида фаолият олиб бораётган фаолларим билан баҳам кўришни ич-ичимдан истасам, бунинг нимаси ёмон?
“Қўлдан берганга – қуш тўймас”лигини ҳам биламан, бироқ “Ҳа, деган туяга мадад” деган гаплар ҳам беҳуда айтилмаган-ку?
Нега энди биз ҳамиша эзгу ниятдан иллат ахтариб яшашимиз керак?
Орангизда ҳорижда оғир меҳнат қилиб топган маблағини миллатдошлари, сафдошлари билан бўлиша олишга қурби етадиган мард одам топилса, марҳамат, тантилик қилинг. Зеро, саховатпешалигингиздан баҳра олган Ўзбекистондаги бир оила қозони муттасил қайнаб турса, қандай яхши. Сиз ҳам шундай қилганмисиз, қила олишингизга ишонасизми?
Сизни билмадиму, мен шундай қилишни истайман ва ким нима дейишидан қатъий назар шундай қиламан ҳам.
Мана, мен “Бирдамлик” фаолларига нима учун моддий кўмак кўрсатаман, бунинг моҳиятидан огоҳ бўлдингиз…
Носир ака, энди сизнинг “ижодингиз”даги иддаоларга қайтсак: “… Лекин яхши ниятлар билан бошлаган ишимизга Малоҳат Эшонқулова бирма-бир зимдан зарба бера бошлади” дебсиз.
Сизнинг таъбирингиз билан айтганда “ҳуқуқ-тартибод органлари билан ҳамкорлик қилаётган” Эшонқулова, адашмадингиз, ростдан ҳам сизнинг ва сиз кабиларнинг “Бирдамлик”да кўкаришларингизга тўсқинлик қилгани, ҳақиқат.
Биласизми, бу “агент” аёл нима учун Носир Зокирлар олами одамлари кўзига қора қўзғиндек кўриниб қолди?
Сабабини мен биламан.
Унинг талабчанлиги бошига бало бўлди.
Ростанам Эшонқулова Ҳаракатга етакчи бўлиши биланоқ сиз кабиларга “бирма-бир зимдан зарба бер”ишини бошлаб юборди.
Зеро унинг бу “ғаламис”лиги 2012 йилнинг 18 январ куни барча фаолларга ва нусхасини менга юборган “Ўзимизни ўзимиз тафтиш қила оламизми?… Бу ёмонми, ё яхши” сарлавҳали мактуби мазмунида зоҳир эди. Мазкур хатнинг қисқартирилган вариантини келтиришни жоиз деб биламан:
ЎЗИМИЗНИ ЎЗИМИЗ ТАФТИШ ҚИЛА ОЛАМИЗМИ?… БУ ЁМОНМИ, Ё ЯХШИ?…
|
| ||||||||||||
Тўғри, ҳисоботбозликни аксарият кишилар собиқ Совет тузумидан қолган эскилик сарқити деб тушунишади.
Бироқ, Эшонқулованинг ойлик ҳисобот талаб қилиш борасидаги таклифига қўшилишни истардим. Ростдан ҳам бу қайсидир маънода ўз-ўзини тафтиш қилиш ҳам эди, назаримда.
Бироқ, уйида узала тушиб олиб, қўнғироқли суҳбатларда, олди-қочди мақолаларда “ундоқ қиливордим, бундоқ қиливордим” дейиш бу бошқа гап. Амалга оширилган ишлар борасида ойлик ҳисобот тайёрлаш эса ҳар бир Ҳаракат етакчисиздан ўзгача масъулият талаб қилади.
Эшонқулова “Ҳисобот битиш қандай кишиларни чўчитади? Ёзишга, кўрсатишга арзигулик амалий иши бўлмаганлар фаолларни ташвишга қўяди” деган фикрни илгари сурди.
Ойлик ҳисобот борасидаги ана шу талаб сиз каби фаолларга маъқул тушмаганди.
Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси сифатида Эшонқулованинг етакчилик бошқарувига монеълик қилишни истамадим, ишига аралашмадим.
Бироқ, ишонч билан айтишим мумкинки, Эшонқулованинг илк инқирози ана шу талабдан кейин бошланди.
Бироқ, Эшонқулованинг бу талаб асносидаги “ғаламис”лиги шахсий манфаати йўлидаги уринишимиди ва ё “Бирдамлик” фаолиятини янада ривожлантириш йўлидаги ҳаракатимиди, бунга мен ўз вақтида баҳойимни берганман. Майли, бугун М. Эшонқулованинг амалиётга тадбиқ этган бу қоидасига ўқувчилар ҳолис баҳо бера қолишсин….
Энди эса Малоҳат Эшонқулованинг шахсан сизни Ҳаракатдан “ҳайдаш” мақсадида қилган “қитмирлиги”га келадиган бўлсак, ростдан ҳам унинг сизга нисбатан қўллаган “ноҳақлиги”ни ҳазм қилиш қийин….
Носир ака, виждонан айтингчи, яқин-яқинга қадар Ҳаракат сайтига қай тақлидда хабар жўнатардингиз? Эсингиздами? Йўқми? У ҳолда ёдингизга солиб қўйишим мумкин:
Fwd: tahrir uchun
|
|
Тан оласизми, шу матн сизникими ахир? Мен доимо рулда юрадиган одам сифатида мақолангиздаги ҳарфлар ўрнига тушган математик белгиларни тузатиб ўтиришга мутлақо вақтим бўлмасди. Бу камчилик сизда йиллаб мунтазам равишда давом этиб келганини инкор қилмассиз?
Бу мақолангизни мен таҳрир учун Эшонқуловага юборгандим.
Тўғри, ушбу камчилигингизни тўғрилаш учун аввалига сафдошимиз Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг сочлари оқариб кетганди.
Кейинчалик эса, Ҳарактанинг Ўзбекистон бўлимига етакчи этиб журналист – Эшонқулова тайинлангач сизнинг қусурларингизни беркитиш, пардозлаш унинг зиммасига тушди.
“Нега мақолангиздаги ҳарфлар ўринга математик белгилар қўйилади? Компьютерингизни тўғриланг” деб кўп бор огоҳлантириш олган бўлишингизга қарамай, аҳвол ўнгланай демасди.
Носир ака, ваҳоланки, мақолаларингиздаги ҳарфлар бизга шу тақлидда “думсиз”, “белбоғ ва қалпоқ”сиз бўлиб келаётган айни бир пайтда ўғлингиз Зоҳиджон Зокиров ва сиз Ҳаракатдаги қайси хизматларингиз учун мендан ойига 250 доллар “моддий кўмак” олиб келишингизни билардингиз-а?
Зоҳиджон Зоҳидов «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати Наманган вилояти бўлимининг информатика бўйича мутахассиси сифатида фаолият олиб бораётган айни бир пайтда, “вилоят ёшларига компьютер илмидан сабоқ бераётган” компьютер “пири”нинг уйидаги интернетдан юқоридаги каби ҳарфлар ўрнини математик белгилар эгаллаган афтодаҳол шаклдаги мақолалар узатилса, бу ажабланарли ҳол эмасми? Таажжубланарли эди, албатта. Мен бу ҳақда сизга кўп бор айтмоқчи бўлардим, бироқ, негадир ҳар сафар ўзбекона бир андиша бунга йўл қўймасди.
Эсингизда бўлса, Зоҳиджондан Эшонқулова номига “Ёшларга компьютер ўргатиш учун интернет кафедан ижарага жой олдим. Ҳаракатнинг бу каби харажатларни қоплашда кўмак беришини сўрайман” деган мазмундаги сўров хати келгач, сизнинг математик шаклдаги мақолаларингизни таҳрир қила-қила тинкаси қуриган Эшонқулова Зоҳиджонни ҳам, сизни ҳам аяб ўтирмади. Бетингда кўзинг бор демади. Сизга қуйидаги мазмунда хат йўллади: (Хат матни қисқартириб келтирилади).
Ассалому алайкум, Носир ака
|
Бизда бунингдек дангалликни “андишасизлик”, “бетга чопарлик” деб аташади. Эшонқулованинг бу каби “андишасиз”лиги нафсониятингизга тегмасдан қолмади, ғазаб отига миндингиз, албатта.
Зотан жаҳлу ғазабингиз ушбу мактубдан кейин менга ва Эшонқуловага йўллаган хатларингизда ўз аксини топган эди…
Сиз бунингдек “бетгачопарлик”ни кечирармидингиз?
Бироқ Ҳаракат етакчиси сифатида воқеликдан хабардор бўлсам-да, эътирозим йўқлиги сабабли, жараённи жимгина кузатишни маъқул кўрардим.
Носир ака, мен Малоҳат Эшонқулованинг сизга нисбатан “уюштираётган” бу каби “душман”лигини, “ғаним”лигини негадир тўғри қабул қилгандим.
Одатдатда, “тўғри гап –туққанингга ёқмайди” деган нақл айнан сиз кабиларга қарата айтилган бўлса ажаб эмас.
Акс ҳолда ҳақли эътирозлари учун уни то ҳануз таъқиб қилмаган бўлардингиз…
Эҳтимол, ростдан ҳам айримлар айтганидек ҳали кўп нарсаларнинг моҳиятини чақишга ақлим оқсар, билмадим. Мабодо, айби бўлса-да, Эшонқуловани аяётган бўлсам, сизга қилган “қўполлиги”, “заҳарлиги”, “ғаламис”лигига кўз юмаётган бўлсам, унинг мактубида айтилган талаби мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳукм чиқариш масъулиятини ўқувчиларнинг зиммасига юклайликда, фикримизни қолган жойидан давом эттирайлик…
Бироқ тан олишингиз керак, Эшонқулованинг тўғри талаби сизга наф берди. Уч йиллик хатоликлардан сўнг, Эшонқулованинг таънаси ҳақиқатдан ҳам аҳамиятингизга тегиб кетган чамаси, ўғлингиз Зоҳиджон компьютер борасидаги салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлди. Оқибат хабарларингиз ўқимишли ҳолатда юборилишига эришилди. Эшонқулованинг “бетгачопарлиги” фойдадан ҳоли бўлган эмас эди-ку…
Носир ака, сизнинг ҳарфлар ўрнига математик белгилар акс этган мақолаларингизга “Бирдамлик”даги Саиджаҳон ака ва Малоҳат эди кўз нурини тўкиб, битта-битта ишлов бериб ўтирадиган.
Ишонтириб айтаманки, сизнинг ушбу кўринишдаги мақола, хабарингизни бирорта сайт сонга солмаган, эълон қилмаган бўларди.
“Хизматга туҳмат” деганлари шуми энди? Эшонқулованинг бир йил давомида “жинди-кетди” шаклдаги мақолаларингизга ишлов берганлиги, таҳрир бобида қилган меҳнатлари учун раҳматингизнинг ўзига хос ифодасимиди бу?
Носир ака, очиғи, сиз Эшнқулованинг бу “андишасиз” хатига тишингизни-тишингизга қўйиб, чидашингиз мумкин эди.
Бироқ, Малоҳат Ҳаракат бошқарувида “ҳаддидан” ошса-ошдики, қайтган эмас.
Унинг навбатдаги “хуружи” яна ўғлингиз Зоҳиджон Зокировга қаратилганлиги дард устига чипқон бўлди.
Яъниким, Эшонқулова ички интизомни кучайтириш борасидаги илк қарорини қабул қилиш “баҳонасида” яна ўғлингизга “ташланиб” қолди:
ИНТИЗОМНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДА ИЧКИ ҚАРОР |
| ||||||||||||||
Носир ака, шу ерда энди мен сизга бир сирни очай. Аслида, М. Эшонқулова бирор бир ҳаракатини мен билан бемаслаҳат амалга оширган эмас.
Аслида “Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлимини муттаҳамлардан, боқимандалардан тозалаш” борасида Эшонқуловага шахсан ўзим топшириқ берганман.
Эшонқулова ҳамиша мен билан келишилган, маслаҳатлашган ҳолда иш олиб борган.
Мазкур қарор матнини фаолларга ҳавола этилишидан олдин кўздан кечирганман, қувватлаганман.
Зоҳиджон Зокировни уч ойлик “моддий кўмак”дан маҳрум этиш таклифи ҳам мендан чиққанди.
Лекин сиз бу қарордан ниҳоятда дарғазаб бўлдингиз.
Ваҳоланки, ростдан ҳам уч ой ўтмасдан қолмас эди.
Лекин Зоҳиджон, сизнинг ўғлингиз нима қилди?
Ҳаял ўтмай ўз сайтимиз қолиб, унинг Ҳаракатни тарк этиш ҳақидаги баёноти ўзга бир сайтдан жой олди.
Ўғлингиз Зоҳиджонга таскин-тасалли беришингиз мумкинмиди?
Уч ойлик молиядан мосуво бўлганлиги учун Ҳаракатни тарк этишга азму қарор қилиш нима деб аталади, қандай изоҳланади сизнингча? Нимадан далолат бу?
Шу воқеадан кейин ҳам “Мен аввало бу ҳаракат сафига пул учун кирмаган эдим” дейсизми, айта оласизми?
Сизни билмадиму, ҳарҳолда бундай дейишга менинг виждоним чидамаган бўларди.
Сизнинг бу каби ҳаракатларингиз менга негадир “Ўзингда бўла туриб айиб, бировга куласан тиржайиб” деган иборани эслатиб юбораяпти, Носир ака.
Яхши, сизнингча ҳам бўла қолсин: Эшонқулова ёмон. Бироқ сиз яхши фаол сифатида қай бир ишни дўндириб қўйгандингиз? Санаб бера оласизми?
Ёзган мақолаларингизнинг сифат таровати ҳақида айтиб ўтдим.
Бир ойда сайтга санасангиз саккизта думи юлинган товуқдек қиёфадаги хабарларингизни тақдим этишдан ўзга яна нима қилган эдингиз? Оғизда ё қоғозда эмас, амалда?
Биласиз, Ҳаракат ОАВ воситаси эмаски, фақат мақола ва хабар ёзиш билан чеклансак.
Сиёсий фаолиятда қандай ишни уддалаб қўйган эдингиз?
Бир неча маротаба ўтказилган “Ош” тадбирларида координатор сифатида лоақал бир бор иштирок этганмидингиз? Йўқ.
Ҳатто 2012 йилнинг 8 декабрь куни Олой бозорига келмаслигингизни, мабодо “ОШ”да иштирок этмасангиз, “моддий кўмак”дан бебаҳра қолишингиз мумкинлигини била туриб, муғомбирлик йўлини тутдингиз. Элдан бурун “Янгангиз бетоб. Моддий кўмакни муддатидан олдин беринглар” деган хархашангизни бошлаб қолдингиз.
Талабингиз қондирилди ҳам. Бироқ Нуринисо Ҳолбоева, Саида Қурбоновалар аёл боши билан 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаётганларида, “Альянс” инсон ҳуқуқлари ташкилоти етакчиси Елена Урлаева гарчи ўзга ташкилотда бўлса-да, Ҳаракатни қувватлаш мақсадида Олойда – “Ош” тадбирида ўз фаоллари билан жонбозлик кўрсатаётган бир пайтда сиз қаерда эдингиз? Пистирмадами?
“Ош”да иштирок этмаслигингизни билганингиз ҳолда, моддий кўмакдан мосуво бўлиб қолмаслик учун рафиқангизнинг бетоблиги баҳонасида сармояни олдиндан ундириб олиш пайига тушгандингиз, эсингиздадир!
Шундан кейин ҳам “Мен пул учун “Бирдамлик”га кирмаганман” деб кўрингчи?
Модомики, карталарни очиш фурсати етган экан, яна бир сирдан воқиф этишим керак сизни.
Март ойида Ўзбекистон бўлими матбуот котиби Саодат Омонова Ҳаракатни тарк этганида, етакчи сифатида худди ўғлингиз каби М. Эшонқуловани ҳам жазоланган эдим. Ўтган йилнинг апрел, март, май ойлари Эшонқуловани жазо чораси сифатида 3 ойлик “моддий кўмак”дан маҳрум этгандим.
Очиғи, кейин яна қайсидир сайтда Эшонқулованинг “Ҳаракатни тарк этиш” ҳақидаги баёноти бўй кўрсатади деган хаёлда кутганман ҳам.
Лекин Эшонқулова Зоҳиджон қилган хатони такрорлаган эмас, Ҳаракатдан бош олиб кетган эмас-ку?
Сизнинг таъбирингизга кўра мени “шилиш” илинжидаги Эшонқулованинг Зоҳиджон каби Ҳаракатдан юз ўгириб кетмаганлиги унинг сармояга эмас, ғояга содиқлигидан далолат эмасмикин? Сиз нима деб ўйлайсиз?
Носир ака, шу ўринда Эшонқулова нафақат сиз ва ўғлингиз, балки ўзга фаоллар фаолиятига ҳам “хуруж” қилгани, уларни “ҳуркитгани”, айрим аъзолар фаолиятига ҳам “раҳна” солгани бор гап.
У ўғлингизни “нокаут” қилганидан кейин Ҳаракатимизнинг ўзга фаолларига “таҳдид” қилишга тушиб кетганиям рост. Эшонқулованинг бундай “тажоввузкор”лиги фаолларимиздан бирига йўллаган хатида ўз ифодасини топган эди:
“Malohat Eshonqulova
<malohateshonkulova@gmail.com> 9 апреля 2012 г., 23:49
Кому: (Собиқ фаолимизни мулзам қилишни истамаганим учун исм-шарифини келтиришни лозим топмадим)
Копия: birdamlik <birdamlik@gmail.com>
Ответить | Ответить всем | Переслать | Печать | Удалить | Показать исходное сообщение
Ассалому алайкум, … опа, яхшимисиз? Уй ичилар итнчми? Юборган
ҳисоботингизни, шунингдек, мақолангизни олдим.
Мана бу Прикрепить қилинган иловада эса, мақола ва
хабарларингизга оид фикрларим мужассам. Ўқиб кўриб, ўзингиз тўғри
хулоса чиқарасиз деган умиддаман.. Эътиборингиз учун раҳмат.
Самимият билан Малоҳат.
(Юкланган хат матни мазмуни)
Ассалому алайкум, …. Яхшимисиз?
…. хабар, мақола ёзишга уринишингиз дуруст, буни қўллаб-қувватлайман. Аммо, илтимос, хабар ёзаётганингизда имло хатоларига, пунктацион хатоларига, стилистикага, яъни сўз қурилишига эътибор берсангиз, ўтинаман сиздан. Айниқса, … ванинг ёзганларини таҳрир қилиш эмас, бутунлай қайта кўчириш лозим бўлмоқда. Бу турушда одамнинг сочини оқартириб юборасизлар-ку? Эҳтимол, мен сиз каби журналист эмасман, бўлганим шу дерсиз? Сайтимизга мақола ёзиш учун кишининг олий маълумот олган бўлиши шарт эмас, аслида. Мақола ва хабарнинг каштасини келиштириб, имло хатоларсиз, пунктацион хатоларсиз ёзиш учун ўрта умумтаълим мактабидаги билимнинг ўзи ҳам кифоя қилиши, етиб ортиши керак эди… Аммо сизнинг бу ёзишингиздан ҳеч нарсани тушунолмай қолдим-ку, опажоним, илтимос, туғри тушунинг ва мана шу қуйида ўзга рангга бўяб қўйилган ҳарфларнинг ёзилишига эътибор берсангиз ва хабарингизни қайта ишласангиз…. Қаерда қўштирноқ, қачон нуқта, қаерда вергул ишлатиш масаласини ҳам обдон урганишингиз керакка ўхшайди… Бир сўз билан айтганда, бу хабарингиз сайтимиз талабига мутлақо жавоб бермайди, мени минг бор кечирасиз…. Илтимос, компьютерингизни интернет кафега олиб борсангиз, у ерда ўзбекча ҳарфларни қўйиб беришади…. Мени тўғри тушундингиз-а, опажон… Унда раҳмат, саломат бўлинг. Самимият билан Малоҳат. Паста эса тузатиш киритишингиз ва қайта ишлашингиз лозим бўлган хабарингиз илова қилинади:
Хар юли юил охири, йилнинг башланиш арафасида Республикани кай бир газетасига караманг юллар учун буджетдан милёрдларлаб? пуллар ажратилаютганини укйсиз. Вилоятдаги кайси туманга борсангиз, туман маркази борми, қишлок юллари борми мустақил бўлганимиздан буён қайта асфальтланмаганини кўрасиз қишлоқлар, кўчалар ахолиси узлари маблак (?) йигиб кучаларга тош туктириб,текислатиб олишаяпти Туман йул курилиши бошкармаси ходимларига хар (?) хар замонда юлни жомаб журардиларингиз, ахер давлат юул учун ката- ката моблак (?) ажратаетган булса акла (?) чукурларга хатто тош тукилмаяпти, нима булди деб сураганимда, (?) Э (?) сурманг, олдин ташкилотлар фермалар йул фондга деб пул утказишарди, давлат уша пуларни соликга утказ



